Навоий вилоятида истиқомат қилувчи аёл MobiDRIVE акцияси доирасида Mobiuz мобил операторидан автомобилни қўлга киритди.
МБ раиси лавозимидан кетган Мамаризо Нурмуратов, Украина ва Суриядаги вазиятни муҳокама қилган Мирзиёев ва Путин, халқ цензура талаб қилаётганини айтган маданият вазири, оммавий тартибсизликларни молиялаштирганларни жазолаш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида BYD ва Equinox тўқнашуви оқибатида 18 ёшли ҳайдовчи шифохонада вафот этди. Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.
6 декабрда ТДИУ талабалари ва ўқитувчилари орасида ўтказилган Talaba Yugur тадбирининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир олийгоҳ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Тошкент, Фарғона, Урганч ва Оҳангарон шаҳарларидаги тезкор тадбирлар давомида, хусусан, Тожикистондан олиб келинган 10 килограммдан ортиқ гашиш ва опийни мусодара қилди.
Ўзбекистонда оммавий тартибсизликларни ташкил этиш мақсадида таълим олиш ва уларни молиялаштириш учун жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда. Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда саволларсиз маъқуллади. Бироқ парламентнинг бир нафар аъзоси қарши овоз берди.
«Док-1 Макс» иши жабрланувчиларининг ҳолати бўйича қўшимча тергов олиб борилган ва уларнинг масаласи алоҳида судда кўрилаётган эди. Ноябрда суд ҳукми эълон қилинди. Жабрланувчилар рўйхатига яна беш бола қўшилди. Уларнинг ҳар бири учун 1 млрд сўмдан компенсация ундирилиши белгиланган.
Рақобат қўмитасига фуқаролардан такси хизматлари сифати пастлиги, тўловлар билан боғлиқ муаммолар, ҳайдовчиларнинг қўпол муомаласи ва нархлар асоссиз ошириб юборилиши юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Қўмита қандай чоралар кўрилганини маълум қилди.
Сирожиддин Бобоқулов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлди. У бунга қадар бош вазир котибиятида бўлим бошлиғи бўлган.
Маънавият маркази теле- ва радиоканаллар, ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар «маънавият экспертизаси»дан ўтказилишини эълон қилган эди. Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг сўзларига кўра, лойиҳа ҳозирча халқ муҳокамасида, узил-кесил қарор қабул қилинганича йўқ.
Қишки таътил муносабати билан Тошкентдаги иккита ОТМ биносида темирйўл ҳамда автобус учун чипталарни сотиб олиш имконияти яратилди.
Ҳукумат қарори билан Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди. Қўмита ўз йўналиши доирасида ЖСТга аъзо давлатлар билан ҳамкорлик қилади.
Янги йил муносабати билан пойтахтда 25 декабрдан 10 январгача байрам тадбирлари бўлиб ўтади. Бош арча Миллий кутубхона яқинида ўрнатилади. Яна 14 та ҳудудда ҳам арчалар қўйилади. Рўйхат ва манзил.
Lenovo компанияси ҳамкорларга маҳсулотларни сотишдан мураккаб IT-ечимларни яратишга ўтишда қандай ёрдам бераётгани ҳақида сўзлаб берди.
Икки баравар ошган биржадаги автобензин нархи, Покистон ва Таиланд билан ЖСТ музокаралари якуни, GSP+ савдо имтиёзли режимини узайтириш таклифи, Ўзбекистондаги ГЭСлар потенциалидан фойдаланмаслик хиёнат эканини айтган вазир ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Фарғонада яшовчи 3 нафар шахс Жиззахда қарийб 1 млрд сўм миқдоридаги қалбаки пуллар билан ушланди. Улар сохта купюраларни пуркагичли принтер ёрдамида чоп этган ва 27 минг долларга сотмоқчи бўлган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон ички бозорда йилига 300 минг тоннагача мисни қайта ишлашни режалаштирмоқда. Хусусан, Оҳангарон мис кластерида ОКМК миси асосида яримўтказгичлар ва микроэлектрон қисмлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
UzAuto Motors 11 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлови вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
«Ўзбекистон темир йўллари» талабаларга 23 декабрь-10 январь оралиғидаги маҳаллий қатновлар чипталари учун 50 фоизлик чегирма эълон қилди. SV/VIP классдаги вагонлар ва «Афросиёб» электропоездлари бундан мустасно. Аввалроқ UzAirways ҳам талабаларга чегирма тақдим этганди.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Суриядаги вазият ҳақида видеолар эълон қилиб бораётган, халқаро террорчилик ташкилотига аъзо Худоёр Нуриддиновга нисбатан жиноий иш қўзғатиб, қидирув эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг