Тошкентнинг Муқимий кўчасида автомобиль хавфли ҳаракат вақтида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди. Ҳайдовчи ИИББ тузилмасидаги бўлимлардан бирининг бошлиғи бўлиб чиқди.
Тошкентнинг Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманларида маиший зўравонликдан жабрланган аёллар учун иккита реабилитация ва мослашиш маркази очилди.
Термиздаги кўп қаватли уй ертўласида содир бўлган портлаш натижасида ҳалок бўлган икки эркакнинг шахси аниқланди. Бош прокуратура портлаш сабабларига ойдинлик киритди (+видео).
Термизнинг Алишер Навоий кўчасидаги 10-уйда эрталаб портлаш содир бўлди, икки киши вафот этди.
Президент Фуқаролик кодексининг янги таҳририни тайёрлашга фармойиш берди.
«Samsung Electronics» ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Корейс миллатига мансуб фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини расмийлаштиришда Жанубий Корея элчихонаси ҳуқуқий ёрдам олишлари мумкин.
«Ўзбеккино» миллий агентлиги директори Фурқат Зокиров фильмлар асосида телесериаллар олинаётганини маълум қилди.
Умумтаълим мактаблари учун муқобил дарсликларни яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Тошкентдаги чиқиндиларни юклаш ва утилизация қилиш бўйича давлат корхоналарига 60 нафар муайян яшаш жойи бўлмаган шахс ишга жойлаштирилди. Улар турар жой, тиббий хизмат, озиқ-овқат ва ойлик маош билан таъминланди.
Наманган вилоятида Nexia ва юк машинаси тўқнашуви икки киши ҳаётдан кўз юмди пойтахтда ҳам учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, уч киши шифохонага ётқизилди.
Омбудсман, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси ва «Юксалиш» ҳаракати вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Фарғона вилоятидаги ижтимоий муаммоларни ўрганди.
Адлия органларида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан ноль даражадаги тоқатсизлик эълон қилинди ва идоравий дастур қабул қилинди.
Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб Тошкентда 25 километрли автомарафон ўтказилади.
НҲҲЛМ порталига президентнинг «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Сирдарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда профилактик ҳисобда турган етмаганларнинг Самарқандга саёҳати ташкил этилди.
ДСҚ томонидан пенсияни ҳисоблаш учун масофадан туриб ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани олиш имконини берадиган электрон хизмат жорий этилди.
Қашқадарё вилоятида юк поезди кучли жала оқибатида 2,5−3 метрга чўккан темир йўл участкасида тиқилиб қолди.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолик мажбурий этиб белгиланди. Аъзоликдан чиқишда ерга эгалик ёки ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг