Шавкат Мирзиёев камбағал оилалардаги ўзи ҳаракатлана олмайдиган одамларнинг 19 мингига уйида ва 4 мингига кундузги қатнов асосида қараб туриш йўлга қўйилишини маълум қилди. Бунда хусусий сектор иштирок этади ва у хизмат кўрсатган камбағал оилалар харажатининг 80 фоизини давлат қоплаб беради.
Филология фанлари номзоди, адабиётшунос ва ёзувчи Маҳкам Маҳмудов 84 ёшда вафот этди. Адиб «Абадият лаҳзалари», «Мен — мен эмасман», «Мангу куй излаб» сингари асарлар ёзган. Адабиёт олдидаги хизматлари учун унга «Эл-юрт ҳурмати» ордени берилган.
2025 йилдан оилавий боғча ўринларининг 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва тўловлари қисман қоплаб берилади. Президент ректорларга камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшни ўқитишни топширди. Уларнинг чет тили, IT каби тўгараклари харажатининг 80 фоизгача қисми бюджетдан тўланади.
Президент 2025 йил Инвестиция дастурига кирадиган 598 та ижтимоий объект лойиҳаси ногиронлиги бор одамларга мослаб ишлаб чиқилмагани танқид қилди. Шавкат Мирзиёев вилоят, туман ҳокимларига хатоларни тўғрилаш бўйича топшириқ берди.
Рақобат қўмитаси Yandex Go такси хизматларининг нархи декабрь ойининг дастлабки 10 кунлигида оширилганини аниқлади. Қўмита компанияга нархларни пасайтириш бўйича чора кўриш ва нарх алгоритмини қайта кўриб чиқиши борасида огоҳлантириш берди.
Бухоро вилоятида Киберхавфсизлик хизмати ходимлари 17 ёшли ўсмирни 34 млрд сўмлик (2,6 млн доллар) криптоактивларнинг ноқонуний савдосида гумонлаб қўлга олди. Жиноят кодексига кўра, у 5 йилгача озодликдан маҳрум этилади, бироқ жиноятни очишга ёрдам берса, жавобгарликка тортилмаслиги ҳам мумкин.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фаолият юритувчи корхона раҳбари туман ҳокимлигидан жами 1,5 млрд сўм миқдорида компенсация ундирди. Аниқланишича, тадбиркорнинг 22 сотих ери ва бинолари давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб, зарари вақтида қопланмагач, фуқаро бизнес омбудсманига мурожаат қилган.
Самарқанд вилоятидаги фермер хўжаликларидан бири табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширмай келиши оқибатида электр таъминоти корхонасига 4,6 млрд сўм зарар етказди. Шу каби ҳолат яна иккита тадбиркорлик субъектида кузатилди. Тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Туркманистонда унвон олган Абдулазиз Комилов, ўзгаришсиз қолдирилган асосий ставка, Янги йил арафасида дўконларга нархларни назорат қилишни буюрган Рақобат қўмитаси, мактабларда 29 декабрдан бошланадиган қишки таътил ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
БМТТД ва бошқа ташкилотлар тадқиқоти шуни кўрсатдики, Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти коррупция ҳақида хабар беришга тайёр, аммо ўзлари учун салбий оқибатлардан қўрқади. Кўпчилик пора олиш ва беришни қоралайди, лекин жамиятда сифатли хизмат учун кичик совғалар одатий ҳол сифатида қабул қилинади.
Ўзгидрометнинг хабар беришича, 15−17 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво оқими кириб келади. Ёмғир ва қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, ҳарорат кечаси −8…−13 даражагача, кундузи 0…-5 даражагача пасаяди.
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига Янги йил арафасида нархларни назорат қилиб бориш бўйича топшириқлар берди. Чакана савдо тармоқлари қўмитани нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида огоҳлантиради.
Ўзбекистонда «Тошкент Халқаро математика олимпиадаси» (TasIMO-II) ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли мусобақа ёш математикларга ўз иқтидорларини намоён этиш ва халқаро аренада танилиш учун зўр имконият яратади.
Янги йил акцияси доирасида Yunusabad Residence турар жой мажмуаси 10 фоизли минимал бошланғич бадал ва 15 йил муддатга фойдали ипотека билан премиум квартираларни сотиб олиш имконини беради.
Россиянинг Свердловск вилоятида мушкул аҳволда қолган аёл ва унинг тўрт нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Аёл турмуш ўртоғи ва болалари билан сентябрда вақтинча ишлаш мақсадида Свердловскка борган. Бироқ эркак ноқонуний миграция сабаб қўлга олинган.
Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, ТАТУ Қарши филиали ва ТКТИ Шаҳрисабз филиали негизида Қарши давлат техника университети ташкил этилади. Мазкур олийгоҳлар талабалари ўқишини янги ОТМда давом эттиради.
Президентга Тошкентдаги Дўстлик (собиқ Бобур) боғини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди. Дарахтларни кўпайтириш, тўсиқсиз муҳит яратиш, хиёбонни кенгайтириш кабилар режа қилинмоқда. «Боғ осуда муҳитда дам олишни истаган аҳоли талабларига тўлиқ жавоб беради», — деди лойиҳачи.
Ҳукумат қарори билан театр ва цирк артистларига ҳам малака тоифаси берилиши белгиланди. Малака тоифаси йилда бир марта белгиланади ва бадиий кенгаш хулосаси асосида муассаса директори буйруғи билан расмийлаштирилади.
Президентга Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғини реконструкция қилиш концепцияси тақдим этилди. Бу ерда янги дарахтлар экилади, кузатув минораси ва осма кўприк қурилади, метрога кириш қисми очилади ва унинг олдида майдон, тепасида эса гастро-холл қурилади. Концепция суратлари.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари 29 декабрдан қишки таътилга чиқади. 3-чорак дарслари 13 январдан бошланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг