Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилди, кейинчалик у референдумга қўйилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг ролини ошириш учун аралаш сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди, дея маълум қилди ЎзХДП етакчиси Улуғбек Иноятов.
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида парламентдаги сенаторлар сони 100 тадан 65 тага қисқартирилиши маълум қилинди. Бунда ҳар бир ҳудуддан 4 тадан сенатор сайланади. Президент томонидан тайинланадиган сенаторлар сони эса 16 тадан 9 тага камайтирилади.
Конституциявий қонун лойиҳасига айни бир шахснинг сурункасига 2 муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид қоида киритилмоқда. Бу лавозимларга президент, Сенат раиси, ҳокимлар, бош прокурор ва бошқалар киради.
Мўғулистон 2023 йилда Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Батмунх Батсетсег учрашувида ушбу масала муҳокама қилинди.
Январь-февраль ойларида фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросига 108 минг доллардан зиёд ёрдам кўрсатилди. Унинг катта қисми Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганларга йўналтирилди. Шунингдек, моддий аҳволи оғир 462 нафар фуқарога ҳам кўмаклашилди.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги фаол раҳбар аёллар рўйхатини тузди. Унга «давлат сиёсатини шакллантиришда ва қарорлар қабул қилишда фаол иштирок этаётган» аёллар киритилди.
Тошкентда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россиянинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари илк бор учрашди. Улар де-факто афғон ҳукуматини аёлларнинг меҳнат ва таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, террорчилик гуруҳларини йўқ қилиш бўйича самаралироқ чоралар кўришга чақирдилар.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида аёлларни ушбу байрам билан табриклади. «Оилада бир нафар қиз ўқиб, олий маълумотга, замонавий касб-ҳунарга эга бўлса, хонадондаги муҳит бутунлай ўзгаради», — деди у ўз нутқида.
Ҳукумат қарори билан Шамсиддин Султонов Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига директор этиб тайинланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев депутат ва сенаторлар, Олий суд раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан аҳоли томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди. Бош қомус лойиҳаси Конституцион суд томонидан кўриб чиқилади.
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Яшнобод ҳокими Бахтиёр Раҳмонқуловга ҳайфсан бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.
Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳратжон Собиров «Интерпол» Миллий марказий бюроси директори бўлди.
Журналистлар ва жамоат фаоллари Ўзбекистон президентига «яширин, лекин кучли цензура» юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаат муаллифлари давлат раҳбаридан матбуотнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлашда тарихий ёрдам беришини сўрашди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоат тартибини таъминлаш ва тартибсизликларга қарши курашиш бўйича Беларусь тажрибасини ўрганди, дея маълум қилди Беларусь ички ишлар вазири Иван Кубраков.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Чимкентдаги норасмий учрашувда икки давлат ўртасида саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича кўрсатмалар бердилар.
Сафоев ва Камилов АҚШда элчилик қилишдан аввал ҳам, кейин ҳам ТИВга раҳбар бўлган. Ғуломов эса қарийб бутун Европа учун элчилик қилгач, сўнг худди шу ишни қарийб бутун Америка қитъаси учун бажарган. Ўзбекистоннинг АҚШдаги энг биринчи элчиси у ерда бутунлай қолишга қарор қилган.
Сенат Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига илгари ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фурқат Сидиқов номзодини маъқуллади. 2017 йилдан буён ушбу дипломатик миссияни бошқариб келаётган Жавлон Ваҳобов Сидиқов кетган лавозимни эгаллаши мумкин.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитойни Украина-Россия можаросида иккала томонда ҳам ўйнаш ва Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишни кўриб чиқаётганликда айблаганди. Хитой ТИВ расмийси Мао Нин АҚШнинг ўзи урушни ҳалокатли қуроллар билан таъминлаб, фактларни бузиб кўрсатаётганини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг