Жамият

Андижон ва Жиззах вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
1 август 2022, 10:08

Андижон ва Жиззах вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Дилшадбек Каримов Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига, Акмал Савурбаев Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўткирбек Рахманов эса Зафаробод туманига ҳоким бўлди.

1 августдан нималар ўзгаради?
1 август 2022, 00:35

1 августдан нималар ўзгаради?

Мобил-ID тизими, Очиқлик индекси юритиладиган давлат орган ва ташкилотлари, ногиронлиги бўлган шахсларга 15 млн сўмгача субсидия берилиши, кинотеатрлар учун ишга тушган махсус ахборот тизими, «Ўзтрансгаз» компаниясининг ҳуқуқий ворисига айланган «UzGasTrade» — 1 августдан нималар ўзгаради?

Тошкентда юк автомобили билан тўқнашиб кетган Matiz ҳайдовчиси вафот этди
31 июль 2022, 14:56

Тошкентда юк автомобили билан тўқнашиб кетган Matiz ҳайдовчиси вафот этди

Тошкентнинг Бектемир туманида Matiz ва Howo юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Тошкент вилоятида 2 гектар ерни $500 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди
31 июль 2022, 13:24

Тошкент вилоятида 2 гектар ерни $500 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида фуқаро бошқа фуқарога қарашли иссиқхона учун ажратилган 2 гектар ер майдонини ишлаб чиқариш цехи қурмоқчи бўлган шахсга 500 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. У сўралган пулдан 50 минг долларини олган вақтида ДХХ томонидан қўлга олинди.

«Ўзбекистонда компьютер графикаси билан шуғулланиб йилига 3−4 млрд сўм топса бўлади» — Лазизбек Ҳамидов
31 июль 2022, 09:00

«Ўзбекистонда компьютер графикаси билан шуғулланиб йилига 3−4 млрд сўм топса бўлади» — Лазизбек Ҳамидов

«Газета.uz» яна бир янги — «Замонавий касб эгалари» лойиҳасига қўл урди. Биринчи суҳбатдош «Тасниф» студияси раҳбари Лазизбек Ҳамидов нима сабабдан журналистикани тарк этгани, муваффақияти сирлари, қолаверса, компьютер графикаси ортидан йилига 3−4 млрд сўм топиш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.

Украинада аҳолига ош тарқатиб келган Сардор Ҳакимов ракета зарбасидан ҳалок бўлди
30 июль 2022, 17:52 1

Украинада аҳолига ош тарқатиб келган Сардор Ҳакимов ракета зарбасидан ҳалок бўлди

Украинада маҳаллий аҳолига палов улашиб келган ўзбекистонлик Сардор Ҳакимов ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. У отишма пайтида ертўлада палов пиширишга тайёргарлик кўраётган бўлган.

Ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълим тартиби тасдиқланди
30 июль 2022, 16:44

Ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълим тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан профессионал таълим муассасаларига сиртқи ва кечки таълим шаклига қабул қилиш тартиби белгиланди. Унга кўра, сиртқи таълимда мустақил, жумладан масофадан туриб ўқиш, кечки таълимда эса бу икки услубга қўшимча равишда тушдан кейин аудиторияда машғулот ўтилиши мумкин.

«Менинг юзимни интернетга қўйишга ҳаққинг йўқ». ППХ инспектори вояга етмаган болага қўпол муомала қилди
30 июль 2022, 13:32

«Менинг юзимни интернетга қўйишга ҳаққинг йўқ». ППХ инспектори вояга етмаган болага қўпол муомала қилди

Тошкентнинг Яшнобод туманида ППХ инспектори вояга етмаган бола билан қўпол муомалада бўлгани акс этган видео тарқалди. Ходим болага унинг видеоси, жумладан «юзини интернетга чиқаришга ҳаққи йўқлигини» айтиб, акс ҳолда уни ва ота-онасини судга бериш билан қўрқитган. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди.

Қўрқув ва азоб — Қорақалпоғистон орадан бир ой ўтгач нимани ҳис қилмоқда?
30 июль 2022, 10:25 4

Қўрқув ва азоб — Қорақалпоғистон орадан бир ой ўтгач нимани ҳис қилмоқда?

«XXI асрда бундай бўлишига, бу каби қўрқувни ҳис қилиш мумкинлигига ҳали ҳам ишона олмаяпман» — демоқда Нукус аҳолиси. Кўпчилик ўз яқинлари ва дўстларини йўқотди, аммо бу ҳақда гапиришдан қўрқмоқда. «Газета.uz» бош муҳаррири Азамат Атажановнинг репортажи.

Нима тайёрлаймиз: Сабзавотли таомлар
30 июль 2022, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Сабзавотли таомлар

Товуқ ва сабзавотли вок лапшаси, сабзавотли киш, ажабсанда, сабзавотли рагу, товуқ ва сабзавотлардан қилинган тоблатма, туркча рататуй, сабзавотлар билан чўпчаларда пиширилган товуқ — Zira.uz турли хил мазали сабзавотли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Москвада ётоқхонадаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди
30 июль 2022, 09:02

Москвада ётоқхонадаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

Москвадаги ёнғинда саккиз киши вафот этди, улардан икки нафари Ўзбекистон фуқароларидир. ФВВнинг хабар беришича, деразалардаги панжаралар ва ёнғин содир бўлган вақтда ишламай қолган сигнализация одамларни қутқариб қолишга тўсқинлик қилган.

29 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
29 июль 2022, 21:56

29 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Йўл қурилишида ноқонуний сарфланган миллиардлаб сўмлик маблағлар, тириклик ҳақидаги маълумотномага изоҳ, магистратурага топширилаётган сертификатларнинг 70 фоизи сохталиги, IT касблар ҳақида гапирган президент, тўсиқ тегиб вафот этган кекса аёл ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

Йўл қурилишида миллиардлаб сўмлик маблағлар ноқонуний сарфлангани аниқланди
29 июль 2022, 20:13

Йўл қурилишида миллиардлаб сўмлик маблағлар ноқонуний сарфлангани аниқланди

2021−2022 йилларда йўл қуриш ва таъмирлашда 45 та ҳолатда 34,5 млрд сўмлик маблағлар ноқонуний сарфланган. Сенатда топширилувчи объектлар сони ва қиймати ҳамда буюртмачи ва пудратчи ўртасида тузилган шартномаларни бекор қилиш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бораётгани ва бошқалар муҳокама қилинди.

Шаҳрисабзда синглиси билан боғчага келган қиз эшик ойнаси синиши оқибатида вафот этди
29 июль 2022, 19:54

Шаҳрисабзда синглиси билан боғчага келган қиз эшик ойнаси синиши оқибатида вафот этди

Шаҳрисабздаги давлат болалар боғчасида ноқонуний олиб қолинган қизча ҳожатхона эшигига ўрнатилган ойна синиши натижасида жароҳат олиб, кўп қон йўқотишидан вафот этди. Ҳозирда прокуратура ишни ўрганмоқда.

Бухорода юк машинаси уриб юборган тўсиқ кекса аёлга бориб тегди
29 июль 2022, 17:36

Бухорода юк машинаси уриб юборган тўсиқ кекса аёлга бориб тегди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида юк машинаси уриб юборган тўсиқ ўша пайтда йўлни кесиб ўтаётган аёлга бориб тегди. Пиёда касалхонада вафот этган.

The British School of Tashkent ўқувчилари Халқаро STEM-олимпиадасида ғолиб бўлишди
29 июль 2022, 17:00

The British School of Tashkent ўқувчилари Халқаро STEM-олимпиадасида ғолиб бўлишди

Франкфуртда бўлиб ўтган STEM олимпиадасида The British School of Tashkent ўқувчилари «Илмий тадқиқотлар», «Математика» ва «Информатика» йўналишлари бўйича медалларни қўлга киритишди.

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида жазирама ўз рекордларини янгилади
29 июль 2022, 16:39

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида жазирама ўз рекордларини янгилади

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳаво ҳарорати бўйича рекордлар янгиланди. 22 июль куни кузатувлар тарихидаги энг юқори ҳарорат (тахминан +50 даража) Қизилқум ва Термиз ҳудудида қайд этилди. 23 июль куни Тошкентда ҳаво ҳарорати +42,8 даражагача кўтарилиб, 2018 йилги рекордни янгилади.

Ўзбекистонга катта миқдорда совуқ қурол олиб кирилишига чек қўйилди
29 июль 2022, 16:08

Ўзбекистонга катта миқдорда совуқ қурол олиб кирилишига чек қўйилди

Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара постида умумий қиймати 862,8 млн сўм бўлган қарийб 6000 дона совуқ қуролнинг олиб кирилишига чек қўйилди.

Банкда фуқародан тириклиги ҳақидаги маълумотнома сўралгани юзасидан муносабат билдирилди
29 июль 2022, 15:53

Банкда фуқародан тириклиги ҳақидаги маълумотнома сўралгани юзасидан муносабат билдирилди

«Агробанк» Қарши филиали раҳбари 1998 йилда «ўлган» деб топилган фуқародан тириклиги тўғрисида маълумотнома сўради. Бундан норози фуқаро мурожаат йўллади. Банк ҳолатга изоҳ бериб, қонуний ҳужжатлар банкка тўлиқ тақдим этилгач, кредит ажратиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилди.

Ўз жонига қасд қилган тадбиркорнинг синглиси акаси вафотининг эҳтимолий сабаблари ҳақида гапирди
29 июль 2022, 12:46

Ўз жонига қасд қилган тадбиркорнинг синглиси акаси вафотининг эҳтимолий сабаблари ҳақида гапирди

Андижон вилоятида «Бўз Иқбол чорваси» компанияси раҳбари дарахтга осилган ҳолда топилди. Синглисининг айтишича, у боғчаларга озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланган ва муассасалар қарзларини тўламагани учун ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг