Режиссёр, сценарист ва актёр Мэлис Абзалов 78 ёшида вафот этди.
Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги дастуридан китоб ярмаркаси, фильмлар намойиши, болалар учун тадбирлар ўрин олган.
1 октябрда Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 31 миллион 977,1 минг кишини ташкил этди.
Ўзбекистон делегациясининг жавоб ташрифи Қирғизистоннинг Ўш вилоятига бўлади.
Ойбек кўчасининг Нукус ва Туркистон кўчалари ўртасидаги қисмини очишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Малайзиядан учиб кетадиган йўловчилар Samsung Galaxy Note 7 олиб кетиш тақиқланганидан огоҳлантирилди.
Тошкентда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 27 йиллиги муносабати билан бир неча манзилда оммавий диктант олинади.
Амнистия жиноят содир этган шахсларга нисбатан давлат томонидан кўрсатиладиган инсонпарварликнинг олий намунасидир.
Бош вазир виртуал қабулхонасига бир кунда ўн минглаб қўнғироқлар келиб тушмоқда.
Ўзига хос «Ўзбекистон обидаларидаги битиклар» лойиҳаси мамлакатдаги архитектура ёдгорликларидаги ёзувлар сирини англашга ёрдам беради.
Япония афғон наркотиклари контрабандасига қарши кураш бўйича лойиҳага 2,5 млн долларга яқин маблағ ажратади.
Ўзбекистон Миллий университетига Авазжон Мараҳимов ректор этиб тайинланди.
Фарғона вилоятида Мудофаа вазирлигининг Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради, 9 киши ҳалок бўлди.
Тошкентда «Тоза ҳаво» операцияси жараёнида 15,6 минг автотранспорт воситаси текширилди.
Ижтимоий соҳа объектларини 19 октябрдан, турар-жой биноларини 20 октябрдан мунтазам иситиш бошланади.
Ҳукумат Тошкент ва пойтахт вилоятига доимий пропискага қўйиш тартибларига навбатдаги ўзгартишларни киритди.
Замонавий ускуналар, тажрибали ходимлар, етказиб бериш хизматига эга ва нархлари ёқимли янги кимёвий тозалаш салони.
Келгуси ҳафта аввалида Ўзбекистон бўйлаб ёмғир, айрим жойларда қор ёғиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда Жаҳон банкининг табиий офатларга тайёргарлик ва мустаҳкамликни ошириш дастури ишга тушди.
ИИВга келиб тушган мурожаатларнинг 40 фоизи прописка, биопаспорт олиш ва фуқаролик масалаларига тааллуқли.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг