Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қиларкан, мамлакатга ва Шавкат Мирзиёевга муносабати ҳақида гапирди. «Сизда жуда яхши президент бор. Мен унинг кўзларига қараб туриб ҳам айтаман: сенга ишонган халққа панд бермаслигинг керак», — деди у.
Сиёсат изчиллиги, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ва ишончли маълумотлар таҳлили ривожланишнинг замонавий муаммоларини ҳал қилиш калитидир. БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска мамлакатдаги миссиясини якунланишидан олдин «Газета.uz»га берган интервьюсида шундай фикр билдирди.
Президент қарори билан Тоир Алиматов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги билан табриклаб, экология, кучли фуқаролик жамияти ва ОАВнинг аҳамияти, аёлларга тенг имкониятлар яратиш, бағрикенглик, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш каби масалаларга тўхталди. «Давлатнинг вазифаси инсонларни бахтли қилишдир», — дея эслаб ўтди у.
Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 286 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 39 нафарини аёллар, 22 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 30 нафарини чет давлат фуқаролари, 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.
Россиянинг Белгород вилоятига Ўзбекистоннинг давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари томонидан 12 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Юкда кийим-кечак ва пойабзаллар, дори-дармон, шунингдек, биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламлари мавжуд.
7−8 сентябрда Самарқандда бўладиган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда 30 дан ортиқ давлат, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашади. Кун тартибидан «Ноль очлик» мақсадига эришиш, мамлакатлараро маҳсулот етказиб бериш учун экспресс йўлакларни очиш ва бошқалар ўрин олган.
Ўзбекистон президенти Хитой, Малайзия, Буюк Британия, Туркманистон ва Бангладешнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбарлар рўйхатини тузди. Бу йилги рейтингда раҳбарлар рўйхатига нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилди.
Муҳаммад Монирул Ислом Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилинди.
Камал Атажанов Х️оразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. У бунга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.
Президент реставрациядан чиққан Республика болалар кутубхонасини очиб берди. Реконструкция лойиҳаси Санкт-Петербургнинг Ludi Architects бюроси томонидан амалга оширилди. Кутубхона ўз эшикларини 31 август куни очади.
«Тошкент ерости ва ерусти метро йўллари ҳалқага айланди». Ўзбекистон президенти Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ерусти метросининг янги участкасини бориб кўрди, метрода юрди. Фото.
Бош прокурор ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Салом Самадов Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди.
Президент Ўзбекистоннинг Қатар билан инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда даромад солиқлари бўйича имзоланган иқтисодий битимларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Қорақалпоғистон адлия вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Элмурод Турсунов ушбу вазирликка раҳбар бўлди. Амангелди Пренов эса унга биринчи ўринбосар этиб тайинланди.
Дониёр Ташходжаев Тошкент ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига қайтди. У бунгача Тошкент вилояти ИИБда ишлаган, Фарғона вилояти ИИБга раҳбарлик қилган, ИИВ раҳбари ўринбосари ва пойтахт ИИББ бошлиғи ўринбосари бўлган эди.
Президент мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновни I даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотлади. Шунингдек, бош прокурорнинг 2 нафар ўринбосари, Олий суд раиси ўринбосари, прокуратура, ИИВ ва бошқа идоралар ходимлари ҳам тақдирланди.
Шавкат Мирзиёев президентликка собиқ номзодлар Улуғбек Иноятов ва Алишер Қодировни, шунингдек, депутат ва сенаторлар, Enter Engineering, SANEG компаниялари вакиллари, Uzbekistan GTL, «Ўзметкомбинат» лойиҳалари раҳбарлари ва бошқаларни орденлар билан тақдирлади.
АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига 50 минг долларга тенг офис жиҳозларини топширди. Улар одам савдоси соҳасидаги жиноятлар бўйича маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот базасини ривожлантириш мақсадида тақдим этилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг