Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Париж шаҳрига келди.
Марказий Осиё давлатлари ИИВ раҳбарлари трансчегаравий жиноятларга, киберэкстремизмга ва интернет орқали наркотик савдосига қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев Францияга жўнаб кетди.
Бахтиёр Шомуродов Яккасарой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ўзбекистон президенти 8−9 октябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади.
АЭС қурилиши учун 8−10 йил керак, шунинг учун энергетика соҳасидаги муаммоларни тезроқ бартараф этиш лозим, деди президент Шавкат Мирзиёев.
Тошкент ҳокимига икки нафар биринчи ўринбосар ҳамда бир ўринбосар тайинланди.
Комил Алламжонов президент администрацияси раҳбари ўринбосари — президент матбуот котиби лавозимидан озод қилинди.
«Ўзавтотранс» агентлиги бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Раҳмонбек Усмонов пойтахтнинг Юнусобод туманига ҳоким бўлди.
Ўзбекистон Иқлим бўйича Париж битими ҳамда Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти устави ва тартиб-қоидаларини ратификация қилди.
Юсуп Кабулжанов Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули бўлди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябрь — 1 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон турли соҳаларда 20 та ҳужжат ҳамда Андижон вилояти ва Гужарат штати, Самарқанд ва Агра ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни имзолади.
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга давлат ташрифини Аградан бошлади, у ерда Тож Маҳални бориб кўради.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари музокараларни кенг доирада давом эттирди. 2019 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига Туркманистон раислик қиладиган бўлди.
Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун маъқулланди.
Душанбе шаҳридаги Кохи сомон саройида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бошланди.
Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ва Навоий вилоятининг Конимех тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь — 1 октябрь кунлари Ҳиндистонга ташриф буюради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг