Жамият

Андижонда мактабдаги оғир меҳнатга жалб қилинган ўқитувчилардан бирининг қўли сингани айтилмоқда
13 август 2024, 10:03

Андижонда мактабдаги оғир меҳнатга жалб қилинган ўқитувчилардан бирининг қўли сингани айтилмоқда

Асака туманидаги 37-мактабда ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилинди. Хабар берилишича, иш жараёнида мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси йиқилиб, қўли синган. Улар ишга мактаб директорининг топшириғи билан чиққан.

12 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
12 август 2024, 23:40

12 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тошкент маҳаллаларидаги ерларни сотиш платформаси, Термизда очилган ислом институти, Беруний хиёбонини яхшилаш бўйича таклифлар сўраётган ҳокимлик, Ўзбекистонга қайтиб келган олимпия терма жамоаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга ўқиш учун борган хорижликлар орасида 5-ўринда
12 август 2024, 23:27

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга ўқиш учун борган хорижликлар орасида 5-ўринда

Йилнинг биринчи ярмида 200 мингдан ортиқ хорижлик Жанубий Кореяга ўқиш ёки амалиёт ўташ учун борди. Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича бешинчи ўринни эгаллади — 5 минг киши. 2027 йилгача Корея ўз университетларига 300 минг чет эллик талабани жалб қилишни режалаштирмоқда.

Click I-REC сертификатини олган биринчи тўлов компанияси бўлди
12 август 2024, 19:00

Click I-REC сертификатини олган биринчи тўлов компанияси бўлди

Click Ўзбекистонда қайта тикланадиган манбалар электр энергиясидан фойдаланишни тасдиқловчи I-REC яшил сертификатини олган биринчи тўлов тизими бўлди.

Сурхондарёда 10 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилишда гумонланган эркак қўлга олинди
12 август 2024, 18:00

Сурхондарёда 10 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилишда гумонланган эркак қўлга олинди

Денов туманида 32 ёшли эркак қўшнисининг 10 ёшли қизига уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уятсиз қилиқлар қилганликда гумонланмоқда. Болалар омбудсмани сўрови асосида унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

ИИВ Салим Абдувалиевнинг ўлимини рад этди
12 август 2024, 17:15

ИИВ Салим Абдувалиевнинг ўлимини рад этди

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати YouTube`даги «Авторитет» канали томонидан тарқатилган Салим Абдувалиев («Салимбой») ўлими ҳақидаги хабарни рад этди.

Футзал бўйича FIFA жаҳон чемпионати учта шаҳарда — Тошкент, Бухоро ва Андижонда бўлиб ўтади
12 август 2024, 17:00

Футзал бўйича FIFA жаҳон чемпионати учта шаҳарда — Тошкент, Бухоро ва Андижонда бўлиб ўтади

Ўзбекистонда футзал бўйича FIFA жаҳон чемпионати илк бор учта шаҳар — Тошкент, Бухоро ва Андижонда бўлиб ўтади.

Зоминдаги дор йўли 18 августгача ёпилди
12 август 2024, 16:45

Зоминдаги дор йўли 18 августгача ёпилди

«Зомин» сайёҳлик-рекреацион зонасидаги дор йўли 12 августдан 18 августга қадар ишламайди. Бу пайтда йилда бир марта ўтказиладиган профилактика ишлари олиб борилади.

Ўзбекистонда битирувчиларнинг деярли 60 фоизи ҳали иш тополгани йўқ — бандлик вазири
12 август 2024, 16:39

Ўзбекистонда битирувчиларнинг деярли 60 фоизи ҳали иш тополгани йўқ — бандлик вазири

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев депутатларга ОТМларни битирган 214 минг нафар битирувчидан 126 минг нафари (59 фоизи) ҳали ҳам ишсиз эканини айтди. Август-сентябрь ойларида мавжуд бўш иш ўринларига уларни жойлаштириш режалаштирилмоқда.

Наманганда ўқитувчиларни ўт-ўлан юлишга мажбурлаган мактаб директори жаримага тортилди
12 август 2024, 16:31

Наманганда ўқитувчиларни ўт-ўлан юлишга мажбурлаган мактаб директори жаримага тортилди

Поп туманидаги 43-мактаб директори таътил пайтида ўқитувчиларга ўт-ўлан юлдирди. Унинг айтишича, «сайлов жараёнлари назорати учун келганлар ободонлаштиришни кўради». Бандлик вазирлигининг маълум қилишича, директор 17 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

«Янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатди». Президент — спортчиларнинг Олимпиададаги иштироки ҳақида
12 август 2024, 16:20

«Янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатди». Президент — спортчиларнинг Олимпиададаги иштироки ҳақида

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштироки муносабати билан табриклади. «Токио Олимпиадасидан кейин топ-15 га кирамиз деб, катта мақсад қўйгандик… Бу янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатди», — деди у.

Республика перинатал марказида 4 эгизак туғилди
12 август 2024, 15:25

Республика перинатал марказида 4 эгизак туғилди

Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак — 3 қиз ва 1 ўғилни дунёга келтирди. Чақалоқларнинг аҳволи яхши, уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилади, лекин охирида яна пасаяди
12 август 2024, 13:27

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилади, лекин охирида яна пасаяди

Ўтган ҳафта охирида пасайган ҳарорат янги ҳафта давомида яна кўтарилади. Душанбадан ҳаво +37…+43 даражагача исийди. Пайшанба куни шимоли-ғарбий ҳудудларга салқин ҳаво кириб кела бошлайди, жума куни эса барча ҳудудларга тарқалади.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги — маҳаллаларда ер участкаларини сотиш платформаси ишга тушгани ҳақида
12 август 2024, 12:39

Тошкент шаҳри ҳокимлиги — маҳаллаларда ер участкаларини сотиш платформаси ишга тушгани ҳақида

Тошкентда маҳаллалардаги ер участкалари сотиладиган ва ижарага бериладиган projects.toshkentinvest.uz платформаси ишга тушди. Йиғилган маблағлар маҳалла ва туман ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади, дея таъкидлади ҳокимлик. Шаҳар маъмурияти сотувга қўйилган болалар майдончасига ҳам изоҳ берди.

Фото: Хивада «Қовун сайли» фестивали ўтказилди
12 август 2024, 11:42

Фото: Хивада «Қовун сайли» фестивали ўтказилди

Хива шаҳрида 9−11 август кунлари «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтди. Анъанавий фестивалда 60 та павильон ташкил қилиниб, унда 125 га яқин қовун нави намойиш этилди. Янгибозор тумани Гран-прига лойиқ кўрилиб, Tracker автомобили билан тақдирланди. Фото.

Термизда Имом Термизий номидаги ислом институти ташкил этилди
12 август 2024, 10:56

Термизда Имом Термизий номидаги ислом институти ташкил этилди

Адлия вазирлиги Имом Термизий номидаги ислом институтини давлат рўйхатидан ўтказди. Унга 2024−2025 ўқув йили учун қабул 14 августдан 20 августгача давом этади. Мамлакатдаги олий диний таълим муассасалари сони 4 тага етди.

Тошкент ҳокимлиги Беруний хиёбонини ободонлаштириш бўйича таклифларни йиғмоқда
12 август 2024, 09:50

Тошкент ҳокимлиги Беруний хиёбонини ободонлаштириш бўйича таклифларни йиғмоқда

Тошкент ҳокимлиги Беруний хиёбонини (Беруний метро бекати ёнида) ободонлаштириш бўйича ўрганиш олиб бормоқда. Резидентлар у ерда нимани хуш кўриши, қандай объектлар ва функцияларни кўришни хоҳлаши, шунингдек, ҳудуд ҳаракатланиш имконияти чекланганлар учун қанчалик қулай эканини кўрсатиши мумкин.

Россияда ноқонуний миграция бўйича 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
11 август 2024, 12:20

Россияда ноқонуний миграция бўйича 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

Россиянинг Одинцово шаҳрида ўтказилган рейдларда 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Тегишли рухсатномаларсиз ноқонуний меҳнат олиб борган ушбу фуқаролар мамлакатдан депортация қилиниши кутилмоқда.

Тошкент вилоятида 3 магнитудали зилзила содир бўлди
11 август 2024, 08:27

Тошкент вилоятида 3 магнитудали зилзила содир бўлди

Тошкент вилояти Паркент туманида 3 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 65 км узоқда жойлашган.

Нима ўқиймиз? Ношир Санжар Назар тавсия қилади
10 август 2024, 20:36

Нима ўқиймиз? Ношир Санжар Назар тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг