Жамият

Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган ҳожатхона ишга тушди
30 март 2023, 10:32

Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган ҳожатхона ишга тушди

Тошкентнинг Миробод туманида Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган санитар-гигиеник шохобча ишга туширилди. Унга киришдан аввал нақд пул ёки QR код орқали тўлов қилинади. Фойдаланиш жараёнида барча қурилмалар инсон омилисиз бошқарилади. Шохобча 24/7 режимида фаолият юритади.

Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади
30 март 2023, 10:12

Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади

Президент қарори билан 2023 йил 1 апрелдан тегишли рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари 2025 йилгача божхона тўловларидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

29 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
29 март 2023, 22:00

29 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонга келтириладиган қўшимча 20 та самолёт, ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга руҳсат этилгани, «свет» ва газ нархлари бу йил ошмайди, божларнинг нолга туширилиши озиқ-овқат ва товарлар нархи ҳамда иқтисодиётга қандай таъсир қилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўқувчилари Open budget учун SIM-карта олишга пул йиққан мактаб директори ишдан бўшатилди
29 март 2023, 20:40

Ўқувчилари Open budget учун SIM-карта олишга пул йиққан мактаб директори ишдан бўшатилди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида ўқувчилари «Очиқ бюджет» лойиҳасида овоз тўплашга SIM-карта сотиб олиш учун пул йиғишга жалб қилинган мактаб директори ишдан бўшатилди. Вилоят ҳокими ҳақиқатан ҳам эҳтиёж бўлса, мактабни маҳаллий бюджет ҳисобидан жиҳозлаш бўйича топшириқ берди.

Тошкент метросида аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш ҳақидаги ижтимоий реклама жойлаштирилди
29 март 2023, 19:38

Тошкент метросида аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш ҳақидаги ижтимоий реклама жойлаштирилди

Тошкент метрополитенида аёлларнинг зўравонликка қарши ёрдам сўраб қилган мурожаатларини радиотўлқинлар шаклида акс эттирган баннер ва постерлар жойлаштирилди. Уларнинг ҳар бирида QR-код мавжуд бўлиб, у орқали ёрдам ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.

«Ўзидаги қўрқувни енгганлар» — эшитишда нуқсони бор ёшларнинг фотокўргазмасидан репортаж
29 март 2023, 19:23

«Ўзидаги қўрқувни енгганлар» — эшитишда нуқсони бор ёшларнинг фотокўргазмасидан репортаж

Тошкент Фотосуратлар уйида эшитишда нуқсони бўлган ёшлар учун мўлжалланган махсус фотография курси битирувчиларининг кўргазмаси очилди. Ёш ижодкорлар фоторассом Ҳусниддин Атодан 1,5 йил мобайнида сабоқ олган. Кўргазма 31 мартгача давом этади.

Қирғиз-ўзбек чегарасида қурол яширилган ўра аниқланди
29 март 2023, 18:40

Қирғиз-ўзбек чегарасида қурол яширилган ўра аниқланди

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон чегараси яқинидаги водопровод люки ичига 16 калибрли ов милтиғи яшириб қўйилганини аниқлади.

Ўзбекистон туризм салоҳиятини қандай оширмоқчи?
29 март 2023, 18:36

Ўзбекистон туризм салоҳиятини қандай оширмоқчи?

Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ошириш бўйича янги тизим жорий қилинади. Жумладан, ҳар бир вилоятнинг «ташриф қоғози» ишлаб чиқилади, туристик мавсум узайтирилади, 2023 йил мамлакатнинг туристик салоҳиятини жаҳонга тарғиб қилиш йили бўлиб, бунга 100 млрд сўм ажратилади.

Қамчиқ ва Жиззах довонларида туристик автобус ва микроавтобуслар қатновига рухсат этилади
29 март 2023, 17:27

Қамчиқ ва Жиззах довонларида туристик автобус ва микроавтобуслар қатновига рухсат этилади

10 апрелдан Қамчиқ ва Жиззах довонлари, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ҳамда микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат этилади. Шунингдек, туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга айрим автотранспортларни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади.

Тошкент вилоятида Open budget`га овоз тўплаш учун ўқувчилардан пул йиғилгани айтилмоқда
29 март 2023, 15:11

Тошкент вилоятида Open budget`га овоз тўплаш учун ўқувчилардан пул йиғилгани айтилмоқда

Тармоқларда Оққўрғон туманида ўқувчиларнинг Open budget лойиҳасига овоз кўпайтириш мақсадида зарур бўлган сим-карталарни сотиб олиш учун мактабга пул олиб бораётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳолат ўрганилаётганини билдириб, бундай ҳаракатни қоралади.

«Азимут» авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналиш очди
29 март 2023, 14:13

«Азимут» авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналиш очди

Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Сочи ва Урганчни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлади. Парвозлар ҳафтада бир марта — чоршанба куни амалга оширилади. Компания Урганчга Москва ва Минералние Водидан ҳам йўловчи ташийди.

Нукус воқеалари бўйича маҳкумларнинг яқинлари улар билан қўшимча учрашувлар ташкил этишни сўрамоқда — комиссия
29 март 2023, 13:39

Нукус воқеалари бўйича маҳкумларнинг яқинлари улар билан қўшимча учрашувлар ташкил этишни сўрамоқда — комиссия

Нукус воқеаларини ўрганиш бўйича комиссия маҳкумларнинг яқинлари улар билан қўшимча учрашувлар ташкил этишни сўраб мурожаат қилганини ва масала кўриб чиқилаётганини билдирди. «Газета.uz»га маълум бўлишича, судланганларнинг аксарияти апелляция аризаси билан мурожаат қилган.

Тошкентда 32 ёшли эркак бувисини ўлдириб қўйди
29 март 2023, 13:21

Тошкентда 32 ёшли эркак бувисини ўлдириб қўйди

Миробод туманида 32 ёшли фуқаро маст ҳолатда ўзининг 84 ёшли бувисини ўлдириб қўйди. Айбланувчи 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ўзбекистонда 1 сентябргача давлат ихтиёридаги истироҳат боғлари хатловдан ўтказилади
29 март 2023, 12:45

Ўзбекистонда 1 сентябргача давлат ихтиёридаги истироҳат боғлари хатловдан ўтказилади

Президент қарорига кўра, 1 июлдан жисмоний шахсларга айрим давлат кўчмас мулкларини хусусийлаштириш учун онлайн аукционга чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, 1 сентябргача давлат ихтиёридаги истироҳат боғлари хатловдан ўтказилади.

Uzbekistan Airways БАА ва Туркияга парвозлар учун баҳорги чегирмаларни бошлади
29 март 2023, 12:30

Uzbekistan Airways БАА ва Туркияга парвозлар учун баҳорги чегирмаларни бошлади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистондан Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркияга парвозлар учун 40 фоизгача чегирмаларни эълон қилди.

Ўзбекистонда ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат этилди
29 март 2023, 12:12

Ўзбекистонда ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат этилди

28 майдан кучга кирадиган Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларнинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилгани ҳолатини аниқлашда наркотестер махсус мосламасидан фойдаланади.

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят сифатида кўрсатгани учун узр сўради
29 март 2023, 11:49

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят сифатида кўрсатгани учун узр сўради

«Ёшлар» телеканалида эфирга узатилган «Биз томонларда» кўрсатувида Қорақалпоғистон Республикаси номи «Қорақалпоқ вилояти» тарзида намойиш этилди. Телеканал хатолик монтаж жараёни билан боғлиқ эканини билдириб, узр сўради ва «айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилаётганини» қўшимча қилди.

Оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов жаҳон чемпионатида 3 та медални қўлга киритди
29 март 2023, 11:19

Оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов жаҳон чемпионатида 3 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов Албанияда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учта — битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди.

Фарғонада корхона салкам бир йилдан бери табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди
29 март 2023, 10:58

Фарғонада корхона салкам бир йилдан бери табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди

Қувасой шаҳридаги корхона 2022 йилнинг июнидан бери табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани оқибатида давлат манфаатларига 18 млрд 314 млн сўм зарар келтирди.

Ноқонуний ушлаб қолинган 27,1 млрд сўм фойда солиғи тадбиркорларга қайтарилди — Солиқ қўмитаси
29 март 2023, 10:29

Ноқонуний ушлаб қолинган 27,1 млрд сўм фойда солиғи тадбиркорларга қайтарилди — Солиқ қўмитаси

Солиқ қўмитаси бюджетдан ноқонуний ундирилган 27,1 млрд сўмлик фойда солиғи тадбиркорларга қайтарилишини маълум қилди. Қўмита маълумотларига кўра, бундай ҳисобдан чиқариш 367 та корхонага таъсир кўрсатди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг