ХТВмактаб дарсликларида имловий хатолар ва сифат нуқсонлари борлигини тан олиб, ушбу камчиликларда нашриёт ва босмахоналар муҳаррир ҳамда мусаҳҳиҳларини айблади.
Июнь-июлда Тошкентнинг 88 та маҳалласида реконструкция ва ободонлаштириш ишлари ўтказилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМга кириш учун қўшимча икки фоизлик (абитуриентлар жами сонидан) квота жорий этилди.
Самарқандда 10−11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия бўйича биринчи халқаро олимпиада ўтказилади.
Сурхондарё вилоятида қарийб 45 кг опийни сотишга уринган Афғонистон фуқароси қўлга тушди.
Пойтахтдаги Муқимий ва Қатортол кўчалари кесишмасидаги 2016 йилда ёпилган чорраҳа қайта тикланмоқда.
Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров иши бўйича 24 кишига айблов эълон қилинди, уларнинг 21 нафари ҳибсга олинган.
Таянч ОТМлар дастурларни ўзлари ишлаб чиқади, ўқитувчилар талабаларнинг ўзлаштириши бўйича баҳоланади, тестларни тайёрлаш услублари қайта кўриб чиқилади, ҳужжатлар электрон қабул қилинади.
Ўзбекистон Амударё ва Сирдарё сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенцияни Марказий Осиёнинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олиб ишлаб чиқишни жадаллаштиришни таклиф қилмоқда, деди бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов.
Ўзбекистон қурғоқчиликдан азият чекаётган афғон халқига 3000 тоннадан зиёд буғдойни гуманитар ёрдам сифатида жўнатди.
Бакалавриат, магистратура ва махсус сиртқи бўлимларга талабаларни қабул қилиш квотаси қарийб 8500 нафарга оширилди. Сиртқи ва кечки бўлимларга қабул квоталари кейинроқ эълон қилинади.
Давлат экология қўмитаси тест режимида дарахтларни кесишга хулосаларнинг онлайн-рўйхатини ишга туширди.
Ўзбекистон ва Хитой оммавий ахборот воситалари соҳасида беш йилга мўлжалланган англашув меморандумини имзолади.
Хивадаги «Ичан қалъа» мажмусида жойлашган «Амир тўра» мадрасаси ва «Ҳасан Мурод Қушбеги» масжиди Хитой ҳукумати гранти ҳисобига реставрация қилинмоқда.
Тошкентда мантиқсиз тақиқлардан яна бири бекор қилинди. Метрополитенда фото ва видеога олишга расман рухсат берилди.
Тўрақўрғон туманида коллеж ўқувчиси бошқа бир ўқувчини калтаклаб, ҳаётига зомин бўлди.
Дарахтларни ҳимоя қилиш тизими ислоҳотига бағишланган петиция керакли 10 минг овозни тўплади.
Косонсойлик 16 ёшли ҳайдовчи автомобиль бошқарувини йўқотиши натижасида содир бўлган ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди.
Зира.уз дан тетиклаштирувчи салқин ичимликлар жамланмаси.
Тошкент вилоятида божхоначилар 15 кг героиннинг олиб ўтилишига чек қўйди. Самарқанд вилоятида эса 52,1 кг кўкнор олиб қўйилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг