Фарғона вилояти Қува туманида бошқарувни йўқотган Lacetti қаршисидан келаётган ВАЗ-2101 билан тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна бир ҳайдовчи ва йўловчи шифохонага ётқизилди.
Ўғитлар нархини асоссиз оширган Maxam-Chirchiq, Тошкентда очиладиган Yandex Uzbekistan офиси, Юнусободда «рейд» ўтказган ҳоким, «Менинг боғим» лойиҳаси ғолиблари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент Фотосуратлар уйида балет санъатини суратга тушириши билан танилган Бобур Алимхўжаевнинг «Франция ўзбек фотосуратчиси нигоҳида» номли кўргазмаси очилди. Бунда ижодкорнинг фақат плёнкали фотоаппартда олинган 44 та иши намойишга қўйилган.
Андижон шаҳрида Cobalt ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган вояга етмаган қизни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
Тожикистонда соат 18:04 да содир бўлган зилзила кучи Сурхондарё вилояти туманларида ҳам сезилди (2−3 балл).
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов ишчи гуруҳ билан бирга Юнусобод туманидаги Собиробод маҳалласига борди ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Ҳоким дўконлардан бирига кириб, сифати бузилган маҳсулотлар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаётганидан норозилигини билдирди.
Хатирчида 8 ёшли қизнинг вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 ҳайдовчи қамоққа олинди. Иккиси ҳам йўлда бир-бирини қувиб ўтишга уринган. Улардан бири олти ойда 12 маротаба тезликни ошириб ҳайдаган. Пиёдалар ўтиш жойига эса пул ажратилмагани сабабли тугмали светофор қурилмаси ўрнатилмаган бўлган.
Ҳукумат автомобиллар учун экостикерлар жорий қилиш вақтини ўзгартирди. Уларни чиқариш 1 июндан бошланиши режалаштирилганди, бироқ 2025 йилнинг 1 мартига қолдирилди.
Ўзбекистонда сешанбадан ҳаво ҳарорати кўтарилиб, иш ҳафтаси охиригача +35…+39 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда 12 июлгача қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Самарқанд шаҳридаги қурилиш майдонида 4 туп қимматбаҳо ва 1 туп кам қимматли дарахтлар илдиз қисми билан қазиб ташлаб, йўқ қилинди. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Ангрен шаҳрида 157 км/соат тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 3,4 млн сўм жаримага тортилди. У «бундай тезликда ҳайдаш мумкин эмаслигини билмаганини» айтди. У Instagram`да болалар йўлда нобуд бўлаётгани ҳақидаги изоҳларга жавобан уларнинг тақдири туғилгунга қадар белгилаб бўлинганини таъкидлаганди.
1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жарима юзасидан шикоят қилишлари мумкин.
Ўзбекистондаги етакчи дистрибюторлик компанияларидан бири Balton Trading Asia вакиллари 3PL хизматлари ва уларнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди, шунингдек, 18 минг квадрат метр майдонда «A+» тоифадаги республикада ягона «яшил» омборни тақдим этди.
Пойтахт ЙҲХБнинг Юнусобод туманидаги рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими («Гвардейская») реконструкция қилиш учун ёпилади. Ҳайдовчилар шаҳардаги бошқа бўлинмаларга мурожаат қилишлари мумкин.
Тошкент аэропортида соат 19:44 атрофида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир қанча рейслар Самарқанд, Наманган ва Навоий аэродромларига йўналтирилди. Айни пайтда аэропортда об-ҳаво шароити барқарорлашди ва чекловлар олинди, дея хабар қилди Uzbekistan Airports.
Навоий шаҳрида 18−23 ёш атрофидаги йигитлар 16 ёшга тўлмаган қиз билан жинсий алоқада бўлди, дея ёзмоқда Kun.uz. Уларнинг 5 нафари 3,5 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Гумонланувчилар орасида ИИБ терговчиси ҳам бор.
Учтепа туманида 16 ёшли бола бошқарувидаги Malibu 2 автомобили пиёдани уриб юборди. Фуқаро оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Машина ичида 4 нафар мактаб ўқувчиси бўлган, улар юқори тезликда ва светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган.
Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнидаги янги «Терминал» кафесида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида 5 кв метр майдонга зарар етган. Жабрланганлар йўқ.
Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида прокурорлар ва ФВБ ходими пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинди.
Ўзгидромет 7−9 июль кунлари Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қанча туманларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг