2021 йилдан жорий этилиши режалаштирилган мажбурий тиббий суғурта тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим қилинди.
Тошкентда 20 та «Автокон» мажмуаси ёрдамида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бошланди.
Яккабғ туман ҳокими ўринбосарини ёқиб юборишга ҳаракат қилган икки қаватли бино эгаси бузиш ҳақида огоҳлантирилмаганини, ҳокимият эса тадбиркорлар оғзаки огоҳлантирилганини маълум қилди. Ҳодиса тафсилотлари.
Яқин кунларда ҳаво ҳарорати бир оз салқинлашади. Дам олиш кунларига қадар кундузги ҳарорат +40 даражача тушиб, сўнгра жуда иссиқ давр бошланади.
Божхона ходимлари Фарғона туманида «Дамас» машинасида 187,1 миллион сўмлик 116 дона уяли алоқа воситалари яширилганлиги аниқлади.
Эркинжон Ражабов Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ҳукумат қарори билан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Астрахань давлат техника университетининг филиали очилади.
Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари М.Т. «Ҳисор Сарлочин» МЧЖга тегишли савдо дўконларини бузишни ташкиллаштираётган вақтда фуқаро Б.И. унинг юзига бензин сепиб, уни ёқиб юборган.
Тошкент ва Навоий шаҳарлари ўртасида мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйилди. Ушбу йўналишда чипта нархи 50 000 сўм этиб белгиланган.
Ҳукумат қарори билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
383 та коллеж биноси мактабларга берилиши натижасида таълим муассасалари қўшимча 224 минг ўқувчи ўрнига эга бўлади.
Меҳнат вазирлиги Самарқандда меҳнат инспекторларининг кўчаларда бетон қуйишга мажбурланганини ўрганди. Вилоят бандлик бошқармаси раҳбари ҳайфсан олди, беш мутасадди ишдан бўшатилди.
Марказий ҳарбий округ огоҳлантиради: Навоий шаҳри марказида ҳарбий тузилмаларнинг тунги ўқув машғулотлари ўтказилади.
Ярим йилда 133,3 минг кишига нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоқ ва Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилди.
Самарқанд вилоятида эркак киши рашк туфайли шаръий никоҳдаги хотинига болта билан ҳужум қилиб, оғир тан жароҳатлари етказди.
Касби туман ИИБ бошлиғи ерни ортиқча суғориб юборгани учун жазирама иссиқда фермерларни автобусга қамаб қўйди. Худди шу ИИБ ходимлари дала семинарига бормаган фермернинг танобини тортиб қўймоқчи бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазири клиник ўлим ҳолатидаги болани қутқариб қолган шифокорни мукофотлади.
Ўзбекистонда 1 октябрдан машина бошқариш учун яқин қариндошлар ўртасида ишончнома бериш тартиби бекор қилиниши мумкин.
Адлия вазирлиги мулкка эгалик ҳуқуқи соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълум қилди. Республика бўйича бузиш ишларини амалга оширишда 600 млрд сўмдан ортиқ компенсациялар тўланган, 300 млрд сўмга яқин қарздорлик мавжуд.
Йил бошидан буён Ўзбекистон аҳолиси сони 0,8 фоизга ўсиб, 1 июль ҳолатида 33,52 миллион кишига етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг