ССВ янги ўқув йили олдидан мактаб сумкаларини танлашда нималарга эътиборли бўлиш ва улардан қандай фойдаланиш бўйича тавсиялар берди. «Нотўғри танланган ва фойдаланилган рюкзаклар умуртқа поғонаси ва мушаклар учун ортиқча юкламани келтириб чиқаради, бу сколиоз ривожланиши хавфини оширади».
Хорижий ва хусусий олийгоҳлардан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари 19−20 август кунлари бўлиб ўтади. Синовлар 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади.
Мия фаолияти ва уйқуни яхшилайди, яллиғланишлар ва сурункали касалликлар ривожланиш хавфини камайтиради, иммунитетни ошириб, стрессни камайтиради, инфекцияларнинг олдини олади — ялангоёқ юришнинг 6 та энг муҳим фойдаси ҳақида.
«Андижон» футбол клуби аъзоси Марлен Чобанов «Бунёдкор» стадионида Миллий гвардия ходими талабига бўйсунмай, у билан жанжаллашди. Футболчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қарши туманида 18 ёшли йигитни сузиш ҳавзаси ҳудудида ток урди. Оқибатда у шифохонага етмасдан вафот этди. Очилганига 2 ой бўлган бассейн фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Жомбой туманида Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги 4 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда бола тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлди.
Президент топшириғига асосан, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш мақсадида шу йўналишдаги федерацияларни ўз ичига олган Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил этилди. ИҲМА директорининг ўринбосарлари ташкилот тузилмаларидаги масъул лавозимларга сайланди.
Президент хизмат кўрсатиш жойларини сотиб олиш учун алоҳида кредит тури йўлга қўйилишини айтди. У мутасаддиларга «хизмат ипотекаси»ни жорий қилиб, кредит ажратишни бошлашни топширди.
Наманган вилояти Поп туманида мулкий низо келиб чиққан жанжалда қариндош аёл ва унинг икки нафар ёш боласини пичоқлаб ўлдирган эркак қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Фирибгарликда айбланиб 2022 йилдан буён қидирувда бўлган Дилафруз Мадиева Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрганлар Бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилиши мумкин.
Суюлтирилган газ сотишга таклиф этилаётган бизнес, Андижонда қурилиш ишларига жалб қилинган ўқитувчилар, Олимпиадачилар ва уларнинг мураббийларига берилган совғалар миқдори, Ўзбекистон самолётларини таъмирлаб берадиган АҚШ компанияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Рақобат қўмитаси сўнгги вақтларда ОАВда реклама тарқатишда «қонунчилик талаблари бузилиши» фонида барча давлат ва нодавлат телеканалларига кўрсатма хати юборди. Қўмита улардан бир ой ичида реклама фаолиятини қонунчиликка мувофиқлаштиришни сўраб, акс ҳолда молиявий санкциялар қўллашдан огоҳлантирди.
Президентга олиб кирилган тақдимотда сунъий интеллект бўйича қонунчилик базасини яратиш таклиф қилинди. СИ технологиялари марказини ташкил қилиш, банк-молия соҳасида СИни қўллашни кенгайтириш, бу бўйича кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Президент коллеж ва техникумлардаги тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ва хоналари тадбиркорларга бевосита ижарага берилишини айтди. Тушган маблағлар биноларни таъмирлаш ва жиҳозлар сотиб олишга сарфланади.
Суд мунтазам зўравонлик орқали хотинини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган эркакка ҳукм ўқиди. Аёл март ойида Бекобод шаҳридаги турар жой биносининг бешинчи қаватидан сакраганди.
Тайванлик боксчи Линь Юй-Тин Олимпиада ғолиби бўлди. У олтин медаль йўлида ўзбекистонлик Ситора Турдибековани ҳам мағлуб этди. Бироқ интернетда ҳануз унинг жинси ҳақидаги баҳс-мунозаралар давом этмоқда. «Газета.uz» ХОҚ ва Тайвань ёнини олган боксчи билан боғлиқ жанжал тафсилотларини ўрганди.
Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйи оромгоҳида Чилонзор туманидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйидан келган ўсмирлар ўртасида жанжал содир бўлган. Ҳолат видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилган. Вилоят ИИБ терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди.
2024 йилдан буён қидирувда бўлган, фирибгарликда айбланаётган Барно Инотова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрганлардан Бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилиш сўралди.
Қорақалпоғистондаги 2-сонли тергов ҳибсхонасида 2 нафар вояга етмаган йигит катта ёшлилар билан бир камерада сақлангани аниқланди ва бу қонунга зид. Болалар омбудсмани аралашуви билан улар алоҳида камерага ўтказилди. Ҳибсхона мансабдорларига қаттиқ ҳайфсан жазоси қўлланди.
Тўқимачи бекатидаги модернизация ишлари сабаб вақтинча ишлаши тўхтатилган Тошкент Марказий (Шимолий) вокзали 16 августдан фаолиятини қайта бошлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг