Жарроҳлар 11 ойлик бола танасидан 12 та пўлат игнани чиқариб олди. Шифокорлар кимдир мунтазам равишда гўдак танасига уларни киритиб борганини тахмин қилмоқда.
Қозоғистондаги автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам учун эълон қилинган хайрия акциясининг биринчи кунида 60 млн сўм йиғилди.
Ўзбекистонда Эрон ҳудудидан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келгани муносабати билан аномал иссиқ ҳарорат кузатилмоқда.
Сергели туманида ўзини ЙҲХБ ходими деб таништирган эркак автомобиль ҳайдовчилари ҳужжатларини текширди.
Қозоғистонда автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар 52 фуқаро жасадлари Тошкентга олиб келинди. ФВВ автобусда бўлган дея тахмин қилинаётган шахслар рўйхатини эълон қилди.
Ўзбекистон ҳукумат делегацияси аъзолари ёнғинда жароҳат олган икки ўзбекистонлик ётқизилган Ақтўбедаги шифохонага ташриф буюрди.
Ўзбекистон масжидларидаги жума намозларида Қозоғистонда автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар хотираси ёдга олинди.
Тошкентда янги кўп қаватли уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватлари ҳамда якка тартибдаги хонадонларда хусусий болалар боғчалари очилади.
«Ижтимоий фикр» маркази сўровида қатнашганларнинг 66 фоизга яқини мутахассислик бўйича ишга жойлашишни Ўзбекистондаги энг ўткир муаммолардан бири сифатида эътироф этди.
Ўзбекистон ОТМларида 709 нафар чет эллик талаба таҳсил олмоқда. 72 та ОТМда 297,6 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда.
ФВВ Қозоғистондаги автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди. Унда 29 кишининг исм-шарифи келтирилган бўлиб, барчаси Наманган вилоятидан.
Тошкентда Facebook орқали ўзбекистонликларни Суриядаги террористик ташкилотларга ёллашда гумон қилинган шахслар қўлга олинди. Улар таъсирига 23 киши тушиб қолгани хабар қилинди.
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси Қозоғистонда автобус ёниши сабаблари ва Ўзбекистон фуқаролари шахсини аниқлаш билан шуғулланади.
Қозоғистонда автобус ёнишидан омон қолган беш кишининг икки нафари Ўзбекистон фуқароларидир, ТИВ улар исм-шарифларини эълон қилди.
Қозоғистонда ёниб кетган автобусда, дастлабки маълумотларга кўра, 55 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган, ФВВ алоқа линиясини ташкил этди.
Адлия вазирлиги Ўзбекистон Ислом академиясини рўйхатга олди.
2017 йилда туғилган гўдакларга Мадина ва Азизбек исмлари энг кўп қўйилди. Мамлакатда 14382 та жуфт, 138 та учлик ва бир ҳолатда тўртлик эгизак туғилди. Энг оғир чақалоқ вазни — 9,87 кг.
ИИВ йўл-патруль хизмати ходимлари ва маст ҳолатдаги Nexia автомобили ҳайдовчиси ўртасидаги можаро акс этган видеороликка изоҳ берди.
Жиноятга тайёргарлик тўғрисидаги ишончли хабар учун фуқаро пул мукофоти олиши мумкин.
Корхона директори Самарқанд вилоятида ҳарбий полигон қурилиши тендерида қатнашишга ёрдамлашаман деб 50 минг доллар талаб қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг