Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 90 йиллигини нишонлаш учун 300 минг доллар ажратилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди. Университет матбуот хизмати «Газета.uz»га юбилейни нишонлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида ажратилаётган 2,25 млрд сўмнинг нималарга йўналтирилишини маълум қилди.
Жаҳон банки ҳисоботига кўра, Ўзбекистонга меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари ҳажми 2021 йилда қарийб 7,6 млрд долларни ёки мамлакат ЯИМнинг 11,6 фоизини ташкил этиши кутилмоқда. Глобал макроиқтисодий прогнозларга мувофиқ, 2022 йилда пул ўтказмалари ҳажми 2,6 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади. Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига ўтказилади.
«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева имконияти чекланган болаларни жамиятдан ажратиб қўйиш амалиётига чек қўйиш ва бу борадаги эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватлашга чақирди. UNICEF`нинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан билан ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан стигма ва дискриминацияга барҳам бериш бўйича умуммиллий кампания бошланиши эълон қилинди.
Стрит-арт рассоми Inkuzart бензин нархи ошишига ишора қилиб, «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчаси ёнидаги деворда янги граффити чизди. Бир неча соатдан кейин расм бўяб ташланди.
Бош прокуратура ҳайъат йиғилишида 18 нафар ходим интизомий жазога тортилди. Ушбу ходимлар фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган ҳамда хизмат вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлгани учун жазоланган.
Сенаторлар томонидан маъқулланган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, сотувчига тўлов шаклига қараб товарларга турли нархлар белгилаш тақиқланади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ушбу соҳадаги ваколатли давлат органи сифатидаги ваколатлари қонун ҳужжатларида мустаҳкамланмоқда.
Yoshlar, Navo ва Kinoteatr телеканаллари ихтисослаштирилган реклама хусусиятига эга бўлган канал сифатида фаолият кўрсатишига рухсат берилди.
Сенат машина бошқараётганда bluetooth ва қўлни банд қилмайдиган бошқа ускуналар орқали телефонда суҳбатлашишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади. Паспорт (ID-карталар) бўлган тақдирда, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси ва техпаспортни олиб юриш шарт бўлмайди. Монитор учун жарима бекор қилинмоқда, суғурта полиси йўқлиги учун жарима пасайтирилади. Қонун президент томонидан имзоланиши лозим.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев депутат аёл Феруза Бабашева атрофида бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди. У аёлнинг бир эркак билан биргаликдаги фотосуратлари ва видеосининг ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетганини кескин қоралаб, «ким ва нима бўлишидан қатъи назар, одамни синдириш бундай усул билан уюштирилмаслигини» таъкидлади.
Ҳукумат қарори билан Оролбўйида кардиология тиббиёт маркази ташкил этилади. Марказ Оролбуйи минтақасидаги ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларида туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга тиббий ёрдам кўрсатади. Марказ касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш, даволаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланади.
ЮНИCЕФ Ўзбекистонда ота-оналар учун 6 ёшгача бўлган болалар саломатлиги ва ривожланишининг барча жиҳатлари бўйича мутахассислар маслаҳати билан таъминлаб берувчи Bebbo мобил иловасини ишга туширди. Иловада эмлашлар, тиббий кўриклар ва бола ҳаётининг бошқа муҳим босқичларини ҳам қайд этиб бориш мумкин.
Дам олиш кунларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 даража совуқ, кундуз куни +14…+17 даража илиқгача кўтарилади.
ССВ ишчи гуруҳи тиббиёт муассасаларининг ишида камчиликларни аниқлади: узун навбатлар, ортиқча қоғозбозликлар ва санитария-гигиена меъёрларига амал қилмаслик. Вазир Беҳзод Мусаев барча муассасаларнинг санитария-гигиеник ҳолатини зудлик билан яхшилаш бўйича топшириқ берди.
Президент миллий телерадиокомпания тизимида Тошкент вилояти телерадиоканали — Nurafshon TV`ни ташкил этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Телеканалнинг асосий вазифалари ислоҳотлар ҳамда яратилган имкониятлар ҳақида аҳолини мунтазам хабардор қилиб бориш, ҳудуднинг тарихи, маданияти, санъатини кенг тарғиб қилиш этиб белгиланди.
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва бюджет ташкилотларида эмланишдан бош тортган жами 26 008 нафар шахслар ишдан вақтинчалик четлатилди. Яна 2 225 та холатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 175 та объектга нисбатан эса фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилди.
«1xbet» қимор ўйинларига муккасидан кетган ФарДУ ўқитувчиси танишидан олган 57 млн сўмни ютқазиб қўйганидан сўнг қабристонда ўзини осиб, вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Фарғона туманида 62 ёшли ота ва 31 ёшли ўғил ўз уйларида ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Янги амалга оширилган тайинловлар, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт» ни алмаштириш муддати узайтирилиши, газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти жадвали эълон қилиниши — «Газета.uz»нинг 18 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Оғир ва ўта оғир жиноят, жинсий эркинликка қарши жиноят қилганлар, оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида жалб қилинганлар ва бошқаларнинг геном бўйича мажбурий рўйхатдан ўтказилиши белгиланди. Ҳукумат Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг