Япониядаги ватандошлар Ўзбекистонга гуманитар ёрдам сифатида 13 та кўп функцияли махсус тиббиёт каравотларини жўнатди.
Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 22286 та ҳолат аниқланди. Бир кун давомида энг кўп қоидабузарлик Қашқадарё вилояти (+390), Тошкент шаҳри (+344) ва Фарғона вилоятида (+250) қайд этилди.
Апрель ойида об-ҳавонинг беқарор бўлиши кутилмоқда: қуруқ ва илиқ давр ёмғирли кунлар билан ўрин алмашади. Кундузги ҳарорат 25−30 даража иссиқ атрофида бўлади.
Ўзбекистонда электр энергиясининг нархи оширилиши яқин орада кутилмаяпти. Энергетика вазирлиги давлат-хусусий шериклиги бўйича лойиҳаларнинг электр энергия қийматига ижобий таъсир кўрсатаётганлигини маълум қилди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 15 тага кўпайиб, жами 205 тага етди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 160 нафарга яқин ўзбекистонликларни чартер рейслари қайта тиклангунга қадар хостелларга жойлаштирди. Россия пойтахтидаги аэропортларда фуқаролар тўплангани йўқ.
Коронавирусга чалинган яна 13 беморнинг соғайгани хабар қилинди. Уларнинг икки нафари март ўртасида хориждан келган, 11 нафари эса инфекция юқтирган фуқаролар билан мулоқотда бўлган. Шундай қилиб, Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясидан тузалганлар сони 25 кишига етди.
Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев Telegram-каналида ўтказган реклама акциясидан тушган 30 млн сўмни «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига ўтказиб берди.
Ўзбекистонда мактаб битирувчилари учун якуний имтиҳонлар ва бакалавриатга кириш синовлари бирлаштирилиши мумкин. Ягона тест синовларида қониқарли натижа кўрсатган битирувчилар қўшимча тест синовларисиз ОТМларга кириш танловида қатнашади.
Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 19 843 та ҳолат аниқланди.
Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да иш бошлаган хайрия тадбирларини мувофиқлаштириш маркази 2 апрель куни пойтахтдаги 350 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатади. Уларни етказиш учун ҳар бир туманга 2 тадан — жами 22 та «Дамас» автомашинаси ажратилган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморлар сони 8 нафарга ошиб, жами 181 кишига етди.
Ўзбекистон Қирғизистонга ун, озиқ-овқат маҳсулотлари ва инфекциядан ҳимоя воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдами жўнатди.
Тиббиёт ходимлари «Чотқол» санаториясида карантиндан чиқарилган 212 фуқарони рақс тушган ҳолда кузатиб қўйишди. Видео.
1 апрелдан якка тартибда хайрия тадбирларини ўтказиш вақтинча тақиқланди. Эҳтиёжманд оилаларга хайрия ёрдамлари марказлаштирилган ҳолда етказилади. Ушбу ишга ННТ ва кўнгиллилар (волонтёр) қўшилишга чақирилди.
Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб «ўзини яккалаш» (самоизоляция) ҳаёт тарзи жорий этилади. Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади.
Карантин эълон қилингандан буён Ўзбекистонда 17 мингдан зиёд карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу қоидабузарликларнинг аксарияти тиббий ниқоб тақмаганлик билан боғлиқ.
Тошкентда ўтказилаётган рейд тадбирлари доирасида 11 соат ичида 168 нафар ҳайдовчи махсус рухсатномасиз автомобиль бошқаргани аниқланди. Улар жаримага тортилди, автомобиллар эса жарима майдончасига олинди.
Қўқонда 2 кишида коронавирус аниқлангани ва улар карантинга олингани ҳақида ёлғон хабар тарқатган шаҳар кенгаши депутатига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Миллиардер Алишер Усмонов «Ўзбекистон Меҳр-шафкат ва саломатлик» жамғармасига ўз ҳисобидан 20 миллион доллар беғараз ёрдам ажратди. Ушбу маблағ Зангиота туманида қурилаётган 10 минг ўринли тиббий муассасани замонавий ускуналар билан жиҳозлаш учун сарфланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг