«Рақс сeҳри» халқаро фестивалида 17 хорижий давлатдан, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган бадиий рақс жамоалари, санъаткорлар, олим ва тадқиқотчилар қатнашди.
Жойлардаги Хотин-қизлар қўмиталари ҳузурида 130 дан ортиқ зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш Марказлари ташкил этилди.
Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида Ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда.
Автобусда йўловчи сифатида кетаётган 26 нафар фуқаро жароҳатланиб, уларнинг 4 нафари ҳодиса жойида ва 1 нафари шифохонадавафот этган.
Бухоро вилояти Когон шаҳрида газ балони портлаши оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган шахсларнинг рўйхати Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтида эълон қилинди
ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган навбатдаги лойиҳада соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш назарда тутилган.
Amirsoy тоғ-чанғи курорти 15 декабрь куни илк меҳмонларини қабул қилади. PGI Management компанияси вакили нархлар ҳамёнбоп бўлишини маълум қилди.
Бухоро-Қоровулбозор йўлида 26 нафар йўловчиси бўлган автобуснинг газ балонининг портлаши натижасида 5 киши вафот этди.
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 600 нафарга яқин ҳарбий хизматчилари Сўғд вилоятида тоғли ҳудудда шартли террористларни йўқ қилиш бўйича машғулотлар ўтказмоқда.
Янгийўлда «Пахта-2018» Telegram-боти ёрдамида пахта кампанияси учун нафақахўрлардан пул йиғиш ҳолати аниқланди.
Ўзбекистон инсоний ривожланиш даражаси юқори бўлган мамлакатлар рейтингида 105- ўринни эгаллади.
Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги кино саройда «Мультипликацион фильмлар студияси» давлат унитар корхонаси томонидан суратга олинган иккита мультфильм тақдимоти бўлиб ўтди.
Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
2018 йил 14 сентябрдаги Ҳукумат қарори билан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик ва паспортга оид маълумотларини текширишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Давлатга 2 млрд. 643 млн. 770 минг 913,60 сўмлик моддий зарар етказган «Сирдарёпахтасаноат» ҳудудий бирлашмаси АЖнинг тугатиш комиссияси раҳбари в.б. Б.Д. га нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Фарғона политехника институтида Белгород давлат технология университети билан ҳамкорликда технологик жиҳозлар ва комплекслар қўшма факультети очилди.
Ҳукумат қарорига биноан турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Бойсун тумани ҳокими ўринбосари 100 доллар миқдорида пора олаётганда ушланди.
Ўзбекистонда илк бор квиноа — фойдали ва озуқавий қадимий экиндан мўл ҳосил олинди.
Самарқанд давлат университетида «Катта адрон коллайдерида физика» ХХ анъанавий анжумани бўлиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг