Қўқонда 2 кишида коронавирус аниқлангани ва улар карантинга олингани ҳақида ёлғон хабар тарқатган шаҳар кенгаши депутатига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Миллиардер Алишер Усмонов «Ўзбекистон Меҳр-шафкат ва саломатлик» жамғармасига ўз ҳисобидан 20 миллион доллар беғараз ёрдам ажратди. Ушбу маблағ Зангиота туманида қурилаётган 10 минг ўринли тиббий муассасани замонавий ускуналар билан жиҳозлаш учун сарфланади.
МТВ 1 апрелдан «Болажон» каналида боғча болалари учун инглиз тили, арифметика, эрталабки бадантарбия ва логопедик машғулотлардан иборат таълимий телелойиҳани ишга туширди.
Тўрткўл туманида тўй маросимида қатнашиб, Қозоғистонга қайтган аёлда коронавирус аниқланганлиги бўйича Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий баёнот берди. Маълум бўлишича, Қозоғистонлик меҳмонлар 18 март куни тўй маросимида қатнашишган. Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида ушбу шахслар билан кўришган фуқаролар аниқланиб, карантинга олинган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар 5 тага ортиб, жами 172 тага етди.
Тошкентда яшовчи фуқаро қизининг тўйи муносабати билан «Куёв навкар» маросимини ўтказгани учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Коронавирус инфекциясига чалинган яна бир бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Фарғоналик беморнинг аҳволи эса оғирлигича қолмоқда.
Бир неча компания «премиум-класс» машиналарда (Mercedes-Benz, BMW, Lexus ва бошқалар) етказиб бериш хизматларини кўрсатиш учун ҳаракатланишига рухсатнома олиш мақсадида мурожаат қилди. Давлат хизматлари агентлиги раҳбари бундай тадбиркорларни «виждонсиз ва учар» деб атади.
Ўзбекистонда COVID-19 ҳолатлари сони 9 тага ошиб, 167 тага етди.
Карантин эълон қилингандан буён Ўзбекистонда қарийб 15 мингта карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Энг кўп қоидабузарлик Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида қайд этилди.
Эрон ва Латвиядан қайтиб, «Косонсой» санаториясида 14 кунлик карантин кузатувига олинган йўловчиларга рухсат берилди. Улар махсус поездда ўз манзилларига етказиб қўйилади.
Андижонда карантин вақтида транспорт бошқариш ҳуқуқини берувчи рухсатномани қалбакилаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.
ССВ коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, Тошкентда даволанаётган беморларнинг қайси ҳудудлардан эканини маълум қилди.
Хонанда Лола Йўлдошеванинг отаси ва хонанда Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи, Tarona Records асосчиси Равшанбек Йўлдошев 59 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Фарғонада 24 ёшли ҳайдовчи Cobalt автомобилида тезликни ошириб, пиёданинг умрига зомин бўлди.
Коронавирус беморларининг асосий қисми даволанаётган Вирусология институти бош шифокори ўринбосари Махмаражаб Раҳмонов «Газета.uz»га Ўзбекистонда COVID-19 пайдо бўлишига кўрилган тайёргарлик, шифокор бурчи ва тиббиёт ходимларининг жасорати ҳақида сўзлаб берди.
1 кун ичида автомобиллар ҳаракатланиши учун 5500 та рухсатнома (стикерлар) берилди. Мурожаатлар кўплиги боис, эндиликда рухсатнома учун аризани масофадан туриб, яъни онлайн тарзда топшириш мумкин бўлади. Барча тиббиёт ходимлари шахсий ёки хизмат мошиналарида ҳаракатланишларига рухсат берилди.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 1 кишига ортиб, жами 150 нафарга етди.
Тошкентда автомобиллар ҳаракатига чеклов эълон қилинганидан кейин якшанба куни бозор ва супермаркетларда навбатлар пайдо бўлди. «Газета.uz» мухбири пойтахт бозорларига ташриф буюрди.
Президент фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 млн сўм миқдорида бир маротабали пул мукофоти белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг