Сенаторлар бош вазирга чақирув ёшини кичрайтириш ва қатор муаммоларга эътибор қаратиш таклиф қилинган парламент сўровини юборди.
Coca-Cola Жаҳон чемпионатига чипталар танлови, бахтиёр ғолиблар ва уларнинг сафар таассуротлари ҳақида маълум қилди.
ОТМлар харажатларининг 91 фоизи ходимлар маоши ва стипендиялар ташкил этади, дея маълум қилди Олий таълим вазирлиги.
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга келган чет элликлар сони қарийб 2 баробарга ортиб, 2 миллион 688 минг 962 кишини ташкил этди.
Тошкентда Амир Темур шоҳ кўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида йўл ўртасидаги ва четларидаги панжараларни олиб ташлаш ишлари бошланди.
Ўзбекистон ОТМларида тўлов-контракт миқдори эндиликда энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Йил бошидан буён таълим тизимида коррупция ва ваколатни суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўйича 83 та жиноий иш қўзғатилган.
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ислом тараққиёт банки президентининг маслаҳатчиси профессор Ҳаят Сулаймон Синди билан учрашди.
Ўзбекистондаги иссиқ ҳаво ҳафта охирига қадар давом этиши кутилмоқда.
Тошкентнинг доимий аҳолиси ярим йил ичида 21 минг кишига кўпайиб, 2 миллион 485,9 минг кишига етди.
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон аҳолиси 243,4 минг кишига (0,7 фоиз) ошиб, 32,9 миллионга етди.
Каттақўрғондаги ҳодиса ИИО ходимлари ўртасида уларнинг хулқ-атвори бўйича «таянч нуқтаси» бўлиши керак, деди омбудсман.
«Флешка» савдо марказида сотувчиларга пичоқ билан жароҳат етказишда гумон қилинган эркак қўлга олинди.
Халқ таълими вазири Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бир қанча мактаблар ўн йиллар давомида капитал таъмирланмаган.
Хотин-қизлар қўмитаси Каттақўрғондаги ҳодисадан кейин ИИВга бир қатор талаблар тайёрлади. Қўмита раҳбари Танзила Нарбаева келажакда бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун нималар қилиш кераклигини айтди.
Қонунчилик палатаси депутати Собит Турсунов Сирдарё вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди.
Туркиянинг Текирдоғ провинциясида юз берган темирйўл ҳалокати натижасида 24 киши вафот этди, 124 киши шифохонада даволанишда давом этмоқда.
Қорақалпоғистонлик ёш журналист, Kruz.uz сайти асосчиси Фурқат Юсупов чўкаётган қизларни қутқараман деб ҳалок бўлди.
Бунёдкор шоҳ кўчасининг Муқимий кўчасидан Чилонзор метро бекатигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун ёпилди.
10 июнь куни Урганч туман ҳокими ўринбосари в. б. этиб тайинланган Бекзод Абдримов 1 июль куни 5 млн сўм миқдорида пора олаётганда ушланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг