Жамият

Ўзбекистондан Қатарга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилди
22 август 2023, 11:37

Ўзбекистондан Қатарга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилди

21 август куни EASYBOOKING компанияси Centrum Air ҳамкорлигида Тошкент-Доҳа (Қатар) йўналишида илк парвозни йўлга қўйди. А-320 самолётининг биринчи йўловчилари орасида «Навбаҳор» клубининг мухлислари ҳам бор. Шунингдек, EASYBOOKING дастлабки 3 рейс йўловчиларига Қатар визасини бепул тақдим этмоқда.

ИИВ Академиясига хорижий кадрлар кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинади
22 август 2023, 11:11

ИИВ Академиясига хорижий кадрлар кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинади

2024−2025 ўқув йилидан ИИВ Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари ўқитилади. Улар муассасага имтиҳонларсиз қабул қилинади. Квоталарни президент белгилайди.

Фарғонада бир аёлни дўппослаб, уни зўрлаган 4 эркак 7 йилдан 9 йилгача қамалди
22 август 2023, 10:41

Фарғонада бир аёлни дўппослаб, уни зўрлаган 4 эркак 7 йилдан 9 йилгача қамалди

Бешариқ туманида оилали аёлга зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаган ва жинсий эҳтиёжларини қондирган 4 эркакнинг бири 9 йилга, икки нафари 8 йилга, яна бири эса 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Абитуриентларнинг апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди
22 август 2023, 09:29

Абитуриентларнинг апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди

ОТМга қабул учун тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди ва у 31 августга қадар давом этади. Шикоятларни кўриб чиқиш 24 августдан бошланади.

ОТМга кириш бўйича мандат эълон қилинди
22 август 2023, 00:30

ОТМга кириш бўйича мандат эълон қилинди

22 август кечаси Ўзбекистонда ОТМга қабул учун якуний тест натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар ўз натижаларини my.uzbmb.uz ва mandat.uzbmb.uz сайтлари, абитуриент ID рақамини юборган ҳолда @edtmmandatbot Telegram боти, рухсатнома QR-коди ҳамда тест натижалари қайдномаси орқали билишлари мумкин.

Андижон вилоятида йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
21 август 2023, 22:55

Андижон вилоятида йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди

ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 3,5 килограммдан ортиқ «гашиш» гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ бир қанча ҳолатларга чек қўйилди, уларнинг асосий қисми Қирғизистон ва Тожикистондан Ўзбекистонга олиб кирилган.

21 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
21 август 2023, 22:00

21 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Мустақиллик байрамига кетма-кет 3 кун дам, Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини оширган Ўзбекистон, ўзини осиб ўлдирган 20 ёшли келин, наркотиклар рўйхатига кирган «Тапентадол», Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи, Венгрияга тўғридан-тўғри авиақатнов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Тапентадол» Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди
21 август 2023, 20:59

«Тапентадол» Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди

Ҳукумат оғриқ қолдирувчи «Тапентадол» дори воситасини Ўзбекистонда муомаласи чекланган наркотиклар рўйхатига киритди. «Габапентин» эса ушбу соҳада назоратни кучайтириш учун ТН ВЭД кодлари бериладиган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилди.

Йил бошидан бери хотин-қизларга 335,5 млрд сўм фоизсиз таълим кредити ажратилди
21 август 2023, 17:36

Йил бошидан бери хотин-қизларга 335,5 млрд сўм фоизсиз таълим кредити ажратилди

2023 йилнинг ўтган даврида магистратурада ўқийдиган 14,1 минг нафар хотин-қизнинг тўлов-шартномаси учун 85,1 млрд сўм тўлаб берилди. 36 мингдан зиёд талаба хотин-қизга 335,5 млрд сўм фоизсиз таълим кредити ажратилди.

Roodell компанияси Chery брeнди билан бирга тармоқни кeнгайтиришда давом этмоқда
21 август 2023, 17:00

Roodell компанияси Chery брeнди билан бирга тармоқни кeнгайтиришда давом этмоқда

Сергели туманида янги Chery Sergeli дилерлик маркази очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир доирасида бренднинг 10 нафар мижозига автомобиль калитлари ҳамда компаниядан эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 3 кун дам олади
21 август 2023, 16:10

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 3 кун дам олади

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун — 1−3 сентябрь кунлари дам олади. 4 сентябрдан эса барча яна ишга қайтади.

Фарғонада 20 ёшли келинчак ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Яқинлари унинг калтакланганини билдирди
21 август 2023, 15:13

Фарғонада 20 ёшли келинчак ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Яқинлари унинг калтакланганини билдирди

Ўзбекистон туманида турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган 20 ёшли келинчак ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Марҳуманинг яқинларига кўра, келинчак турмуш ўртоғи калтаклаётганини айтиб, оила аъзоларидан уни олиб кетишларини сўраган. Келиннинг қариндошлари ўлим сабабига шубҳа билдирмоқда.

Ўзбекистондан Венгрияга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди
21 август 2023, 11:28

Ўзбекистондан Венгрияга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

20 августдан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳафтада бир маротаба амалга ошириладиган тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди. Тошкент — Будапешт йўналишидаги рейслар Airbus A-320 ҳаво кемасида бажарилади.

Ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво кузатилади
21 август 2023, 11:18

Ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво кузатилади

21−25 август кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кечалари +18…+23 даража, кундузи +34…+39 даража бўлади. Жума куни Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво массаси кириб кела бошлайди.

Ўзбекистонлик эркак Жанубий Кореядаги террор ташкилотни молиялаштиришда гумонланмоқда
21 август 2023, 10:24

Ўзбекистонлик эркак Жанубий Кореядаги террор ташкилотни молиялаштиришда гумонланмоқда

Жанубий Кореяда 29 ёшли ўзбекистонлик эркак «Имом ал-Бухорий катибаси» террорчилик ташкилоти билан алоқа ўрнатиб, уни молиялаштириб келганликда гумон қилинмоқда. ИИВ тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Uzbekistan Airways компанияси раисига ўринбосарлар тайинланди
20 август 2023, 12:01

Uzbekistan Airways компанияси раисига ўринбосарлар тайинланди

Алишер Саттаров Uzbekistan Airways бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Шахзод Икрамов ва Шухратилло Ядгаровлар раис ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.

Click BYD автомобили ҳамда кўплаб бошқа совринлар билан ютуқли ўйин ўтказмоқда
19 август 2023, 19:00

Click BYD автомобили ҳамда кўплаб бошқа совринлар билан ютуқли ўйин ўтказмоқда

16 августдан 5 октябргача Click асосий совғаси BYD Song Plus автомобили бўлган ютуқли ўйин ўтказмоқда. Акция давомида яна кўплаб бошқа қимматли совғалар ҳам ўйналади.

Тошкентда электробус ҳайдовчилари қувватлашдаги муаммолардан шикоят қилмоқда
19 август 2023, 18:19

Тошкентда электробус ҳайдовчилари қувватлашдаги муаммолардан шикоят қилмоқда

Интернетда электробус ҳайдовчиларининг машиналарни қувватлашдаги муаммолардан шикоят қилган видеомурожаати тарқалди. Уларнинг сўзларига кўра, кечикишлар туфайли режани бажариб бўлмаяпти, шунингдек, ҳаракат мунтазамлиги бузилган.

Видео, фото: Ўзбекистон Ҳаво флоти куни муносабати билан авиашоу бўлиб ўтди
19 август 2023, 18:09

Видео, фото: Ўзбекистон Ҳаво флоти куни муносабати билан авиашоу бўлиб ўтди

Ўзбекистон Ҳаво флоти куни муносабати билан «Чирчиқ» полигонида авиашоу бўлиб ўтди. Жанговар ва ҳарбий самолётлар ҳамда вертолётлар учувчилари ўз маҳоратларини намойиш этди. Шоу доирасида илк бор самолётлар Ўзбекистон байроғини «осмонга чизишди». «Газета.uz» фоторепортажи.

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди
19 август 2023, 15:51

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди

Президент Ёшлар ишлари агентлигини волонтёрлик соҳасидаги махсус ваколатли орган этиб белгилашни назарда тутувчи қонунни имзолади. Ташкилот соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг