Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Камолон маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.
Қўқонда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг филиали ташкил этилади.
Тиббиёт фанлари доктори Қаҳрамон Юлдашев Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори лавозимида иш бошлади.
Мирзо Улуғбек кўчасидаги автомобиль йўл ўтказгичи очилди, иккита пиёдалар кўприги ҳам қурилди.
Давлат божхона қўмитаси аэропортларда фаолият олиб борувчи ходимлар либосларини янгилади, энди уларда погон бўлмайди.
Халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаев Тошкентнинг Юнусобод туманидаги тунги клубда пичоқланиши натижасида олган жароҳати сабабли вафот этди.
Самарқанд вилоятида «бункер» ташкил этган фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида «Мақом музейи» фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Аҳоли мурожаатларини ўрганиш учун водийга йўл олган Kun.uz мухбири фаолиятига тўсқинлик қилингани айтилмоқда.
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Тиббиёт мажмуасини қуриш учун материаллар, махсус техникалар ва ускуналар ортилган автоколонна Тожикистонга йўл олди.
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида хорижий талабаларни ўқишга қабул қилиш учун белгиланган тартибга мувофиқ тузилган Махсус комиссия чет эллик абитуриентлар билан суҳбат ўтказмоқда.
Жакартада Индонезия-Ўзбекистон дўстлик жамияти ташкил этилди.
Тошкент ИИББ «Ўзстандарт» ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига транспорт воситалари шовқини даражасининг рухсат берилган меъёрларини ўрнатиш тўғрисидаги таклифни юборди.
Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Фарғона туманининг Шоҳимардон ва Ёрдош қишлоқларида жойлашган МТМларда тўлов миқдори 2023 йил 1 январга қадар икки бараварга пасайтирилди.
Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти Бош прокуратурани Марғилондаги меҳрибонлик уйи ходимларига чиқарилган «ўта юмшоқ ҳукм"ни бекор қилиш ва мамлакатдаги барча меҳрибонлик уйларини текширишга чақирди.
Пул эвазига бировларнинг тилла буюмларини божхонадан олиб ўтмоқчи бўлган фуқаролар тўхтатиб қолинди.
Юнусобод туманида қисқа вақт ичида тезликни оширган 250 га яқин транспорт воситалари аниқланиб, ўрнатилган тартибда чора кўрилди.
Давлат солиқ қўмитаси 10 минг нафардан ортиқ ходимининг касбий маҳоратини оширади
Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов раислигида Вазирлик Ҳайъатининг видеоселектор тарзидаги навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг