Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа линиясида техник ишлар бажарилиши сабаб поездлар 16 декабрдан соат 23:00 гача ҳаракатланади.
Тошкент кўчаларида электр энергиясини тежаш мақсадида жорий қилинган чекловлар олинади. 13 декабр соат 17:00 дан мавжуд кўча чироқлари, иллюминация чироқлари 100 фоиз ёқилади.
Халқаро журналистлар федерациясининг маълум қилишича, йил давомида 67 нафар журналист ҳамда ОАВ вакиллари ўз вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлди. Федерация бош котиби БМТ Бош Ассамблеясида «Журналистларнинг хавфсизлиги ва мустақиллиги бўйича» конвенция қабул қилиш вақти келганини айтмоқда.
Бойсун давлат ўрмон хўжалигида 51 туп дарахт ноқонуний кесилиши оқибатида ўсимлик дунёсига жами 560 млн сўмдан ортиқ зарар етказилганди. Вилоят прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Қонунчилик палатасида тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилган фуқаролар ва мансабдор шахсларни жаримага тортиш ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Депутатлар лойиҳани иккинчи ўқишда бир овоздан қабул қилинди.
Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида электр тармоқлари маъмурлари ва корхоналари электр таъминотидаги аниқ узилишлар жадвалларини эълон қила бошлади. Вақтинчалик ўчиришлар фақат зарур ҳоллардагина амалга оширилади. Ҳозирча графиклар учун алоҳида сайт мавжуд эмас.
13 декабрь куни Венгриянинг WizzAir лоукостер авиакомпанияси Airbus A321 neo самолётида илк бор Абу-Даби — Самарқанд — Абу-Даби парвоз йўналиши бўйича парвозларни амалга оширди.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун 28 декабрдан 2023 йилнинг 11 январига қадар 14 кунлик қишки таътил берилади.
Mercedes, Toyota, шунингдек, Chevrolet’нинг премиум моделлари - бугун ўзбек амалдорлари суйиб фойдаланадиган автомобиллар. Бир аср аввал ҳозирги Ўзбекистон ўрнида бўлган Туркистон Республикаси амалдорлари-чи, улар қандай машиналардан фойдаланган? Тарихчи Шарофиддин Ҳошимжонов мақоласи - шу ҳақда.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 15−22−29 декабрь ва 5−12−19−26 январь кунлари Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Андижон туманида яшаш хонадонларининг бирида содир бўлган ёнғин оқибатида 63 ёшли фуқаро вафот этди. Фарзанди куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Ёнғин иситиш печидан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққани айтилмоқда.
Энергетика вазирлиги Андижонда 684,1 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилинганини аниқлади. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 17−29 декабрь ва 2−15 январь кунлари Тошкент — Термиз — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.
ССВ маълумотларига кўра, 12 декабрь куни коронавирусга чалинганлар сони 58 нафарни (бир кун олдин 122 киши) ташкил этиб, пандемия бошлангандан буён вирусга чалинганлар сони 247 987 нафарга етди.
Қарши шаҳрида 13 ёшли бола уйидаги газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Укалари эса заҳарланиш аломатлари билан туман шифохонасига ётқизилди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўқон шаҳрида уйидаги газни текшириб кўриш учун гугурт чаққан фуқаро газ портлаши оқибатида вафот этди. Ёнида бўлган укаси эса куйиш жароҳати билан шаҳар тиббиёт марказига жойлаштирилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Ангренда, «Тошкент-Ўш» йўлида Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши натижасида 5 та енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.
Сенаторлар Тошкент марказидаги Сенат биносида ҳам электр таъминоти узилиб, совуқлигини маълум қилди. Баҳодир Тожиев хонасида пальтосини ечмаслигини айтган бўлса, Фарҳод Боқиев ривожланган давлатлар ҳам энергетика инқирозини бошидан кечираётганини эслатди.
Ўзбекистонда ёзилаётган илмий ишлар қанчалик сифатли? Ўзбек илм-фани учун нечоғлик янгилик бўлмоқда? Йилдан йилга тадқиқотчи, изланувчилар сони ошяптию, нега натижаси билинмайди? «Газета.uz» мутахассислардан муаммо нимада эканлиги ва илмий иш аслида қандай ёзилиши ҳақида сўради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг