2022 йилда хотин-қизларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш учун қўшимча 1 триллион сўм ажратилади, дея маълум қилди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси. Шунингдек, соҳа ривожи учун халқаро молия институтларидан $300 млн жалб этилиши режалаштирилмоқда.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) дастури координатори Гулноза Саиднинг Ўзбекистонга киришига рад жавоби берилиб, ортга — Нью-Йоркка қайтариб юбормоқчи бўлишди. Бироқ Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди аралашуви билан унинг мамлакатга киришига рухсат этилди.
31 август тонгида Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди. Қолаверса, давлат раҳбари «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Кечга яқин мустақилликнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтади.
Президент қарори билан «Саховат» ва «Мурувват» уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати ДБҚга бириктирилади. Юклатилган вазифалар қўмитанинг махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзгидрометнинг маълумот беришича, 2−4 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати шимолий ва марказий вилоятларда +39 даражагача, жанубий вилоятларида эса +40 даражагача иссиқ бўлади.
Чет эл фуқароларини мукофотлаган президент, Самарқандда 19 сентябрдан бошланадиган дарслар, Yoshlar телеканалида «блур» қилиб кўрсатилган Украина байроғи, Нукус воқеаларидан сўнг озодликка чиқарилган 24 нафар фуқаро, 1 сентябргача тўлаб бериладиган пенсия ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланаётган 10 нафар фуқаронинг қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилди. Аввалроқ 24 кишининг жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилгани хабар қилинган эди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчисига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. У ҳужжатлари йўқлиги ҳамда белгиланмаган жойда қайрилиб олгани учун уни тўхтатган ЙҲХББ ходимларидан яширинишга уринганини айтди.
Сурхондарё ЙҲХБга тегишли 75 424 VSF ҳамда 75 701 VSF рақамли иккита «Lacetti» машинаси жами 83 марта қоида бузгани, бироқ жарима ундирилмагани маълум бўлди. Вилоят прокуратураси ҳайдовчилар қоидаларни хизмат давомида «охирги зарурат ҳолатида бузгани» сабабли жарималар бекор қилинганини қайд этди.
Пойтахтдаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги кутубхона расман очилди. 70 мингдан ортиқ китоб ва 10 мингдан зиёд журнални жамлаган кутубхонада олим ва тарихчиларнинг биринчи президент ҳақидаги қўлёзмалари ҳам мавжуд. Барчани 5 сентябрдан қабул қиладиган маскандан «Газета.uz» фоторепортажи.
«Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» кўрсатувида Real Madrid жамоаси номи ёнидаги Украина байроғи хиралаштириб кўрсатилди. Буни монтажчи хато қўйилган деб ўйлаган ва ўзбошимчалик билан беркитган, дея тушунтирди телеканал раҳбарияти. Монтажчи ва масъул муҳаррир жазолангани айтилмоқда.
ИИВ ОИВ/ОИТС билан касалланганликда гумон қилинаётган шахсларни мажбурий тиббий текширувдан ўтказиш тартибини белгилашни таклиф қилмоқда. «Хавфли гуруҳ» қаторидагилар ва улар билан алоқада бўлган шахслар ушбу тоифага кириши мумкин.
Travel World Group ва Asialuxe Travel компаниялари Чехияга тўғридан-тўғри парвозлар амалга оширишда, меҳмонхона топиш ва виза олишга ёрдам беради.
Давлат тест маркази 2022−2023 ўқув йили учун 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилганини маълум қилди. Хусусан, 39 962 нафари давлат гранти, 150 413 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга кирди. ОТМга қабул қилинганларнинг 13 мингдан кўпроғи имтиёзга эга номзодлар ҳисобланади.
Президент Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида биродарлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ озарбайжонликларни тақдирлади. Улардан бирига «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони, қолган уч нафарига эса «Дўстлик» ордени берилди.
Пенсия жамғармаси мустақиллик байрами муносабати билан сентябрь учун пенсия ва нафақа тўловлари (нақдсиз шаклда) ойнинг биринчи санасигача пластик карталарга ўтказилишини маълум қилди. Нақд шаклда олувчи фуқароларга эса 5 сентябрдан бошлаб нафақа пуллари етказиб берилади.
Президент таклифига кўра, Тошкентдан Хивага қатновчи тезюрар поездга Жалолиддин Мангуберди номи берилади. У 2024 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.
Самарқанд вилоятида жойлашган «Ингичка» конининг техноген чиқиндиларидан илк марта вольфрам маҳсулоти олинганлиги маълум қилинди. Ушбу лойиҳанинг йўлга қўйилиши 150 та янги иш ўрнини яратиб, қайта ишлаш эвазига йилига 100 тонна вольфрам олишга имкон берди.
Нукусдаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси таклифи ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, намойишларда гумонланган 24 нафар фуқаро жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Уларнинг қамоқ жазоси жамоатчилик назорати ва уй қамоғига ўзгартирилди.
UzAutoMotors`нинг биринчи миллий кроссовери Chevrolet Tracker автомобилининг сотуви бошланди. Бошланғич комплектация нархи 179 000 000 сўмни ташкил этади. Харидорлар 30 августдан бошлаб шартнома тузишлари мумкин бўлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг