Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Халқ депутатлари Оқдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Феруз Абилов туман ҳокими этиб расман тасдиқланди.
Тошкент шаҳрида 3 ойлик ўғил фарзанди М.ни фуқаро Н.И.га 300 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган ота-она ушланди.
Миллий гвардия ИИВ вазифаларини такрорламайди. Ўзбекистондаги осойишталикни сақлаш — асосий вазифа, деди ИИВ вакили.
Чортоқ туманида бедарак йўқолган 30 ёшли эркакнинг жасади «Шимолий Фарғона канали» сувидан қотиллик аломатлари билан топилди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқ лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қамчиқ довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб кўринишнинг 50−100 метргача ёмонлашиши ва йўлнинг музлаши кутилаётганидан огоҳлантирилди.
Мирзо Улуғбек тумани прокурори катта ёрдамчисига 1000 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган фуқаро ашёвий далиллар билан ушланди.
Тошкент ҳайвонот боғи ҳудудида «Акванариум», «Сафари парк» ва ветеринар лаборатория ташкил этиш режалаштирилмоқда.
2018 йилда Ўзбекистонга бир йил аввалгига нисбатан 2,3 баробар кўпроқ чет элликлар келди. Хорижга сафар қилган ўзбекистонликлар сони ҳам икки баробарга кўпайди.
Ҳукумат қарори билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида яшовчи М.Д.нинг хонадони кўздан кечирилганда 934 грамм марихуана сақлаётганлиги маълум бўлди.
Тошкентда ЙҲҚни бузгани учун жарималарни ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларнинг автомобилларини жарима майдончасига киритиш тадбирлари бошланади.
Сайхунобод туманидаги фермер хўжалиги раҳбари Т.О. бюджет маблағларини талон-тарож қилганлиги аниқланди.
Тошкентда қўлга олинган «Евразия Логистик» директорлар кенгашининг собиқ раиси Артур Трофимов Қозоғистонга экстрадиция қилинди.
Яқин кунларда Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 31 январга қадар 6−8 даражага пасаяди.
Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган «Циклодол тригексифенидил» психотроп дори воситаларини олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатилди.
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ раҳбарлари ходимларини Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиши мумкин бўлди.
Фарғона водийсида қайд этилган кучсиз зилзила ўчоғи Қирғизистон ҳудудида жойлашган.
Қирғизистоннинг Баткен вилояти ҳудудидаги ЙТҲда беш нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг