Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов 22 август куни Самарқанд шаҳар Кимёгарлар қўрғонида сайёр қабул ўтказди.
Москва вилоятидаги қурилишда 26 ўзбекистонлик овқатдан заҳарланди, бир киши ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистондаги 1982 та масжидда 1 миллион 906 974 нафар мўмин-мусулмон Қурбон ҳайити намозини адо этди.
Бекободдаги ЙТҲда жароҳатланган «Дамас» ҳайдовчиси ва йўловчиси яқин кунларда шифохонадан чиқарилади.
Замонавий менежмент ва маркетингни кенг жорий этиш орқали ОТМлар таълим хабларига айлантирилади.
ДХХ Чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарадаги «Водил» ўтказиш пунктидаги навбатлар ҳақидаги хабарларни рад этди.
МАКнинг Москва-Тошкент рейси самолёт дастурий таъминотидаги носозлик сабабли ушланиб қолди. Йўловчилар учун қўшимча рейс ташкил қилинди.
13−19 август кунлари Ўзбекистонда 173 та ЙТҲ содир бўлиб, 46 киши ҳаётдан кўз юмди, 166 киши жароҳатланди.
Ички ишлар вазирлиги ҳукумат автомобили иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларини эълон қилди.
Алишер Султоновнинг аҳволи яхшиланиб бормоқда ва тез вақтда у ўз ишига қайтиши мумкин.
Автобус иштирокидаги ЙТҲга сабабчи бўлган Chevrolet Spark русумидаги машина қидирилмоқда.
Бош вазир ўринбосари, «Ўзбекнефтгаз» компанияси раиси Алишер Султонов ЙТҲда енгил тан жароҳатини олди. Бош вазир эса ишга чиқиб улгурди.
Бектемир туманидаги 4 қаватли уйнинг 820 квадрат метр майдони ёнғин ичида қолди.
Тошкентда 148-автобус иштирокида автоавария содир бўлди, жароҳатланганлар бор.
21 август куни пойтахт, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов йўл-транспорт ҳодисасига учради. У енгил тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Учтепа туман суди томонидан туман прокуратурасининг босқинчиликда айбланаётган Бекзод Нуритдиновни қамоққа олиш тўғрисидаги илтимосномаси қанотлантирилди.
Тошкент вилоятида қоидабузар пиёдалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси талаблари бўйича жаримага тортилди.
21 август куни аҳолига сифатли транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида йўналишларга ҳаракат таркибининг ишга чиқарилиши вақти тонги соат 5:00 дан бошланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг