Ўзбекистонда қамоқхоналарнинг тўлганлик даражаси 80 фоиз, вояга етмаганлар учун колонияларда — 20 фоиз, деди Акмал Саидов.
Чироқчи туманидаги ўқиш учун шароитлари бўлмаган мактаб филиали ўқувчилари бошқа бинога жойлаштирилди.
Тошкентда «Мовий гумбазлар» ресторани жойлашган хиёбон ободонлаштирилади.
Келгуси икки йилда Ўзбекистонда 49 та кинотеатр қурилади, уларнинг 12 таси ёзги бўлади.
Суд Самарқанд вилоятида ўқитувчи Диана Еникеевани уриб юборган ҳайдовчига нисбатан чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
Ички ишлaр вaзирлигидa aлoҳидa xoтин-қизлaр бўлинмaлaрини ташкил этиш ҳамда aёллaр йўл-пaтруль вa сaйёҳлик xизмaтлaрини йўлга қўйиш тaклиф қилинди.
Бош прокуратура Академиясига Евгений Коленко раҳбар бўлди. Рустам Гафуров унинг ўринбосари этиб тайинланди.
Январь-апрелда прокуратура органлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан чорак баробар камроқ жиноий ишларни тергов қилди. Бош прокуратура буни жиноятчилик даражаси пасайгани билан боғламоқда.
Amnesty International делегацияси 22−25 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, қатор расмий шахслар билан учрашади. Бундай ташриф сўнгги марта 2004 йилда амалга оширилган эди.
«Газета.uz» ўқувчиларни дарахтларни ҳимоя қилиш тизимидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишга қаратилган петицияга имзо қўйишга чақиради. Петициянинг Олий Мажлисга етказилиши учун 10 минг овоз зарур.
Тошкентдаги «Жасорат» монументи атрофидаги ҳудудни реконструкция қилиш ишлари бошланди.
Пойтахтда Матбуотчилар кўчаси ҳамда Амир Темур хиёбони ва Зарафшон кўчаси оралиғи очилади.
Мўйноқ тумани ҳокими Сайлаубай Данияровга кўра, Мўйноқда ичимлик суви таъминоти ёмонлашди, деган хабар асоссиз.
Остонада автобус ёнғинида ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик хотирасига 52 туп дарахт кўчати ўтқазилди.
Бекободдаги мактабда болалар пешонасига икки марта «икки» чизилган — иккинчи марта буни ҳамкасбига бўлган эски адоват сабабли қилган. Мактабда талон-тарож ҳолатлари ҳам аниқланган.
Наманган вилоятининг Косонсой туманида кучли ёғингарчиликлар сабабли 543 та ҳовли қисман сув остида қолди, жабрланганлар йўқ.
Президент 1 январдан пластик халталарни бепул тарқатишни тақиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Йил бошидан буён бозорлардаги истеъмолга яроқсиз 17,2 тонна гўшт ва 25,2 тонна сут маҳсулотлари олиб қўйилди.
Етти кунлик қизини 4000 долларга сотмоқчи бўлган аёл ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Бош прокуратура вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик даражаси пасайганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг