Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшаган Д.Т. акаси томонидан калтакланиши натижасида вафот этди.
Исроилнинг Холон технология институти президенти, профессор Эдуард Якубов бошчилигидаги делегацияни Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров қабул қилди.
San Jay тахаллуси билан танилган мусиқачи Санжар Жавбердиев «Ўзбекконцерт» лицензияси учун соқолини олиш талаб қилганини айтди.
Метрополитенга киришдаги ички ишлар органлари ходимлари ўрнини босқичма-босқич техник ҳимоя воситалари эгаллайди. Пойтахт метросининг учта бекатида жорий этиш бўйича синов бошланди.
Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг 150 нафар шифокори ва 150 нафар ҳамширалари туман мутасаддилари, кенг жамоатчилик олдида қасамёд қабул қилди.
Аёл кишини таҳқирлаган каттақўрғонлик собиқ ИИО ходимига нисбатан суд жараёни якунига етди ва суд ҳукми ўқилди.
Олий Мажлис Сенати аъзоси Мақсуда Ворисова Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган «фермерлар қасамёди"ни раҳбарият олдида «янгилик» яратиб обрў олишга уриниш деб баҳолади.
Президент кўрсатмаси билан Мўйноқ тумани ёшлари учун давлат гранти асосида 25 та тиббиёт, 25 та педагогика йўналиши бўйича квота ажратилди.
Ўзбекистон президенти ташаббуси билан «Мақом» китоб-альбоми нашрдан чиқди.
Косон туманида жувозчи МИБ ходимларига аввал ҳақоратлаб, сўнгра болта билан уларга таҳдид қилди.
Ноқонуний ўқишга киритиб қўйиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Транспорт прокуратураси прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Икром Наримов Тошкент прокурори ўринбосари бўлди.
Наманган вилоятида ис ва бошқа газларни аниқлаб, у ҳақда сигнал берувчи қурилмани ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Таниқли тадбиркор Фаттоҳ Шодиевнинг отаси Қаюм Шодиев вафот этди.
СамДУ ўқитувчиси Лейла Белялова BBC талқини бўйича дунёнинг энг нуфузли аёллари рўйхатидан жой олди.
Пойтахт ИИББ трамадол ва «лирика» сотувчиларининг ўзбошимчалик билан жазолангани ҳақидаги видеотасвирни ўрганмоқда. Тасвир саҳналаштирилган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб билан учрашди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева «Ишонч телефони"нинг ишга туширилишида эркаклар томонидан қаршиликлар бўлганини маълум қилди.
Тошкентда ёзда икки ойлик гўдак эмлашдан сўнг вафот этди. Прокуратура жиноий иш қўзғатди.
Кобулдаги Ўзбекистон элчиси президент номидан 25 та автобусни Афғонистон Олий таълим вазирлигига топширди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг