Қуйичирчиқ туманидаги уйда икки кишининг ўлимига, тўрт кишининг жароҳатланишига олиб келган портлашга ер ости газ қувуридан газнинг канализация тизими орқали сизиб чиқиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Бош прокуратура қолипли нон нархи ошишига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди: ёқилғи, электр энергияси ва газ нархларининг ўсиши, уннинг етарли миқдорда ишлаб чиқарилмаётгани ва бошқалар.
Human бандлик агентлиги раҳбарининг озодликда юргани ва моддий зарарларни қопламаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз, дея хабар қилди Тергов департаменти.
Тошкентда тирбандликларни олдини олиш мақсадида Сингапурдаги муваффақиятли тажрибадан ўтказилган «вафел чизмаси» ташкил этилмоқда.
Бухоро шаҳрида ЙПХ инспекторининг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ҳамда жезел таёғини тортиб олган фуқарога 10 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Ҳукумат қарори билан Абдуғаффор Қирғизбоев Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири этиб тайинланди.
Халқ таълими вазири ўқувчилар учун ID-карталар тизимини жорий этиш ишлари қандай кетаётгани ҳақида маълумот берди. Мазкур карталар банк ва бошқа тизимлар билан боғланган бўлади.
Риштонда ҳаммомдаги қўлбола печга уланган газ ўчиб-ёниши оқибатида вояга етмаган опа-сингил табиий газдан заҳарланиб вафот этди.
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида лўли миллатига мансуб 3200 нафар фуқаро учун 780 та уй қурилди. Давлат бунинг учун 150 млрд сўм ажратди.
Қаршида бир аёл беш эркак томонидан зўрланди. Барча гумондорлар қўлга олинди.
Зарафшонлик фуқаро саксовул кесгани учун ушланди ва 2,2 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. Табиатга етказилган зарар 3,7 млн сўмни ташкил этди.
Tashkent City боғида экоинспекторлар писта пўчоқларини ерга ташлаган йигитга 111,5 минг сўм миқдорида жарима солди. Андижонда бир марталик қоғоз стаканни ерга ташлаган эркак киши ҳам шунча миқдорда жарима тўлади.
Актёр Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги сайёҳлик брендининг элчиси этиб тайинланди.
Президентнинг тиббиётга оид қарори билан учта марказ ва бўлимлар ташкил этилди.
Фаолиятидаги айрим камчиликлари учун Ғузор тумани ҳокими С.Бобоқуловга хайфсан берилди. Файзулла Юсупов Қашқадарё вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
«ИИБ ходими соқол қўйган йигитни зўрлик билан бўлимга олиб кетмоқда» номли видео юзасидан ИИВ расмий баёнот берди: ушбу ходим лавозимидан четлатилиб, қуйи тизимга туширилди.
Хўжайли туманида фирибгарлиги учун 5 марта судланган аёл ҳокимнинг опасиман деб бир тадбиркорни 645 млн сўмга чув туширди.
Тошкент вилоятидаги хусусий уйда газ сизиб чиқиши портлашга сабаб бўлди. Икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши шифохонага ётқизилди.
Ҳафта охирига қадар Ўзбекистон ҳудуди салқин ҳаво оқими таъсири остида қолади, ёғингарчиликлар кутилмайди.
Тошкент ҳокимияти ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини қайта тиклади. Унга Диёр Мирзааҳмедов раҳбар бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг