Жамият

Ногиронлиги бўлганларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоиз чегирма берилади
25 ноябрь 2023, 13:06

Ногиронлиги бўлганларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоиз чегирма берилади

Сенатда маъқулланган қонунга кўра, энди ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизлик чегирма қўлланади. Қонун билан Интеллектуал мулк агентлигининг вазифалари Адлия вазирлигига юклатилмоқда.

Тошкентда совуқ сув ва оқова нархлари ошди
25 ноябрь 2023, 12:31

Тошкентда совуқ сув ва оқова нархлари ошди

Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан пойтахтда ичимлик (совуқ) суви таъминоти тарифлари жисмоний шахслар учун 1400 сўм, юридик шахслар учун 3000 сўмгача оширилиши тасдиқланди.

Нима тайёрлаймиз: Сабзили пишириқлар
25 ноябрь 2023, 10:25

Нима тайёрлаймиз: Сабзили пишириқлар

Сабзи фақат ош ёки шўрвага эмас, пишириқларга ҳам ажойиб маъза беради. Сабзи солиб маффинлар, пирог, хушбўй кекс, бодом қўшилган сабзили печенье ҳатто торт тайёрласа бўлади. Zira.uz тақдим этган рецептлар билан танишинг.

Ўзбекистонда шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда
25 ноябрь 2023, 10:03

Ўзбекистонда шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда

Сенат маъқуллаган қонунга кўра, Жиноят кодексида шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда. Қонунда IMEI билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун тегишли жавобгарлик назарда тутилмоқда.

Бухородаги боғчада 2 ёшли болани урган тарбиячи ишдан олинди
25 ноябрь 2023, 09:30

Бухородаги боғчада 2 ёшли болани урган тарбиячи ишдан олинди

Бухородаги хусусий боғча тарбияловчиси 2 ёшли болани ургани акс этган видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тарбияловчи ишдан олинганини маълум қилди.

Қашқадарёда 14 ёшли қиз 7 ой давомида жинсий қулликда сақлангани айтилмоқда
25 ноябрь 2023, 05:17 1

Қашқадарёда 14 ёшли қиз 7 ой давомида жинсий қулликда сақлангани айтилмоқда

Болалар омбудсманига Китоб туманида яшовчи 14 ёшли қиз Шаҳрисабз туманида 7 ой мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга ёллангани ҳақида мурожаат қилинди. Гумонланувчига нисбатан одам савдоси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари кетмоқда.

Видеорепортаж: Нега болаларнинг иссиғи 38 даражадан тушмаяпти?
24 ноябрь 2023, 20:03

Видеорепортаж: Нега болаларнинг иссиғи 38 даражадан тушмаяпти?

Ноябрь бошидан бери ўзбекистонликлар ҳар йилгидан-да кучлироқ шамоллашни бошдан кечирмоқда. Кўпчиликда бир ҳил шикоят — тана ҳарорати 38 даражадан тушмаяпти, кучли йўтал, суяклар оғриши, кўнгил айниши, диарея. Айримлар буни ковид билан боғлашяпти. «Газета.uz»нинг навбатдаги видеорепортажи шу ҳақда.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин? (25−26 ноябрь)
24 ноябрь 2023, 20:00

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин? (25−26 ноябрь)

Учта кинопремьера, Конста, Jah Khalib, Нилуфар Усмонова концертлари, кўргазмалар, спектакллар, маҳорат дарслари, дўконлардаги акция ҳамда чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Тошкент ҳокимлиги «Бувижонлар мактаби» ва «Уч авлод» тадбирларини ўтказишга салкам 12 млрд сўм ажратди
24 ноябрь 2023, 17:36 1

Тошкент ҳокимлиги «Бувижонлар мактаби» ва «Уч авлод» тадбирларини ўтказишга салкам 12 млрд сўм ажратди

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи ва пойтахт халқ депутатлари кенгаши томонидан «Нуроний» жамғармасига ҳар ойда «Оталар чойхонаси», «Уч авлод учрашуви» ва «Бувижонлар мактаби» тадбирларини ўтказиш учун жами 11,5 млрд сўм ажратилди.

Сурхондарё вилоятида яна зилзила юз берди
24 ноябрь 2023, 17:00

Сурхондарё вилоятида яна зилзила юз берди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,8 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Эътиборлиси, айни шу ҳудудда кечадан бери кетма-кет зилзилалар кузатилмоқда ва бу сафаргиси бешинчиси ҳисобланади.

«Ҳатто болалар овқатларининг ҳам муддати ўтган». Эркинжон Турдимов — дўконлардаги муддати ўтган маҳсулотлар ҳақида
24 ноябрь 2023, 16:41 1

«Ҳатто болалар овқатларининг ҳам муддати ўтган». Эркинжон Турдимов — дўконлардаги муддати ўтган маҳсулотлар ҳақида

Самарқанд вилояти ҳокими дўконларида яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар сотилаётгани юзасидан йиғилиш ўтказди. Ишчи гуруҳ томонидан 4 кун давомида 41 та савдо шохобчаси текширилиб, 1736 дона яроқсиз товар аниқланган.

Тошкент метросида 2 та бекатнинг иш тартиби вақтинча қисқаради
24 ноябрь 2023, 15:00

Тошкент метросида 2 та бекатнинг иш тартиби вақтинча қисқаради

25 ноябрдан Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги «Технопарк» ва «Яшнобод» бекатларининг иш вақти вақтинча соат 06:00 дан 22:00 гача қисқартирилади. «Тузел"-"Қурувчилар» бекатлари оралиғида эса поездлар ҳаракати маълум соатларда бир томонлама ташкил этилади.

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 35,7 млрд сўм зарар етди
24 ноябрь 2023, 14:25

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 35,7 млрд сўм зарар етди

Тошкентдаги Чирчиқ дарёсининг муҳофаза минтақасида 57,8 минг куб метр қум-шағал ноқонуний қазилгани аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар 34,7 млрд сўмни ташкил этди, бироқ экспертизадан сўнг бу миқдор ошиши мумкин.

Тошкентдаги 4 та туманнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди
24 ноябрь 2023, 12:40

Тошкентдаги 4 та туманнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкентнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги айрим ҳудудларида 24 ноябрь куни иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъминот 24 ноябрь ярим тунгача тикланиши айтилган.

Тошкентда автобусда 9 ёшли қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди
24 ноябрь 2023, 11:58

Тошкентда автобусда 9 ёшли қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди

Тошкентда 115-сонли автобуснинг 32 ёшли кондуктори 9 ёшли қизга шилқимлик қилди. У қизнинг қўлидан ушлаб, бир ўпишни сўраган. Суд эркакка нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Жасур Пўлатов Тошкент халқаро аэропорти директори в.б. этиб тайинланди
24 ноябрь 2023, 11:49

Жасур Пўлатов Тошкент халқаро аэропорти директори в.б. этиб тайинланди

Тошкент халқаро аэропортига Жасур Пўлатов директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Бухоро аэропорти директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи бўлиб ишлаган.

Дам олиш кунлари ҳаво исийди
24 ноябрь 2023, 11:37

Дам олиш кунлари ҳаво исийди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кўтарилиб, шанба куни +17…+20, якшанба куни +20…+23 даражагача исийди. Баъзи жойларда шамол кучайиши мумкин.

Олтиариқдаги адирликда барпо қилинган токзордан ер олган аҳоли нимадан шикоят қилмоқда?
24 ноябрь 2023, 11:01

Олтиариқдаги адирликда барпо қилинган токзордан ер олган аҳоли нимадан шикоят қилмоқда?

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида қарийб 1000 гектар майдонда токзор барпо этилган. Ундан ер участкаларини олган айрим аҳоли сув муаммоси ва кўчатлар қуриб кетаётганидан шикоят қилди. Масъуллар муаммоларда фермерларнинг ўзларини айбламоқда.

Бағдод туманида коллеж директорини калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилди
24 ноябрь 2023, 10:48

Бағдод туманида коллеж директорини калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилди

Фарғонанинг Бағдод туманида педагогика коллежи директорини 2024 йилги газета ва журналлар обуна режасини бажаролмагани учун калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилди. Аввалроқ Олий таълим вазирлиги ҳолатни қоралаганди. Прокуратура суриштирув ишларини бошлаган.

Жиззахда юк машинаси темирйўл кўпригининг бир қисмини шикастлади
24 ноябрь 2023, 09:52

Жиззахда юк машинаси темирйўл кўпригининг бир қисмини шикастлади

Зомин тумани ва Жиззах шаҳри ўртасида Howo юк машинаси темирйўл кўприги остидан ўтаётганда унинг бир қисмини шикастлади. Таъмирлаш ишлари якунлангунича кўприк бир муддатга ёпилди. Ҳозирда поездлар ушбу йўналишда ҳаракатини давом эттирмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг