24 мартдан бошлаб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, техник кўрикдан ўтказиш идоралари фуқаролар қабулини тўхтатди. Автомобилни техник кўрикка тақдим қила олмаган фуқароларга нисбатан вақтинча маъмурий чоралар кўрилмайди.
Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, коронавирус билан оғриган 13 нафар беморда ўпка яллиғланиши — пневмония аломатлари кузатилаяпти, беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир. У бу касалликдан ҳеч ким кафолатланган эмаслигини таъкидлаб ўтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 25 март куни Истанбулдан Фарғонага учиб келган 63 ёшли фуқаронинг юрак хуружидан вафот этганини маълум қилди.
Маҳалий тест тизими ЖССТ тавсиялари асосида ишлаб чиқилган. Натижаларни 5−6 соат ичида билиб олса бўлади.
Сирдарё вилоятди Cobalt ва «КАМАЗ» тўқнашуви натижасида енгил автомобиль йўловчиси ҳаётдан кўз юмди.
ФҲДЁ бўлимлари ва нотариуслар кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина аҳолини қабул қилиши белгиланди. Қолган ҳолатларда Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий идоралари фуқаролар мурожаатларини электрон почта ёки ишонч телефонлари орқали қабул қилади.
Американинг Genscript компаниясининг COVID-19 вирусини аниқловчи экспресс-тест намуналари маҳаллий муқобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Ўзбекистонга олиб келинди.
Президент топшириғи билан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш учун Москва, Истанбул, Сеул ва бошқа шаҳарлардан чартер рейслари амалга оширилади.
Карантин муносабати билан Тошкентнинг Юнусобод тумани аҳолиси учун электр энергиясидан фойдаланишнинг базавий меъёрини жорий этиш тажрибаси бекор қилиниши кутилмоқда.
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.
Қонунчилик палатаси депутатлари карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонунни қабул қилди.
Тошкент ва вилоятлардаги санатория ҳамда соғломлаштириш муассасаларида 3 тадан карантин базалари ташкил этилади (Қорақалпоғистонда — 4 та).
Жамоат транспорти ва умумий овқатланиш шохобчалари фаолияти тўхтатилганидан кейинги Тошкент қиёфаси — «Газета.uz» фотомухбири объективида.
24 мартдан бошлаб Тошкент ва вилоятлар ўртасида жамоат транспорти ҳаракатини чеклаш режалаштирилмоқда.
Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг фикрига кўра, ижтимоий масофаланиш (social distancing) — коронавирус тарқалишининг олдини олишда энг муҳим чора. Ижтимоий масофаланиш нима ва унга қандай риоя қилиш керак?
Жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахслар 23 мартдан огоҳлантирилади, 25 мартдан эса жаримага тортилади.
Қашқадарё вилоятида карантиндан қочган бир эркак қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
ИИВ фуқаролардан коронавирусга чалиниш хавфи борлиги учун Тошкент вилояти ва бошқа ҳудудлардаги дача участкаларига бормай туришни сўради.
Эндиликда, тиббий ниқоб ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди.
Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий фуқароларнинг визаси автомат равишда 5 майга қадар узайтирилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг