Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
17 май 2021, 09:31

Шавкат Мирзиёев Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти, атоқли режиссёр, Баҳодир Йўлдошевнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди. Санъаткор 2009 йилда «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студиясини ташкил этиб, умрининг охирига қадар унга раҳбарлик қилиб келди. Ушбу студия фаолияти орқали кўплаб иқтидорли ёшларни кашф этди.

Ўзбекистон Доминика билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйди
16 май 2021, 00:18

Ўзбекистон Доминика билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйди

Доминика Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган 137-мамлакат бўлди. Нью-Йоркда икки мамлакат вакиллари қўшма баёнотга имзо чекди.

Тошкент ҳокими бўш турган бинолар эгаларига пеня жорий этиш таклифини билдирди
15 май 2021, 23:47 1

Тошкент ҳокими бўш турган бинолар эгаларига пеня жорий этиш таклифини билдирди

Тошкентда ўтказиладиган тажриба доирасида бўш турган биноларнинг эгаларига пеня жорий этиш режалаштирилмоқда. Гап олти ой мобайнида мол-мулкдан фойдаланилмаган ёки ижарага берилмаган тақдирда пеня ҳисоблаш ҳақида кетмоқда. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорлар кредит олганидан кўра, ижарага бино олиб, ўз фаолиятларини бошлагани маъқул деб ҳисоблайди.

Республика онкология маркази учун янги бино қурилади
14 май 2021, 19:48

Республика онкология маркази учун янги бино қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея тажрибаси асосида Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида Республика онкология марказининг янги биноларини барпо этиш бўйича топшириқ берди. Ҳар бир ҳудудга мобиль маммографлар ва позитрон-эмиссион томографлар етказиб берилиши қайд этилди. Саратон касалликларини эрта аниқлайдиган лабораториялар ташкил этилиб, махсус онкомаркерлар текширувлари йўлга қўйилади.

Ўзбекистон президенти Тожикистон бош вазирини қабул қилди
14 май 2021, 16:50

Ўзбекистон президенти Тожикистон бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўшма Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан келган Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари чегарадаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилди
13 май 2021, 15:00

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари чегарадаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини муборакбод этди ва қирғиз-тожик чегарасидаги сўнгги воқеалар, қолаверса, қирғиз-ўзбек давлат чегарасидаги қолган участкаларни ҳуқуқий рўйхатга олиш масалаларини муҳокама қилишди.

Президент Рамазон ҳайити арафасида 100 нафар маҳкумни афв этди
12 май 2021, 20:06

Президент Рамазон ҳайити арафасида 100 нафар маҳкумни афв этди

Чоршанба куни президент қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқарони афв этишга оид фармонни қабул қилди. Улар орасида чет эл фуқаролари, 60 ёшдан ошган эркаклар, аёллар ҳамда тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар бор.

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари бир-бирларини Рамазон ҳайити билан табриклади
12 май 2021, 19:23

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари бир-бирларини Рамазон ҳайити билан табриклади

Чоршанба куни телефон орқали мулоқотда президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған бир-бирларини Рамазон ҳайити билан табриклашди. Қолаверса, улар Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши муносабати билан чуқур хавотирда эканлигини билдирди.

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Ёсихидэ Сугани Ўзбекистонга таклиф қилди
12 май 2021, 17:35

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Ёсихидэ Сугани Ўзбекистонга таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар «Марказий Осиё + Япония» форматидаги амалий ҳамкорликни муҳокама қилишди. Суҳбат сўнгида Шавкат Мирзиеёв Ёсехидэ Сугани Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.

«Озиқ-овқатнинг 3 ойлик захираси ҳар бир ҳудудда бўлиши шарт» — Шавкат Мирзиёев
12 май 2021, 17:06

«Озиқ-овқатнинг 3 ойлик захираси ҳар бир ҳудудда бўлиши шарт» — Шавкат Мирзиёев

Президент видеоселекторда гўшт ва ўсимлик ёғининг нархлари 1 йилдан буён тўхтовсиз ўсаётгани барча раҳбарларни зарур чора-тадбирларни кўришга ундаши кераклигини таъкидлади. «Озиқ-овқатнинг уч ойлик захираси ҳар бир ҳудудда бўлиши шарт», — деди у. Қолаверса, ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари камайиши уларнинг нархи ошишига олиб келгани айтилди.

Ўзбекистон Афғонистонда Рамазон Ҳайити муносабати билан уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди
12 май 2021, 15:35

Ўзбекистон Афғонистонда Рамазон Ҳайити муносабати билан уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди

Ўзбекистон муқаддас Рамазон Ҳайити — Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди. Муборак кунларда ўт очишнинг тўхталиши Афғонистонда сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича зарур шарт-шароитларни яратишига умид билдирилди.

«Мактабдаги аҳволларни кўрса, одам тавба деб юборади» — Шавкат Мирзиёев
12 май 2021, 14:43

«Мактабдаги аҳволларни кўрса, одам тавба деб юборади» — Шавкат Мирзиёев

Президент республикадаги мактаблар шароитининг ёмон аҳволдалиги масаласи долзарблигича қолаётганини таъкидлади. «Мактабдаги аҳволларни кўрса, одам тавба деб юборади. Камчиликларни 27 йил кўриб-кўрмасликка олганмиз. Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанддаги мактабларнинг аҳволини яхши биламан», — деди у.

«Бу лойиҳалар фақатгина кредит олиш мақсадида, „кўзбўямачилик“ учун амалга оширилаяпти». Президент давлат дастурлари ҳақида
12 май 2021, 14:23

«Бу лойиҳалар фақатгина кредит олиш мақсадида, „кўзбўямачилик“ учун амалга оширилаяпти». Президент давлат дастурлари ҳақида

12 май куни президент видеоселекторда 3 йилда ҳудудий дастурлар доирасида 16 трлн сўмлик 4,2 мингта лойиҳанинг 50 фоизи, жорий йилдаги 11,5 трлн сўмлик 2,6 мингта лойиҳа бўйича эса 80 фоиз пул тушумлари банкдан ташқарида айланаётганини айтди. «Демак, бу лойиҳалар фақатгина кредит олиш мақсадида, „кўзбўямачилик“ учун амалга оширилаяпти дегани эмасми?», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон AҚШ учун муҳим мамлакат саналади — Дэниел Розенблюм
12 май 2021, 13:30

Ўзбекистон AҚШ учун муҳим мамлакат саналади — Дэниел Розенблюм

AҚШ Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм AҚШ учун Ўзбекистон қандай стратегик аҳамиятга эгалиги тўғрисида фикр билдирди. «Ўзбекистон AҚШ учун муҳим мамлакат саналади», — дейди у. AҚШ элчиси бу фикрини асослаш учун учта сабабни келтириб ўтди.

AҚШ куздаги сайловларни яқиндан кузатиб боради — AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси
12 май 2021, 12:34

AҚШ куздаги сайловларни яқиндан кузатиб боради — AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси

AҚШ Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм октябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, AҚШ ЕХҲТнинг мониторинг ишида қатнашади ва сайловларни яқиндан кузатиб боради. Шунингдек, унинг айтишича, сайловларда рақобатлашмоқчи бўлганларга имкон ва барча шароитлар бўлиши жуда муҳим. «Aгар кимдир сиёсий партия тузмоқчи бўлса, унинг йўлига қўйиладиган тўсиқлар бўлмаслиги керак», — дейди у.

«Тадбиркор тадбиркорлиги, қурувчи қурилиши билан шуғуллансин» — президент
12 май 2021, 11:41

«Тадбиркор тадбиркорлиги, қурувчи қурилиши билан шуғуллансин» — президент

Президент чоршанба кунги видеоселектор йиғилишида қурилиш соҳасида муаммолар, шу жумладан, тендерларда рейтингда йўқ қурилиш компаниялари иштирок этмаслиги кераклигига тўхталиб ўтди. «Тадбиркор тадбиркорлиги, қурувчи қурилиши билан шуғуллансин», — деди Шавкат Мирзиёев. У шунингдек, тадбиркор қурилиш билан шуғулланса Жиззахдаги уй қулаши каби оқибатларга олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилди.

«1 августга қадар АСКУЭ тизимини 100 фоиз ишга тушириш шарт» — Шавкат Мирзиёев
12 май 2021, 10:16

«1 августга қадар АСКУЭ тизимини 100 фоиз ишга тушириш шарт» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 1 августга қадар, мавжуд кечикишни тўлиқ бартараф этган ҳолда, АСКУЭ тизимини 100 фоиз ишга туширилиши шарт эканлигини таъкидлади. Саноат тармоқлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш учун, иккинчи чоракда жами 15,5 млрд киловатт электр ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг пенсияси 2,5 млн сўм этиб белгиланди
11 май 2021, 19:36 1

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг пенсияси 2,5 млн сўм этиб белгиланди

Президент Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 2,5 млн сўм пенсия тайинлашга оид фармонни имзолади. Ушбу тартиб 10 майдан бошлаб амал қилади. Ҳозирга қадар уруш фахрийларининг пенсияси 800 минг сўмни ташкил этган эди.

Ногиронлиги бор шахслар давлат хизматларидан чегирма асосида фойдаланиши мумкин бўлади
11 май 2021, 17:01

Ногиронлиги бор шахслар давлат хизматларидан чегирма асосида фойдаланиши мумкин бўлади

Ногиронлиги бор шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда тўловлар учун чегирмалар берилади. Президент душанба кунги тақдимот вақтида айни шу бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган. Қолаверса, хизматлар сонини йил якунига қадар 157 тадан 200 тага етказиш вазифаси ҳам қўйилган. Бундан ташқари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолияти танқид остига олинган.

Блогер Отабек Сатторий 6 ярим йилга қамалди
10 май 2021, 17:53

Блогер Отабек Сатторий 6 ярим йилга қамалди

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. У ЖКнинг иккита моддаси бўйича оқланди, бироқ туҳмат ва товламачилик моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд унга 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Унинг адвокати эса апелляция шикоятини беришини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг