Божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ташкил этилди.
Навоий вилоятидаги ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди, уларнинг икки нафари — Покистон фуқаролари.
Ҳиндистоннинг Beta Drugs компанияси Ўзбекистонда онкологик препаратларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Заводнинг йиллик қуввати 72 миллион таблетка ва капсулани ташкил этади.
Маданият вазирлигида маданий мерос соҳасидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳақида танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.
Ҳиндистон Миллий музейида «Ўзбекистон-Ҳиндистон: маданиятлар мулоқоти» кўргазмаси очилди.
Бухоро вилоятида банк ходимлари, Хоразм вилоятида икки нафар шахс хорижий валютани ноқонуний сотмоқчи бўлганда ушланди.
Суғурта полисининг амал қилиш муддати ўтган ҳайдовчи ИИББ ЙҲХБ пора тариқасида 10 АҚШ долларини бераётган вақтида ушланди.
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисида низомга тузатишлар киритилди.
Андижон вилоятида оғир уй-жой маиший шароитларда яшаётган ва боқувчисини йўқотган аёлларни уй-жой билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан пойтахт аэропортида бир қатор божхона қоидабузарликлари фош қилинди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекция ОАВда ОТМлар рейтинги бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томониданконференция ўтказилди.
Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги «Чорухдайрон» полигонида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳамкорликда ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
Муборак тумани ҳокими ёрдамчиси ва молия бўлими бошлиғи 21 млн сўм пора олаётган вақтда ушланди.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида президент фармони қабул қилинди.
Қўқон шаҳридаги политехника касб-ҳунар коллежининг икки ўқувчисининг жанжали пичоқланиш билан якунланди.
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг қарорига кўра, вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари мансабдор шахсларининг хизмат автомашиналарини бошқариши тақиқланади.
Ўзбекистондаги 5500 дан ортиқ маданий ёдгорлик объектларида муҳофаза белгилари — ёрлиқлар йўқ, аксарияти кадастр ҳужжатига эга эмас.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг