20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда томоша, маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди. Маданий-кўнгилочар объектлар ходимлари ва оммавий тадбирлари ташкилотчилари коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозаси билан эмланиши шарт. Ташриф буюрувчиларда эмланганлик тўғрисидаги QR-кодли сертификати бўлиши тавсия этилди.
Роппа-роса бир йил олдин «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин карантин пайтидаги Тошкент тонги ҳақидаги лойиҳасини якунлади. У 50 кун давомида шаҳарни тонг отар пайти 50 мм объективда суратга олди. Лойиҳанинг ғояси ва шаҳар бир йил ичида қандай ўзгаргани ҳақида бизнинг фотоматериалимизда.
Наманганда «ВАЗ-2106» автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёда ва унинг 2 ёшли набирасини уриб юборди. Оқибатда пиёдалар шифохонада вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи ушланди.
Республика ОТМлари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларини натижалари 22 сентябрда эълон қилинади.
Қадамлар учун пул тўлайдиган 1hls.uz платформасида пул тўлаш тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди. Туризм ва спорт вазирлиги уни рад этиб, «ахборот хизмати ходими асоссиз ва тасдиқланмаган маълумот бергани»ни таъқидлади. Платформа ишлашда давом этмоқда.
Тошкент шаҳри ва вилоятларда Экологик полиция бўлинмалари тест режимида иш бошлади. Пойтахтда экополиция униформаси ва хизмат машиналари тақдим этилди.
Ҳукумат қарори билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мустақил ҳамширалик билан шуғулланишга рухсат берилади. Мустақил ҳамшира фаолиятни амалга оширишдаги ҳаракатлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
1hls.uz платформаси шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган тегишли даромадлар манбаларининг бир меъёрда доимий тушиш имконияти чекланганлиги сабаб қадамлар учун пул тўлашни тўхтатилди. Агар ҳисобда 500 млн сўмдан кам маблағ қолса тўлов тўхатилиши тушунтирилди. Июнь ойидан буён фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига жами 9,4 млрд сўм маблағлар тўлаб берилган.
Актёр, Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Эргашев 76 ёшида вафот этди.
Корн-дог ва хот-доглар, нон-кабоб, шаурма, товуқли «попкорн» — Zira.uz уйда тайёрланадиган фастфуд рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Адлия вазирлиги коррупция ва очиқликни ўрганувчи биринчи нодавлат нотижорат ташкилот — «Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик» таҳлил марказини рўйхатдан ўтказди.
Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитида иштироки, Тошкент-Киев авиақатнови тикланиши, ШҲТ саммити раислиги расман Ўзбекистонга ўтиши — «Газета.uz»нинг 17 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қашқадарёда маст фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасида жанжал содир бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, икки фуқаро гумонланувчи тариқасида ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида Matiz ва Damas иштирокидаги аварияда 14 ёшли пиёда ҳалок бўлди. Марҳумнинг отаси ўғлини уриб юборган маст ҳайдовчи Миллий гвардия ходими эканини айтиб, видеомурожаат билан чиқди. Кейинроқ ушбу маълумот рад этилди.
18−19 сентябрь кунлари Бўстонлиқ туманида ўтказиладиган «SKY CAMP» марафони сабабли Чорвоққа олиб борувчи йўл вақтинча ёпилади.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида гиёҳванд моддалар айланмаси аниқланди, 5,2 кг гашиш ва қарийб 30 грамм «опий» мусодара қилинди.
Шанба ва якшанба кунлари мамлакатда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +32…+35 даражада бўлади. Шунингдек, кейинги ҳафтанинг бошида совуқ антициклон таъсири кучайиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари сифатида гумон қилинган шахслар ушланиб, қамоққа олинганини маълум қилди. Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Президент МДҲ иштирокчи-давлатлари аҳолиси бандлигига кўмаклашиш бўйича Битимни тасдиқлаш бўйича қарорни имзолади. Шартнома норасмий бандликни қисқартириш бўйича самарали ҳамкорликни амалга оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
«Uzbekistan Airways» 26 сентябрдан Тошкент — Киев — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда. Қатновлар 6 йилдан буён амалга оширилмаётган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг