Жамият

ОТБ перинатал хизматни яхшилаш учун Ўзбекистонга 100 млн доллар қарз ажратади
17 июль 2024, 10:21

ОТБ перинатал хизматни яхшилаш учун Ўзбекистонга 100 млн доллар қарз ажратади

Ўзбекистонда оналар ўлими камайган бўлса-да, ҳамон Европа ва Марказий Осиёдаги ўртача кўрсаткичдан юқори, дейилади Осиё тараққиёт банки баёнотида. Банк ҳомиладорлар ва чақалоқлар учун кўрсатиладиган перинатал хизматни яхшилашга ёрдам бериш учун 100 млн доллар имтиёзли қарз ажратишни маъқуллади.

Андижонда алюминий цехи 6,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
16 июль 2024, 23:52

Андижонда алюминий цехи 6,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Андижон шаҳридаги алюминийни қайта ишлаш цехи табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 6,8 млрд сўм зарар келтиргани маълум бўлди. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

16 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
16 июль 2024, 22:05

16 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

ОТМ имтиҳонларидаги ҳуқуқшунослик фанлари саволларига эътирозлар, Korzinka`нинг Рақобат қўмитасига жавоби, президент ёрдамида ўқишга кирган фарғоналик қиз, лицензияси қайтариб олинган Qulay Pul ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Чирчиқ дарёси ўзанида чиқиндихона ташкил қилган эркак қарийб 4 йилга озодликдан маҳрум этилди
16 июль 2024, 21:58

Чирчиқ дарёси ўзанида чиқиндихона ташкил қилган эркак қарийб 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

Тошкент вилоятида узоқ вақт давомида пул эвазига Чирчиқ дарёси ўзанига чиқинди ташлаб юрган шахс у ерда чиқинди тўғони ҳосил қилгани аниқланди. У 3 йил 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиниши ва 3 млрд сўм зарарни қоплаши белгиланди.

БМТТД ва Uzum ҳамкорликни йўлга қўйди
16 июль 2024, 19:00

БМТТД ва Uzum ҳамкорликни йўлга қўйди

Uzum экотизими ва БМТ Тараққиёт дастури ўзбекистонликларга рақамли саводхонлик ва тадбиркорлик асосларини ўргатиш ниятида ҳамкорлик меморандумини имзолади.

ДХХ фуқароларни пора эвазига ўқишга киритиб қўйишга уринганларни қўлга олди
16 июль 2024, 18:09

ДХХ фуқароларни пора эвазига ўқишга киритиб қўйишга уринганларни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида фуқароларни пора эвазига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Россия сафида Украинага қарши жанг қилишни режалаштирган Ўзбекистон фуқаросининг озодлиги 3 йилга чекланди
16 июль 2024, 18:03

Россия сафида Украинага қарши жанг қилишни режалаштирган Ўзбекистон фуқаросининг озодлиги 3 йилга чекланди

Ўзбекистон фуқароси февралда Россия армиясида хизмат қилиш учун шартнома имзолаган, бироқ жанговар тайёргарликни тамомлаб, ҳарбий лагердан қочиб, уйига қайтган. Суд жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга «Ёлланиш» моддаси бўйича уч йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Фарғонада президент билан учрашган қиз университетга грантга қабул қилинди
16 июль 2024, 16:06

Фарғонада президент билан учрашган қиз университетга грантга қабул қилинди

Президент Фарғонага ташрифи чоғида маҳаллий аҳоли билан учрашди ва ўша чоғда унга бир қиз Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўқиш истаги борлиги ҳақида гапирди. Эртаси куни у университетга грант асосида ўқишга киргани тўғрисида сертификатни қабул қилди.

UzAuto Motors 17 июль куни яна Cobalt учун контрактация очади
16 июль 2024, 15:22

UzAuto Motors 17 июль куни яна Cobalt учун контрактация очади

17 июль куни соат 10:00 да UzAuto Motors аввалги контрактациядан чиқарилган Cobalt автомобиллари учун онлайн шартнома тузишни қайта очади.

Тошкент вилоятидаги Катта Чимён тоғида адашиб қолган 2 фуқаро қутқарилди
16 июль 2024, 15:01

Тошкент вилоятидаги Катта Чимён тоғида адашиб қолган 2 фуқаро қутқарилди

«Чимён» ёнғин-қутқарув отряди Бўстонлиқ туманидаги тоғда адашиб қолган 2 нафар фуқарога ёрдам кўрсатди. Улар соат тунги соат 02:53 да хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.

Ўзбекистон Қирғизистонга 200 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди (фото, видео)
16 июль 2024, 14:11

Ўзбекистон Қирғизистонга 200 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди (фото, видео)

Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация селдан жабр кўрган Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига 200 тонна инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди. Ёрдам таркибидан хўжалик, қурилиш моллари, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар ўрин олган.

Ўзбекистоннинг еттита вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди
16 июль 2024, 13:16

Ўзбекистоннинг еттита вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди

17−22 июль кунлари еттита вилоятнинг тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин.

Болага нисбатан маиший зўравонлик қилганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда
16 июль 2024, 12:56

Болага нисбатан маиший зўравонлик қилганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда

Жиноят кодексининг оиладаги (маиший) зўравонлик тўғрисидаги 126−1-моддаси болага нисбатан оиладаги (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик билан тўлдирилмоқда.

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни расман жорий қилди
16 июль 2024, 12:55

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни расман жорий қилди

Таиланд ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди. Бундай режа май ойи охирида эълон қилинганди.

Cкутер, мопед ва велосипедда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
16 июль 2024, 11:48

Cкутер, мопед ва велосипедда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ўзбекистонда кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед) бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Тошкентнинг Темур Малик кўчасида қурилаётган янги йўл ўтказгич қандай бўлади?
16 июль 2024, 10:58

Тошкентнинг Темур Малик кўчасида қурилаётган янги йўл ўтказгич қандай бўлади?

Пойтахтнинг Темур Малик кўчаси бўйлаб ўтадиган янги йўл ўтказгичда бурилиш жойлари, кўча четида велосипед йўлаклари бўлади. Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган жойда пиёдалар ер ости йўлаги қурилади. Масжид олдида эса яна битта ер ости йўлаги қуриб битказилмоқда.

Билимни баҳолаш агентлиги — ҳуқуқшунослик фанларидаги саволларга оид эътирозлар ҳақида
16 июль 2024, 10:00

Билимни баҳолаш агентлиги — ҳуқуқшунослик фанларидаги саволларга оид эътирозлар ҳақида

Тармоқларда ОТМ имтиҳонларида ҳуқуқшунослик фанларида дарсликда йўқ, шунингдек, кодекс ва қонунлардан тузилган саволлар борлигидан шикоятлар пайдо бўлди. Билимни баҳолаш агентлиги тестлар ДТС ва ўқув дастурларига асослангани, абитуриентнинг билим ва кўникмасини аниқлашга қаратилганини таъкидлади.

Тошкентда қишлоқликларни ҳақоратлаган қиз жаримага тортилди
16 июль 2024, 09:33

Тошкентда қишлоқликларни ҳақоратлаган қиз жаримага тортилди

Тармоқларда қишлоқликларни «жирканч махлуқот» дея ҳақорат қилган қиз маъмурий жазога тортилди. Суд унга 6,8 млн сўм жарима тайинлади.

Қашқадарёда цех 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
16 июль 2024, 01:01

Қашқадарёда цех 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида омихта ем ишлаб чиқариш цехи газ тармоғига уланиб, 1 млрд 65 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилди.

Москва транспорт бошқармаси вакиллари Ўзбекистон ЙҲХХ мутахассислари билан ўз тажрибаларини ўртоқлашади
16 июль 2024, 00:11

Москва транспорт бошқармаси вакиллари Ўзбекистон ЙҲХХ мутахассислари билан ўз тажрибаларини ўртоқлашади

Москва транспорт бошқармаси делегацияси Ўзбекистон кўчалари ва йўлларида ҳаракатни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва хавфсизликни оширишга кўмаклашиш мақсадида Тошкентга келди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг