Ўзбекистонда даромадлари юқори ва академик ютуқлари кўп бўлган одамларни жалб қилиш учун янги — Uzbekistan Is My Second Home иммиграцион виза тури ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, сайёҳлик тўловларини ҳисобга олишнинг ягона тизими ҳамда иккита халқаро назорат-ўтказиш пунктида Fast Track механизми жорий қилинади.
Стрит-арт Ўзбекистонда ҳеч қачон мустақил ва мустаҳкам ўрнашган йўналиш сифатида мавжуд бўлмаган. Ўзини-ўзи яккалаш, ҳимоя ниқоблари режими ва иқтисодий инқироз билан бирга, коронавирус унинг биринчи аломатларини бизга билдирди. Янги ҳодиса ҳозирча Тошкентнинг Чилонзор туманида ўзбек граффити рассоми InkUZart қиёфасида маҳаллийлаштирилган. Уни аллақачон яхши кўриб қолишга ва маҳаллий Бэнкси деб аташга улгуришди. Сирли тиббий ниқоб ортида ким яширинмоқда, нега у деворларга чизади ва нима ҳақида орзу қилади — Сабина Бакаева репортажида.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ноқонуний даромад орттириш мақсадида 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатди.
Тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган 10 та олий таълим муассасасида 2020−2021 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини оширмасликка қарор қилинди.
Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарималар миқдорини оширишни кўзда тутувчи ўзгартишлар киритилишини маъқуллади.
Эндиликда тез ёрдам машинасини ўтказиб юбориш учун ЙТҲ қоидаларини бузган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди — сенаторлар қонунчиликка шундай ўзгартиш киритилишини маъқуллади. Ҳозирда ҳайдовчи махсус транспорт воситасини ўтказиб юбормаса ҳам, йўлни бўшатиш учун ЙТҲни бузса ҳам жаримага тортилади.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева айрим ота-оналар фарзандининг арзимаган шикояти учун ҳам мактабга югуриб келиб, ўқитувчига «ташланиш»дан уялмай қўйганини таъкидлаб, уларни устозларни ҳурмат қилишга чақирди.
Сўнгги икки йилда тез тиббий ёрдам машиналарининг ўз вақтида етиб келмаслиги оқибатида 48 мингдан ортиқ ўлим ҳолати юз берган.
Ҳафта охири ва кейинги ҳафтанинг бошида иссиқ ҳаво Ўзбекистоннинг бутун ҳудудини қамраб олади. Айниқса якшанба ва душанба кунлари ҳарорат кўтарилиб, 39−42 даражагачани ташкил этади.
Экотуризмни ривожлантириш учун Бухоро вилоятидаги «Жайрон» қўриқхонасида туристик инфраструктура ташкил этилади. Бу ерда ташриф маркази, музей, кузатув биноси ва майдонлари яратилади, шунингдек, ўқувчилар ва талабалар учун экскурсиялар ташкил этилади.
Қарши шаҳрида муқаддам судланган ўғил ўзаро келишмовчилик туфайли кўзи ожиз ва юра олмайдиган кекса отаси ва ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Ҳар иккиси ҳам оғир куйишдан вафот этди.
Сирдарё вилоятида Captiva ҳайдовчиси Cobalt машинасини ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлди ва йўл четидаги иккита автомобиль билан тўқнашув содир этди. Жами бешта автомобиль иштирокидаги ЙТҲ натижасида икки киши вафот этди, бир киши жароҳатланди.
Йил бошидан буён Ўзбекистонда 64 киши чўкиб кетди. Уларнинг 20 нафардан зиёди вояга етмаганлардир.
Андижонда қийноқлардан вафот этган Алижон Абдукаримовнинг синглиси Daryo.uz нашрига берган интервьюсида акаси йил бошидан буён бир неча марта ИИБга чақирилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, акасини фуқаро кийимидаги одамлар рақамсиз автомобилда олиб кетган.
Карантин даврида Тошкентда ФҲДЁ бўлимлари томонидан 3270 та никоҳ қонуний қайд этилди.
Президент фармони билан 1️ августдан Мажбурий ижро бюросининг бир қатор ваколатлари бошқа ташкилотларга ўтказилади
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида «Камаз» йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилди. ЙТҲ ва ёнғин оқибатида икки киши вафот этди.
Тошкентда Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этилади. Нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
Чақалоқлар савдосида воситачиларнинг 32 фоизи тиббиёт ходимлари. Шунингдек, чақалоқ сотиш сабаблари ўрганилганда, 9 таси айбини яшириш, 10 таси моддий манфаат учун экани маълум бўлди.
Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг ўринбосари хусусий тадбиркорга ер майдонини сотишни ваъда бериб, 25 минг доллар олаётганда қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг