2020 йилдан Ўзбекистон университет ва институтлари босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.
Ҳукумат қарори билан Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали ташкил этилди.
Юнусобод туманида ўтказилган газ ва электр энергияси учун базавий нормаларни белгилаш тажрибаси ўзини оқлади, деб ҳисобланди. Йил охиригача тажриба бутун Тошкент ҳамда қисман Самарқанд, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида амалга оширилади.
Протекционизмнинг тарифлар, квоталар, субсидиялар, сертификатлаш, миллий маҳсулотлардан фойдаланиш талабларини жорий қилиш, маъмурий тўсиқлар, антидемпинг ва валюта курсларини бошқариш каби усуллари кенг қўлланилади.
Энергетика вазири Алишер Султонов энергия ресурслари тарифларида у қадар катта ўзгаришлар бўлмаслигини маълум қилди. Нархлар ўзгариши инфляция даражасида бўлади.
«UzHD» телеканали базасида рақамли кўрсатувнинг ҳаммабоп ижтимоий пакети таркибига бўлган «O‘zbekiston tarixi» канали ташкил этилмоқда.
Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш ва уларга шикаст етказганлик учун ЭКИҲнинг 100 бараваридан бошлаб жарима, уч йилгача қамоқ жазосини жорий этиш режалаштирилмоқда.
«Ғишткўприк» чегара божхона пости ва «Навоий» чегара божхона пости орқали умумий қийматда 30 минг доллардан кўпроқ нақд пулни олиб чиқмоқчи бўлган шахслар тўхтатиб қолинди.
«Пахтакор» метро бекатида 1961 йилда туғилган фуқаро К.В. темир йўл изларига йиқилиб тушган. У ҳеч қандай жароҳатларсиз платформага олиб чиқилди.
Сирдарёда фарзанди вафот этган ота икки нафар шифокорга пичоқ билан тан жароҳати етказган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Пойтахтдаги тўртта бозор яқинига ўрнатилган камералар биринчи кунда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилган 782 та ҳолатни қайд этди.
Қутқарувчилар Қамчиқда сел оқибатларини бартараф этди — 200 метрлик тош-қум уюми 27 та хўжаликка элтувчи йўлни тўсиб қўйди.
Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисмда қўшинларнинг жанговор тайёргарлигини текшириш мақсадида ўқув машғулотлари тўсатдан берилган «Тревога» сигнали асосида бошланди.
Шаҳрихон туманида «МАN» русумли юк автомашинасинининг тиркама улагичи синиб кетиб, йўл четида турган 51 ёшли Г. Х.ни уриб юбориши оқибатида жабрланувчи вафот этган.
Адлия вазирлиги болалар ва ота-оналарга мўлжаллаган «Болалар учун хавфсизлик қоидалари» номли амалий қўлланма ишлаб чиқди.
Бухоро давлат университетида ўз ишини бошлаган VATEL меҳмонхона ва туризм бизнеси институти 2019−2020-ўқув йилидан талабаларни қабул қилади.
Гулнора Каримова ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 2019 йилнинг 7 июль кунидан 10 июль кунига қадар, ўз оила аъзолари билан уч кунлик учрашувда бўлди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Деновда янги туғилган чақалоқнинг ҳожатхонага ташлаб кетилгани юзасидан ўз муносабатини билдирди.
1994 йилда 20 йилга қамалган Самандар Қўқоновнинг реабилитация тўғрисидаги талаби қондирилмади.
2016 йилда Қорақалпоғистон Республикасига 6 минг 270 нафардан ортиқ сайёҳташриф буюрган бўлса, 2019 йилнинг январь-июнь ойларида 8 минг 945 нафар сайёҳ келган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг