Жамият

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
6 декабрь 2022, 13:10

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан телефонда суҳбатлашиб, уни таваллуд куни билан табриклади. Шунингдек, Қирғизистон нашрлари 9 декабрь куни Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатга ташрифи ҳақида хабар берди.

Ўрмон хўжалиги қўмитаси: 10 ойда 3 млрд сўмдан зиёд зарар етказилди
6 декабрь 2022, 12:31

Ўрмон хўжалиги қўмитаси: 10 ойда 3 млрд сўмдан зиёд зарар етказилди

2022 йилнинг ўн ойида 694 та ҳолатда ўрмон ҳуқуқбузарликлари аниқланиб, жами 3 млрд 153,4 млн сўм зарар келтирилган. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси расмийсининг айтишича, 374 та ҳолат бўйича 330 млн сўмдан ортиқ зарар ва 85 млн сўм жарима ундирилган. Ҳозирда қолганларини ундириш чоралари кўрилмоқда.

Самарқандда погонини ўзи юлиб, аёл кишини айблашга уринган ИИБ ходими ҳануз тизимда ишлаётгани айтилди
6 декабрь 2022, 12:17

Самарқандда погонини ўзи юлиб, аёл кишини айблашга уринган ИИБ ходими ҳануз тизимда ишлаётгани айтилди

2022 йилнинг ёзида тармоқларда икки аёлга куч ишлатаётган ИИБ ходимларидан бири погонини ўзи юлиб ташлаб аёлни айблагани акс этган видео тарқалганди. ИИВ вакилининг айтишича, погонини юлиб ташлаган ходим ҳамон шу тизимда ишламоқда, аёлга нисбатан бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган.

Душанба куни Тошкент метрополитени 620 минг йўловчи ташиди
6 декабрь 2022, 12:06

Душанба куни Тошкент метрополитени 620 минг йўловчи ташиди

Пойтахтда 5 декабрь кунининг ўзида 620 минг йўловчи метродан фойдаланди (бу одатий кундан 105 минг (21%) нафарга кўп). Метрополитен ходимлари йўловчи кўплиги сабаб, фуқаролардан қоидаларга амал қилишни ва кассаларда навбат кутиб қолмаслик учун банк ёки транспорт карталардан фойдаланишни сўради.

ИИВ фуқароларни қийин вазиятларда қолганда мурожаат қилишга чақирди
6 декабрь 2022, 11:09

ИИВ фуқароларни қийин вазиятларда қолганда мурожаат қилишга чақирди

ИИО ходимлари 3 нафар — бири Навоийда кўп қаватли уйнинг даҳлизида ухлаётган, икки нафари Тошкентдаги ер ости қувури ёнида исинаётган бошпанасизга ёрдам берди. ИИВ шахсий таркибни кучайтирилган режимга ўтказди. Аҳоли қийин ва хавфли вазиятларда 102, 1102 ва 1173 рақамларига қўнғироқ қилиши сўралади.

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони бироз камайди
6 декабрь 2022, 10:20

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони бироз камайди

5 декабрь куни республикада коронавирус юқтирганлар сони бироз камайиб, 120 кишини ташкил этди. (Бир кун олдин 153 кишида аниқланган.)

Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
6 декабрь 2022, 09:45

Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди

Тошлоқ туманида профилактика инспектори табель қуроли билан ўзини отиб қўйди. У машинасида кома ҳолатида топилган ва тиббий муассасага жойлаштирилган. Ходим 1xbet орқали 45 млн сўм ютқазиб қўйгани учун жазоланган ва вилоят ИИБ қошидаги интизомий Кенгашнинг назоратида бўлган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди
6 декабрь 2022, 09:25

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди. Эндиликда икки давлат фуқаролари ID-картани кўрсатиш орқали чегарадан ўтиши мумкин. Тегишли баённома Ўзбекистон президентининг 9 декабрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланади.

Тошкентда уйдаги ёнғин оқибатида 2 киши вафот этди
6 декабрь 2022, 09:12

Тошкентда уйдаги ёнғин оқибатида 2 киши вафот этди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 12 та хонадондан иборат бўлган уйда ёнғин содир бўлди. Уйдан 9 нафар фуқаро эвакуация қилинди, бироқ 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилоятида 5 кишилик оила ис газидан ҳалок бўлди
5 декабрь 2022, 22:50

Бухоро вилоятида 5 кишилик оила ис газидан ҳалок бўлди

Бухоро вилоятининг Жондор туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 2, 7 ва 11 ёшли фарзандлари ёнғин натижасида вужудга келган ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Тошкентда қозонхоналар газ етишмаслиги сабабли керакли иссиқликни ишлаб чиқара олмаяпти
5 декабрь 2022, 22:34

Тошкентда қозонхоналар газ етишмаслиги сабабли керакли иссиқликни ишлаб чиқара олмаяпти

Veolia Energy Tashkent пойтахтнинг айрим туманларида табиий газ етишмаслиги сабабли қозонхоналарда зарурий ҳароратдаги иссиқликни ишлаб чиқара олмаётгани, бу эса иситиш сифатининг ёмонлашишига олиб келаётганини маълум қилди.

5 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 декабрь 2022, 22:00

5 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда газсиз қолган 14 минг истеъмолчи, қорли Тошкент, йил бошидан буён экспорт қилинган 4 млрд кубометр газ, Чинозда ис газидан вафот этган оила, талабалар учун 15 кунлик қишки таътил, Нукус воқеалари тафсилотлари, совуқ об-ҳаво ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Хўжакент тоғларида соғлиғи тўсатдан ёмонлашган сайёҳга ёрдам кўрсатилди
5 декабрь 2022, 20:02

Хўжакент тоғларида соғлиғи тўсатдан ёмонлашган сайёҳга ёрдам кўрсатилди

ФФВ қутқарувчилари Тошкент вилоятидаги Хўжакент тоғларида 1700 метр баландликда аҳволи ёмонлашиб қолган сайёҳга ёрдам кўрсатди.

Ўзбекистон йил бошидан буён 4 млрд кубометр газ экспорт қилди
5 декабрь 2022, 18:47

Ўзбекистон йил бошидан буён 4 млрд кубометр газ экспорт қилди

10 ой давомида Ўзбекистон 841 млн долларга 4 млрд кубометр газ экспорт қилди. Бу мамлакатдаги умумий ишлаб чиқаришнинг деярли ўндан бир қисмидир. Газнинг деярли бутун ҳажми Хитойга юборилади, аммо икки мамлакат статистикаси бир-бирига тўғри келмаяпти.

Самарқандда маст ҳолатда жанжаллашган фуқаролардан бири вафот этди
5 декабрь 2022, 17:35

Самарқандда маст ҳолатда жанжаллашган фуқаролардан бири вафот этди

29 ноябрь куни Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги кафеларнинг бирида маст ҳолатда бўлган икки киши ўртасида жанжал содир бўлди. Оқибатда улардан бири орадан бир кун ўтиб олган тан жароҳати сабаб вафот этди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«У хотин-қизларни эмас, зўравонларни ҳимоя қилмоқда». Ҳимоя ордерининг муаммолари ҳақида
5 декабрь 2022, 17:16 3

«У хотин-қизларни эмас, зўравонларни ҳимоя қилмоқда». Ҳимоя ордерининг муаммолари ҳақида

Ўзбекистонда 2019 йилда зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун «ҳимоя ордери» институти жорий этилди. Экспертлар унинг афзалликларини эътироф этса-да, амалда у ҳақиқий ҳимоячига айланолмаганини таъкидламоқда. Сабаблари кўп, улардан бири — зўравонга нисбатан жазонинг енгиллигидир, дейди улар.

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
5 декабрь 2022, 16:53

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 6−8 декабрь кунлари ёғингарчилик ҳамда ўзгарувчан об-ҳаво сабабли республиканинг 6 та вилоятидаги тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи борлигини эълон қилди.

Ҳудудларда ҳаракатланиш тезлигини чеклаш бўйича якуний қарор декабрда қабул қилинади — ЙҲХХ бошлиғи
5 декабрь 2022, 16:45

Ҳудудларда ҳаракатланиш тезлигини чеклаш бўйича якуний қарор декабрда қабул қилинади — ЙҲХХ бошлиғи

ИИВ ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов «Газета.uz»га ҳудудларда рухсат этилган ҳаракатланиш тезлигини пасайтириш масаласи декабрь ойида узил-кесил ҳал бўлишини маълум қилди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида тезликни пасайтириш бўйича кенгашлар қарорлари Республика комиссиясига тақдим этилди.

Ўзбекистонда 14 минг истеъмолчи вақтинча газсиз қолди, 79 минггида эса босим пасайди
5 декабрь 2022, 16:02 1

Ўзбекистонда 14 минг истеъмолчи вақтинча газсиз қолди, 79 минггида эса босим пасайди

4 декабрда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва қор ёғиши ортидан 14 минг истеъмолчи газсиз қолди, 516 та маҳаллада эса газ босимининг пасайиши кузатилди. «Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишни, уйдан чиқаётганда иситиш мосламалари ҳароратини пасайтиришни илтимос қилди.

Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг 3 ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди
5 декабрь 2022, 15:26

Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг 3 ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди

Тошкент вилояти Чиноз туманида эр-хотин ва уларнинг 3 ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди. Хонадон бир кун аввал қарздорлик сабаб газдан узилган, бироқ уй эгаси ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб олган. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг