«Ўзбектелеком» томонидан Тошкент халқаро аэропортида бепул Wi-Fi ишга туширилди. Аввал аэропортда Sola провайдерининг симсиз тармоғи мавжуд бўлган, бироқ, ҳаво бандаргоҳи маъмуриятининг қайд этишича, у барқарор ишламаган.
«Istiqlol Avlodi» ННТ ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги кўмагида 2021 йилнинг октябрь ойидан бери одам савдоси қурбонларининг 35 нафари Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди.
Бозорлардаги қовун-тарвуз сотувчиларини қуёшдан қорайган юзлари, бош ва елкаларига ташлаб олган докадан таниш мумкин. Улар харидорларга ёз лаззатини татиб кўриш учун тарвуз тилимини узатадилар. «Газета.uz» улар билан ҳаёти, даромадлари ҳамда ширин қовун ва тарвузни қандай танлаши ҳақида суҳбатлашди.
Августда Тошкентда замонавий «шовқинсиз» трамвайни ишга тушириш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг айтишича, бунда иккита — ТТЗ ҳамда «Ипподром» дан Шимолий вокзалгача бўлган йўналиш доирасида таклифлар тайёрланган.
Шанба-якшанба кунлари жазирама иссиқ сақланиб қолади. Эрондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даражага юқори бўлади. Ҳаво кундузи +40…+45 даражагача, жануб ва чўл зоналарида +47 даражагача исиши кутилмоқда.
Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунига 4 соатгача бўлади. Ҳайдовчиларнинг малака ошириш сертификатлари фақат электрон шаклда берилади.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, энди йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун назарий ва амалий имтиҳондан ўтиш талаб этилмайди.
Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат бекор қилиниши сабабли «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсумига 22 июлдан старт берилди. Республикада ҳам ҳар бир босқичга 20 кундан — жами 60 кун муддат тақдим этилади.
Андижонда икки фуқарони Андижон давлат университетига танишлари орқали киритиб қўйиш эвазига 11 минг долларни олганликда гумонланган шахс қўлга тушди. Бағдодда эса фуқарони 500 доллар эвазига Миллий университетига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахс ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Somang Development Korea компанияси Тошкент марказида турар-жой мажмуаларини қурмоқда. Айни пайтда учта кўпквартирали уйлар қуриб битказилган.
Ўзбекистонда донорлик қонига талаб жуда юқори, бироқ одамларни қон топширишдан тўхтатиб турувчи қўрқувлар мавжуд. Республика қон қуйиши маркази бўлим бошлиғи Мукаррам Пўлатова «Газета.uz» билан суҳбатда донорликнинг фойдаси, унинг аҳамияти ва қандай қилиб донор бўлиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.
Бензин ва дизель экспортини чеклаган Ўзбекистон, 15 фоизга тушган асосий ставка, Қамчиқ довонидаги ёнғин, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентларининг норасмий учрашуви, «права»ни электрон алмаштириш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Сенат Бухоро, Жиззах, Наманган ва Фарғонада аҳоли бандлигини таъминлашга доир ишларни танқид қилди. Хусусан, Бухорода яратилган янги иш ўринлари бир вақтда бошқа соҳада ҳам қайд этилиб, ҳисоботда рақамлар орттириб кўрсатилган. Ўтган йилги инвестлойиҳа маълумотлари эса жорий йилда қайта киритилган.
Тошкент шаҳри ва вилоятининг кўплаб ҳудудларида электр таъминотида носозликлар кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги бу аномал иссиқ туфайли трансформаторларга юклама ортиши оқибатида юз бераётганини маълум қилди. Блогер Шаҳноза Соатова эса юкламаларга янги қурилган уйлар сабаб бўлаётганини айтмоқда.
Машҳур саънаткор Отабек Маҳкамов ўзининг YouTube каналидаги лавҳасида уч йил ичида Тошкентда қандай ўзгаришлар содир бўлгани ҳақида сўзлаб берди.
Чуст туманидаги «Абдумалик» масжиди Маданий мерос инспекциясидан ҳокимият балансига ўказилиб, тадбиркорга 61 млн сўмга сотилгани аниқланди. Туман ҳокими қарорига кўра, объект туси ўзгартирилган ва унга 806,5 млн сўмлик зарар етказилган. Ҳокимият мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Адлия вазири ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришни электрон шаклга ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Русланбек Давлетовнинг сўзларига кўра, мазкур хизматни кўрсатиш учун гувоҳномадаги ҳайдовчи имзосини олиб ташлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Кечаси Тошкент-Ўш йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида ёқилғи ташувчи юк машинаси ва Damas тўқнашиб кетди. Натижада ёнғин содир бўлди. Воқеа оқибатида икки транспорт воситасидаги тўрт киши вафот этган. Ёнғин вақтида ҳам ҳалок бўлганлар бўлиши мумкин (янгиланди).
Чоршанба куни кечқурун парламент президентнинг Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат тартибини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонини маъқуллади.
Қорақалпоғистонда тугатилган фавқулодда ҳолат, олтин-валюта захиралари ошган Ўзбекистон, чет тилидан ижодий имтиҳон саналари, дарахтга осилган ҳолда топилган оҳангаронлик эркак, психотроп моддаларни кўп истеъмол қилаётган ёшлар, Нукусдаги ўлик итлар ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг