Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 17−18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Тошкентнинг оқава сувлари тозаланмасдан Бўзсув каналига оқизилмоқда. Ифлосланган сув эса йиллар давомида пойтахтдан қуйида яшаётган одамларнинг ҳаётини заҳарлаб келмоқда. Никита Макаренко ва Шуҳрат Латипов экологик инқироз жойига бориб, вазиятни ўрганди.
Уй-жойни сотиш учун ишончнома қолдириб, чет элга кетган мулкдорнинг яшаб турган уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи суд орқали бекор қилинди.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган туман ва шаҳарларда ер биринчи навбатда жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун ажратилади.
Чоршанбадан Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати сезиларли пасаяди. Жума кунига қадар кундузги ҳарорат +30 даража атрофида бўлади.
Автотранспорт воситалари Тошкент ҳавосини ҳар йили 395 тонна заҳарли газлар билан ифлослантирмоқда. Атмосферага чиқарилаётган газларнинг 90 фоизи улар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қонун лойиҳасида уй-жой мулкдорлари ширкатлари устидан давлат назоратини ўрнатиш таклиф қилинмоқда. Назоратни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг махсус инспекцияси олиб бориши мумкин.
Россияда ўтказилган «РЕМБАТ» — «Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони» мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Тошкентнинг Бешқайрағоч кўчасида огоҳлантирувчи йўл чизиғининг янги тури экспериментал кўринишда қўлланилади.
«Фориш» тоғ полигонида V «Халқаро армия ўйинлари — 2019» доирасида бўлиб ўтаётган «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловида тиббий хизмат капитан Бобожон Элмуродов рекорд ўрнатди.
Бухоро вилояти Қоракўл туманида «Халқаро математика мактаби"ни ташкил этиш тўғрсидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Тошкентда бўлиб ўтаётган Gastro Bazaar гастрономик фестивали 11 августга қадар давом этади.
Янгийўлда уйларнинг бузилиши «маълум сабабларга кўра тўхтатилди, дейилади шаҳар ҳокимининг фуқароларга йўллаган хатида. Уй-жойлар фақатгина мулкдорлар билан келишилган ҳолда бузилиши мумкин.
Кўчмас мулкларни бузиш суд қарори билан амалга оширилиши, ҳокимларнинг бу борадаги ваколатини эса бекор қилиш зарур, деб ҳисоблайди депутат Расул Кушербаев.
Хорижга ишлаш учун юборишини айтиб, икки кишидан пул олиб, ваъдасини бажармаган аёлга зарарни қоплаш ва уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Божхоначилар томонидан 1 млрд 100 млн сўмлик смартфонларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди.
Мудофаа вазирлигининг расмий веб-сайти орқали Қуролли Кучлар давлат музейининг экспонатлари билан танишиш мумкин.
Ўзбекистон сув стрессидан азият чекаётган давлат рўйхатида 25-ўринни эгаллади. Мамлакатдаги сув тақчиллиги юқори баҳоланди.
Тошкентдаги «Космонавтлар» метро станциясида вагоннинг ҳаво тарқатиш мосламасидаги носозлик сабабли тутун тарқалиши содир бўлди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг