23−24 апрель кунлари Тошкентда Халқлар дўстлиги майдони атрофида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтиши муносабати билан бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади.
Пахтаобод туманида ирригация бўлимида ишлайдиган ака ўзининг кадастр бўлимида ишлайдиган укаси орқали туман ҳокимлиги захирасидаги 10 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун сотмоқчи бўлганликда гумон қилинмоқда. Гумонланувчилар фуқародан 10,1 минг доллар олган вақтида ушланган.
1 июндан давлат хизматлари марказларида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади. Шунингдек, ДХМлардаги банк шохобчаларида тўлов амалга оширилганда, фоизгача бўлган банк комиссияси олинмайди. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ОТМларга кириш имтиҳонлари учун тўловдан озод қилинди.
Янгиер шаҳрида Nexia-3 автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида машина бутунлай яроқсиз ҳолга келди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади. 2 машина зарарланди.
Фарғона ва Наманган вилоятларида фуқароларни Қирғизистондаги ОТМларга ўқишга киритиб, сўнг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилганликда гумонланган шахслар ушланди. Ушланганлар фуқаролардан жами 5680 доллар ва 26 млн сўм олган.
Ҳукумат қарори билан кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги ҳолати тўғрисида маълумотнома 3 иш кунида ДХМ ёки ЯИДХП орқали берилади. Бундан ташқари, бино ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартириш, лойиҳа-смета ҳужжатларни келишиш, қурилишни бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш зарурлиги белгиланмоқда.
20 апрель куни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1,5 соатда бир ойлик миқдорда ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди. Натижада ҳар икки вилоятда жами 364 та уй-жой, 6 та мактаб ва 2 та МТМнинг ертўла ва ҳовлиларигага сув кирган. 26 та хўжалик турли даражада талофат кўрди. 6 киши қутқарилди, 100 дан зиёд аҳоли эвакуация қилинди.
1 августдан бошлаб давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни аниқлаш учун Мобил-ID тизими жорий этилади. Бунда фуқаролар тизим орқали электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Ижтимоий тармоқларда ҳарбий техникалар темир йўл вагонларида ташилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу ҳолат қўшинларда режавий алмаштириш ишлари эканини маълум қилди.
ИШИД ракеталари Ўзбекистонгача етиб бормаганини айтган «Толибон», Ўзбекистонга «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш учун 150 млн евро ажратадиган Франция тараққиёт агентлиги, маҳкумлар ишлаган муддатни иш стажига қўшиш таклиф этилаётгани, Жиззахдаги кучли сел туфайли вафот этган 4 киши, Бухорода ушланган сохта авиачипта тайёрловчилар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 20 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмаган ҳолда бўлиш муддатини 7 кундан 15 кунга узайтириш режалаштирилмоқда. Ўзбекистондаги россияликлар учун ҳам худди шундай режим жорий этилади.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон божхона хизмати органлари томонидан 503,6 кг гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди. Шунингдек, 1 млн долларга тенг нақд хорижий валюта тўхтатиб қолинган, 5,2 млрд сўмлик заргарлик буюмларининг айланишининг олди олинган.
Жиззахнинг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш туманларида кучли ёғингарчилик оқибатида сел келиши ва тошқинлар кузатилди. Мактаб ва боғча зарар кўрди. Ҳодиса туфайли 4 киши ҳалок бўлди. Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулахатовнинг айтишича, икки соат ичида Ғаллаорол метеорология станцияси йиллик ёғингарчиликнинг деярли 10 фоизини қайд этган.
2021 йилда Омбудсман номига маҳкумлар, уларнинг яқин қариндошлари ҳамда адвокатлари томонидан 6104 та мурожаат келиб тушган. Маҳкумларнинг шикоятлари асосида 4 та ҳолатда ички ишлар ходимларининг 7 нафар ходимига интизомий таъсир чоралари қўлланилди. 59 нафар маҳкумга тайинланган жазолар енгилроқларига алмаштирилди.
«Бекободцемент» акциядорлик жамиятининг янги турдаги цементлари йўл қурилиши учун мўлжалланган. Маҳсулотлар мувофиқлик сертификатларига эга.
Дислокация кўчирмаси билан танишиш мураккаблашганига қарамай, ЙПХ инспекторлари «назоратсиз қолмайди», — деди ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров. Лекин у нима сабабдан хайдовчилар дислокация кўчирмаси билан жойида танишиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганига изоҳ бермади.
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўташ даврида бажарилган ҳар қандай иш, агар ушбу иш учун ижтимоий солиқ тўланган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланиши мумкин. Шунингдек, жазони ўтаб бўлган шахсларга «Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» бериш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, озодликка чиққан шахсларни аҳолининг эҳтиёжманд тоифасига киритиш режалаштирилмоқда.
Пойтахтда автотураргоҳлар сонини қисқартириш ва жамоат транспорти ривожланиши учун кўпроқ шароит яратиш режалаштирилаяпти, деб маълум қилди Транспорт вазирлиги вакили Мурод Обидов. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда автотураргоҳларни кенгайтириш учун ер йўқ, уларда автомобилларни эрталабдан кечгача сақлаб туриш эса ер ресурсларидан фойдаланишнинг энг самарасиз усули ҳисобланади.
Бухоро вилоятида фуқароларга қалбаки авиачипталарни расмийлаштирган корхона раҳбари ва унинг шериги қўлга олинди. Январь-февраль ойларида улар сохта чипталарни Бухоро-Домодедово рейси бўйича 27 нафар фуқарога сотишган.
АҚШ Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларига қиймати 2,5 млн долларлик 50 дона Toyota Hilux ва Fortuner автомобилларини топширди. Автомашиналар Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси доирасида тақдим этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг