9 май байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5 млн сўмдан берилади.
Тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларининг видеокамералар билан таъминланиши тергов остидаги шахслар ва маҳбусларни қийноқ ва камситишлардан ҳимоялайди, деди ИИВ раҳбари.
15−17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда, кучли шамол эсиши мумкин.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилар учун тантанавор ва кундалик либосларнинг янги намуналарини тақдим этди.
Мирзо Улуғбек туманидаги оилавий поликлиника шифокорлари мажбуран кўча тозалашга чиқарилмаган, дея маълум қилди Тошкент ҳокимияти.
Zira.uz дан оддий ва мазали рецептлар жамланмаси.
Сурхондарёлик нафақахўр Номоз Жумаев ўз маҳалласидаги ўлчами 35 футбол майдонига тенг бўлган чўлни ўрмонга айлантирди. Батафсил Никита Макаренконинг Ўзбекистоннинг олис ҳудудлари аҳолисининг ҳар кунлик қаҳрамонликлари ҳақидаги «Кўринмас қаҳрамонлар» номли янги лойиҳасида ўқинг.
Ўзбекистон бўйлаб аёллар ҳуқуқий ва руҳий ёрдам олиш учун ишонч телефонлари орқали аноним мурожаат қилиши мумкин.
Президент ташаббуси билан йўлларда ўлим сонини камайтириш концепциясини тайёрлашга киришилди.
Соқол қўйиш тақиқланмаган ва ушбу масалага нисбатан муносабат тарбияга боғлиқ, деди Тошкент ИИББ бошлиғи.
Ободонлаштириш ишларини ўтказишда тегишли чораларни кўрмагани учун Каттақўрғон туман ХТБ мудири ва ҳалок бўлган ўқитувчи Диана Еникеева ишлаган мактаб директори ишдан бўшатилди.
Бухоролик 70 ёшли Муҳаммад Қудратов велосипедда Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга йўл олди.
Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акция ўтказилади.
Тошкент ИИББга ЙҲХБ, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ҳамда бошқа хизматлар фаолияти бўйича барча мурожаатларни Telegram-бот орқали юбориш мумкин.
Тошкент Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари Қоратош кўчасида асфальт қопламаси деформацияси сабабларини аниқлади.
АҚШ Ўзбекистонга саратон касаллигига қарши 2,9 млн долларлик дор-дармонларни беғараз ёрдам сифатида етказиб берди.
Суд адвокат Сергей Майоровнинг Бобомурод Абдуллаев иши бўйича МХХнинг собиқ терговчиларини гувоҳ сифатида чақириш ҳақидаги даъвосини қондирди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги концепцияси лойиҳасида йил охирига қадар шаҳар ва аҳоли пунктларида транспорт ҳаракати тезлигини 60 км/с гача чеклаш таклиф қилинмоқда.
Қарздорлар маълумотлар базасига ЭКОИҲнинг 2 баробаридан ортиқ қарзи бор фуқаролар ва 5 баробаридан зиёд қарздорликка эга ташкилотларни киритиш таклиф қилинмоқда.
Гиёҳванд моддалар сақлаш айби билан судланган Тошкент вилояти ИИБнинг собиқ ходими Даврон Пирматов оқланиб, реабитация қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг