Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Туркия компанияси билан ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш бўйича шартномани имзолади.
Қорақалпоғистонда қалбаки пулларни ясашда гумон қилинаётган шахс ушланди, унинг ёнидан 28 млн сўм ва 2900 доллар миқдоридаги сохта пул чиқди.
18−19 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Барча автотураргоҳларда энг камида иккитадан ўрин ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилади. Бундай жойлар автотураргоҳлар узоқда жойлашган объектлар яқинида ҳам ташкил этилади.
Тошкент ИИББ бошлиғи ЙПХ ходимларига дарахтлар ва бошқа объектлар ортига яширинишни тақиқлади.
Сурхондарё вилоятида Афғонистон фуқароси 20 кг дан ортиқ опийни сотаётган вақтда қўлга олинди.
Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев аҳолининг ички ишлар органларига ишончини оширишни мақсад қилган. «Одамлар бизга ҳимоячилар сифатида қарашлари керак», — деди у.
Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси жасадлари Андижон вилоятига етказилди.
Тошкент ИИББ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси душанбадан иш бошлайди. Навбатларни қисқартириш учун янги бўлинма очилди.
Тошкент ИИББ шаҳар кўчаларида транспорт тезлигини чеклаш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганмоқда. Ўзбекистон рухсат берилган тезлик 70 км/с бўлган кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.
Самарқанддаги «Сўғдиёна» истироҳат боғи ўрнида аквапарк, муз саройи, карт-клуб ва аттракционлари бўлган Family Park қурилади.
Ўзбекистон ўқувчилари баҳорги таътилда саккиз кун — 18 дан 25 мартгача дам олади.
Келгуси йилдан Ўзбекистонда елим халталарни бепул тақдим этиш тақиқланиб, улар нархи маҳсулотлар қийматига киритилиши мумкин.
Йўл-патрул хизмати ходимлари кўчаларда аёл-ҳайдовчилар ва йўловчиларни 8 март билан табриклади.
Бобомурод Абдуллаев иши бўйича биринчи суд мажлисида суд адвокатнинг судланувчига нисбатан суд тиббий экспертизаси тайинланиши тўғрисидаги даъвони қондирди.
Олий суд қийноққа солиш билан боғлиқ жиноятлар ҳақидаги ишлар бўйича ягона суд амалиётини шакллантириш устида иш олиб бормоқда.
Ўзбекистонда биринчи марта қандли диабет билан хасталанган беморга буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди.
ИИВ қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний муомаласининг олдини олишга доир махсус тадбир ўтказмоқда.
Buyuk Kelajak экспертлари кенгаши таркибига ҳуқуқ, саноат, фан, таълим ва тиббиёт соҳаси мутахассислари ҳисобланган ўзбекистонликлар киритилди.
Экшн-камералар қутқарувчиларга операцияларни амалга оширишда ҳаракатларни қайд этишга имкон беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг