Жиззахдаги истироҳат боғида жорий йил май ойида ишга туширилган аттракционнинг синиб, қулаши оқибатида бир қиз вафот этди.
Тошкентдаги Фарғона йўл кўчасини реконструкция қилиш доирасида 65 та дарахтни кесиш режалаштирилмоқда. Оқава ариқлар ўрнатиш, собиқ трамвай йўли ҳисобига йўлни 15 метргача кенгайтириш ва пиёдалар йўлагини қуриш кўзда тутилмоқда.
Қорақалпоғистон ҳарбий хизматчилари Жаслиқ посёлкасида шартли террористларни йўқ қилиш ва «бомбалар"ни зарарсизлантириш бўйича машғулотлар ўтказди.
Президент давлат органлари ва ОАВнинг серверларини TAS-IX тармоғига жойлаштириш харажатларини камайтиришга топшириқ берди.
Июл ойининг бошида Ўзбекистон бўйлаб жазирама иссиқ ҳарорат кузатилиши кутилмоқда.
Гулчеҳра Рихсиева Тошкент давлат шарқшунослик институтига ректор этиб тайинланди.
Президент қарори билан давлат органлари матбуот котиблари ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлди. Улар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси бўйича тайинланади.
«Газета.uz» бош муҳаррири Азамат Атажанов Матбуот ОАВ ходимлари куни муносабати билан «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Ўзбекистон Молия вазирлиги Гулнора Каримованинг 1,2 млрд долларни республика бюджетига қайтаргани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.
Ҳиндистоннинг уруғчилик соҳасидаги йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири Kalash Seeds компанияси билан уруғчилик кластерини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Тошкентда 66 мингдан ортиқ чиқинди қутиси ўрнатилиб, 10 та ер ости модули ўрнатилади.
Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунида Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олинган бир тоннадан зиёд гиёҳванд моддалар йўқ қилинди.
«Ўзбекистон» метро станциясида эркак киши ҳолсизлик оқибатида темир йўл темир йўл изларига йиқилиб тушиб, тан жароҳати олди.
Қозоғистоннинг Арис станцияси орқали барча халқаро поездлар ҳаракати тўлиқ тикланди.
Тошкентни «дорихона наркоманияси» забт этган. Катталар, ёшлар ва ҳатто мактаб ўқувчилари ҳам прегабалин, залеплон ва тропикамидни оммавий равишда истеъмол қилмоқда. «Наркодорихоналар"нинг сирли олами ва уларнинг мижозлари ҳақида ҳамма нарса — Никита Макаренконинг суриштирувида.
«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров партия депутати Қобул Дўсовнинг аёллар ва болалар ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди.
Тошкентда юк машинаси ва олтита енгил автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлди. Тахминларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси транспортни бошқараётганда ухлаб қолган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги отилган ит эгаси ва уни ўлдирган шахс ЭКИҲнинг 2 баравари, жараённи видеога олган шахс эса ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида жаримага тортилди.
Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Қонунчилик палатаси депутатлари жазони ижро этиш муассасаларида жазосини ўтаётган пенсионерларга пенсия тўлашни таклиф қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг