Жамият

Тошкент ва Олмалиқда адвокат ҳамда адлия ходими пора олишда гумонланиб қўлга олинди
4 ноябрь 2022, 12:58

Тошкент ва Олмалиқда адвокат ҳамда адлия ходими пора олишда гумонланиб қўлга олинди

ДХХ томонидан Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими ва Тошкентдаги адвокатлик фирмаси адвокати фуқаролардан пора олишда олишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Наманганда сохта ДХХ ходими қўлга олингани айтилмоқда
4 ноябрь 2022, 12:09

Наманганда сохта ДХХ ходими қўлга олингани айтилмоқда

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини ДХХ ходими дея таништирган шахсни ҳибсга олгани айтилмоқда. Гумондор фуқародан 5,5 минг доллар олган вақтида қўлга тушган.

Самарқанд шаҳрига кириш йўллари 10−11 ноябрь кунлари ёпилади
4 ноябрь 2022, 11:16 1

Самарқанд шаҳрига кириш йўллари 10−11 ноябрь кунлари ёпилади

Самарқанд шаҳрида 10−11 ноябрь ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари ёпилади. Бундан ташқари, ушбу кунларда Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади.

Дунёда тартибсиз машина қўйилишига қарши қандай курашилган ва нимага эришилган?
4 ноябрь 2022, 10:47

Дунёда тартибсиз машина қўйилишига қарши қандай курашилган ва нимага эришилган?

Тартибсиз автотураргоҳларга қарши курашиш мақсадида ноябрдан Тошкентда пулли тўхташ жойларини жорий этиш режалаштирилганди. Шу каби чоралар дунёнинг турли шаҳарларида ҳайдовчилар қаршилигига дуч келган. «Газета.uz» учта шаҳар — Оклахома-Сити, Москва ва Олмаота тажрибаси ҳақида сўзлаб беради.

Фарғонада Mercedes билан тўқнашган Nexia ҳайдовчиси вафот этди
4 ноябрь 2022, 10:43

Фарғонада Mercedes билан тўқнашган Nexia ҳайдовчиси вафот этди

Бешариқ туманида Nexia ва Mercedes иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди.

Бекободда Тожикистон фуқароси 15 кг гашиш билан қўлга тушди
4 ноябрь 2022, 10:25

Бекободда Тожикистон фуқароси 15 кг гашиш билан қўлга тушди

Бекободдаги Тожикистон фуқароси вақтинча яшаб келаётган хонадондан сотиш учун мўлжалланган салкам 15 кг гашиш топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

АҚШ Ўзбекистонга 50 та енгил жанговар транспорт воситасини тақдим этди
4 ноябрь 2022, 08:55

АҚШ Ўзбекистонга 50 та енгил жанговар транспорт воситасини тақдим этди

АҚШ Марказий қўмитаси 2,8 млн долларлик 50 та Polaris MRZR енгил тактик жанговар транспорт воситаларини Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг махсус операциялар кучларига топширди.

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Ўзбекистонга келди
4 ноябрь 2022, 08:48

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Ўзбекистонга келди

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида, жумладан, Самарқанддаги UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессияси ўтказиладиган объектлар кўздан кечирилади.

3 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 ноябрь 2022, 22:00

3 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Географик объектларга ном беришда аҳолининг фикри ўрганилиши, Самарқандда туғилган 4 эгизак, Андижон сув омборини бирга бошқарадиган Ўзбекистон ва Қирғизистон, пора билан ушланган Пскент прокурори ёрдамчиси, ўзбекистонликларни ҳақорат қилган ҳинд ишчиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Пскент тумани прокурори ёрдамчиси пора билан ушланди
3 ноябрь 2022, 16:33

Пскент тумани прокурори ёрдамчиси пора билан ушланди

Пскент прокурори ёрдамчиси 1500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Маълум қилинишича, у судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишига эришишни ваъда қилган.

Географик объектларга ном беришда аҳолининг фикри ўрганилади
3 ноябрь 2022, 16:04

Географик объектларга ном беришда аҳолининг фикри ўрганилади

Президент имзолаган қонунга кўра, географик объектларга жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини беришга йўл қўйилади. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.

2023 йил 1 июлдан сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланади
3 ноябрь 2022, 15:48

2023 йил 1 июлдан сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланади

Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2023−2024 йилларда босқичма-босқич жорий қилинади. Биринчи босқич 2023 йилнинг 1 июлидан бошланади.

Ўзбекистонда жаҳон телеканаллари эфирга узатила бошланди
3 ноябрь 2022, 13:18

Ўзбекистонда жаҳон телеканаллари эфирга узатила бошланди

Ўзбекистонликларда энди Россия телевидениесига муқобил вариант бор. IP-телевидение операторлари пакети қаторидан BBC, CNN, Bloomberg, France 24, Хитойнинг CGTN, Туркиянинг TRT Avaz, «Беларусь 24» телеканаллари ҳам ўрин олди.

Тошкент шаҳар ва 4 та вилоят қурилиш бош бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди
3 ноябрь 2022, 12:56

Тошкент шаҳар ва 4 та вилоят қурилиш бош бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди

Тошкент шаҳри, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларининг қурилиш бош бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди. Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи ўз аризасига асосан ишдан олинди.

Андижонда «Москвич» босиб кетган 9 ёшли бола вафот этди
3 ноябрь 2022, 12:44

Андижонда «Москвич» босиб кетган 9 ёшли бола вафот этди

Андижон вилояти Улуғнор туманида тиркамага осилиб чиқмоқчи бўлган 3-синф ўқувчиси машина тагида қолиб, вафот этди.

Ўзбекистонликларни ҳақорат қилгани учун «Indorama agro» ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
3 ноябрь 2022, 12:18

Ўзбекистонликларни ҳақорат қилгани учун «Indorama agro» ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«Indorama agro»нинг ҳиндистонлик ишчиси Telegram`даги гуруҳда Ўзбекистон фуқаролари ва паспортини ҳақорат қилгани айтилмоқда. ИИВ унга нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди. Гумондорнинг айби исботланса, жаримага тортилиши ёки аҳлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Самарқандда 4 нафар эгизак туғилди
3 ноябрь 2022, 12:02 1

Самарқандда 4 нафар эгизак туғилди

Самарқандда 32 ёшли аёл 4 нафар эгизак (2 ўғил, 2 қиз) фарзандли бўлди. Жарроҳлик амалиёти билан бажарилган туғруқ жараёнидан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги она ва болаларни назоратга олди.

Wizz Air авиакомпанияси Абу-Даби — Тошкент рейсларини йўлга қўяди
3 ноябрь 2022, 11:43

Wizz Air авиакомпанияси Абу-Даби — Тошкент рейсларини йўлга қўяди

Январь ойининг охиридан Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси Абу-Даби — Тошкент рейсларини йўлга қўйишни режалаштиряпти. Самолёт ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари учади. Аввалроқ WizzAir Abu Dhabi БАА пойтахтидан Самарқандга парвозларни амалга ошириши хабар қилинганди.

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб «Янги нафас» югуриш мусобақалари ўтказилади
3 ноябрь 2022, 11:02

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб «Янги нафас» югуриш мусобақалари ўтказилади

Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 13 ноябрда мамлакатнинг 15 та шаҳри ва пойтахтнинг уч нуқтасида оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтади. Бунинг учун ҳомийлар ва давлат бюджети ҳисобидан 3 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ажратилди.

БАА компанияси Тошкент вилоятида янги сув иншоотини қуради
3 ноябрь 2022, 10:55

БАА компанияси Тошкент вилоятида янги сув иншоотини қуради

БАА компанияси томонидан Қуйи Чирчиқ тумани «Сурум» маҳалласида кунлик қуввати 1 млн метр кубдан зиёд бўлган замонавий оқова сув тозалаш иншооти қурилади. Янги насос станцияси ишга тушиши натижасида бир кеча кундузда 55,4 кВт электр энергиясини тежаш кўзда тутилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг