Марғилон шаҳрида ўтказган тезкор тадбир давомида 1954 йилда ишлаб чиқарилган «Макаров» пистолетини ўқларсиз сотаётган шахс қўлга олинган.
Давлат хизматларининг ягона реестри Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари лавозимига ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
«Тошкент-Андижон» поезди электр таъминоти ўчирилгани сабабли Ангрен вокзалида 50 дақиқа туриб қолди.
Дам олиш кунлари об-ҳавонинг бир оз совиши ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда ёмғир ёғиши ҳам мумкин.
Тошкентда ЙПХ инспектори хизмат автомобилида ўтиш йўлидан 30 метр узоқликда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Пиёда тан жароҳатлари олди.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг ҳуқуқбузарликлар олдини олиш йўналишидаги вазифалари, уларнинг мажбурият ва ваколатлари белгиланмоқда.
«Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун имзоланди.
Ўзбекистон ва америкалик ҳарбий учувчилар Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли ҳарбий аэродромда ҳамкорликдаги тренинглар ва парвозларни амалга оширди.
Хитой ва Гонгконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон халқаро аэропортлари орқали 7 кунгача визасиз режим жорий этилди.
Талабалар 400 минг сўм миқдорида стипендия олади. Келгусида жамоатчиликнинг фикри ҳисобга олинган ҳолда унинг ҳажми ўзгариши мумкин.
Самарқандда юз берган «Нексия 3» ва «Матиз» ўртасидаги ЙТҲда «Матиз»даги йўловчи аёл олд ойнадан учиб чиқиб кетган ва воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистонлик профессионал ММА жангчиси Муслимбек Омонов тунда юз берган муштлашувда пичоқлангани сабабли вафот этди.
«Ўзбектелефильм» сериаллари Болгарияда ўтказилган «Славян эртаги» Евроосиё кинотелефестивалида бир неча мукофотга сазовор бўлди.
Фориш тоғ дала-ўқув майдонида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг армиялари ўртасида штатдаги қуроллардан отиш чемпионатига старт берилди.
Алишер Навоий ва Пахтакор метро бекатларининг ўтиш қисмида китоб жовонлари ва стол-стуллар қўйилди. Китоб жовонлари мунтазам янги китоблар билан тўлдириб борилади.
Ҳукумат қарори билан ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги, кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ташкил этилди.
Зангиота туманида махсус идентификацион маркалар билан қадоқланмаган телевизорлар, кир ювиш машиналари, музлатгич ва совутгичлар божхоначилар томонидан тўхтатилди.
Ҳукумат қарори билан Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг