Нукусда икки киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Қарши туманида эса саккиз киши шифохонага ётқизилди.
Ногиронлиги бор ва ҳаракатланиши чекланган фуқаролар маданий ҳаётда иштирок этишда тенг ҳуқуқлими? Маданият муассасаларида улар учун қандай шароитлар яратиш мумкин? Тошкентдаги саккизта маданият муассасасида шароитлар мониторинги ўтказилди.
Ўзбекистонда хусусий туғруқхоналар фаолиятига рухсат берилди.
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Нодира Қодированинг ўлими юзасидан тушунтириш олиш мақсадида ТИВга чақирилди.
Хусусий бандлик фирмаси раҳбарлари 645 фуқародан жами 12 млрд сўмдан зиёд маблағларни қўлга киритиб, шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб юборгани аниқланди.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида совуқ тушиши муносабати билан Ўзбекистон фуқароларини мазкур мамлакатдан ўтишда эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.
«Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.
Зикирилла Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси шўъба мудири лавозимига тайинланди.
Самарқанд шаҳар 40-умумий ўрта таълим мактабининг айрим синфхоналаридаги таъмирталаб ҳолати акс этган видео ҳақиқий эмаслиги маълум қилинди.
14 кун давомида қаерда экани номаълумлигича қолган Абдуллоҳ Тоҳиров озод қилинди. Бу ҳақда унинг отаси Дилмурод Тоҳиров хабар берди.
«Адолат» партияси Андижон вилоят ИИБга чақирилганидан кейин бедарак йўқолган Абдуллоҳ Тоҳиров ишида қонунларни оёқ ости қилмасликка чақирди.
Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи Абдуллоҳ Тоҳиров Андижон вилоят ИИБга чақирилганидан сўнг бедарак йўқолди. Унинг отаси ўғлининг йўқолишини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг юқори лавозимли ходими автомобилини видеотасвирга олгани билан боғлади.
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг мансабдор шахслари 15,3 млрд сўмни талон-тарож қилгани аниқланди.
9 ноябрь куни Тошкентнинг Миробод ва Яккасарой туманларида газ таъминотида вақтинча узилиш кузатилади.
Қолипли нон нархи Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 2000 сўмдан ошди. Президент нон ишлаб чиқариш таннархини камайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Дам олиш кунларига бориб совуқ ҳаво оқими чекинади, ёғингарчиликларсиз ва аввалги кунларга қараганда илиқроқ об-ҳаво ҳукмронлик қилиши кутилмоқда.
Тошкентнинг Яккасарой туманида, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича янги тартиблар юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказади.
Ёшлар иттифоқи ИИБга чақирилганидан сўнг бедарак йўқолган 20 ёшли андижонлик Абдуллоҳ Тоҳиров билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирди.
Пекин-Тошкент авиарейси 7 ноябрга ўтар кечаси беш йўловчи ўзини ёмон ҳис қилгани учун фавқулодда қўндирилди. Улар Ланьчжоу шаҳар шифохонасига ётқизилди.
Уйғурлар муаммоси билан шуғулланаётган ва аввал Ўзбекистонга ташриф буюрган тадқиқотчи Евгений Бунинга мамлакатга киришга рухсат берилмади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг