Herbalife минтақавий вице-президенти Нина Канделаки компания аёллар тадбиркорлигини қандай қўллаб-қувватлаётгани ҳамда Herbalife билан ҳамкорликнинг афзалликлари ҳақида ўртоқлашди.
Ўзбекистонда 21−27 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг бир қанча ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Қамчиқ довонида қор ёғиши мумкин.
Сергели туманида 75 гектар майдонда 92 млн долларли Ёшлар боғи қурилмоқда. У ҳудуд жиҳатдан «Янги Ўзбекистон» боғидан сўнг иккинчи ўринда туради. Унда хиёбонлар, амфитеатр, дам олиш жойлари, экстремал спорт майдончалари ва ижарага бериладиган томорқалар бўлади. Лойиҳани якунлаш муддати — 2026 йил.
Chery Euro-5 экологик синфига мансуб бўлган — Arrizo 6 Pro ва Tiggo 8 Pro бензинли автомобилларини ҳамда Euro-6 экологик синфига мансуб — Tiggo 7 Pro ва Tiggo 8 Pro Max автомобилларини таклиф қилади.
Қирғизистоннинг Андижон билан чегарадош ҳудудида 2 та яширин ерости йўли аниқланди. Йўлаклардан товар-моддий бойликларни бир давлатдан бошқа давлатга олиб ўтишда фойдаланилган.
Ижтимоий тармоқларда Хoliqjon Vines тахаллуси билан танилган вайнер Холиқжон Самадов 7 суткага, унинг шериклари эса 5 суткага қамалди. Улар Бухорода автомобилда йўл белгисига қасддан шикаст етказиш ҳолати тасвирланган видео тарқатган.
Наврўз байрамида ёғингарчилик кузатилиб, ҳарорат пасайса-да, 23−24 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудида қуёшли об-ҳаво бўлади. Ҳарорат кундузи +17…+20, баъзи жойларда 22 даража илиққачани ташкил этади.
Президент Тошкент шаҳридаги ногиронлиги бўлган болалар учун 1-сонли «Мурувват» интернат уйига ташриф буюрди. Бу ерда 299 нафар бола васийликка олинган, 334 нафар ходим ишлайди. Шавкат Мирзиёев болалар билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳаётда ўрин топишига шароит ва кўмак кўрсатилишига ишонтирди.
Логопед Дилором Жабборованинг дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга уринган ҳолати ўрганилиб, усул «илмий асосланмаган ва педагогика қоидаларига зид» деб топилди. Шунингдек, у алдаш ва одамлар ишончини суиистеъмол қилишда айбланиб, фирибгарлик бўйича жиноий иш очилди.
Юнусобод туманида BMW ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи шифохонага ётқизилди.
«Гап йўқ. Маслаҳат» ҳажвий кўрсатуви бошловчиси Олим Ҳожишарипов хасталик сабаб 58 ёшида вафот этди.
Бўка туманида аёл қарамоғига топшириб кетилган жиянини дарс тайёрламагани учун ўласи қилиб калтаклади. У жароҳати сабаб уч кун ўтиб шифохонада вафот этди. Аёл қамоққа олинган. Қизнинг ота-онаси Россияда экани аниқланди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги «Дилбулоқ» маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» ва аҳоли томонидан ташкил этилган корхоналар фаолияти билан танишди. Шунингдек, фуқароларни яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклади. Фото.
АҚШда асли ўзбекистонлик эркак аввал собиқ хотинини, сўнг ўзини отиб ташлади. Улар Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчилари бўлган. Собиқ турмуш ўртоқлардан 10 ва 12 ёшли икки фарзанди қолди.
Тошкент 2023 йилда дунёнинг ҳавоси энг ифлос пойтахтлари рейтингида 22-ўринни эгаллади. IQAir маълумотларига кўра, шаҳарда PM2,5`нинг ўртача йиллик даражаси ЖССТ тавсияларидан 5−7 баравар юқори бўлган.
Ҳукуматдан «тартибсиз» импортни чеклашни сўраган BYD, Ўзбекистоннинг 100 ёшдан ошган фуқаролари, мактаб болалари ҳалок бўлган ЙТҲ бўйича мансабдорларга очилган жиноят иши, дрондан фойдаланиш учун жазонинг номутаносиб бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Бухоро вилоятида мансабдор шахслар болаларни автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилишни ташкил этиш қоидаларини қўпол равишда бузган, деб хабар қилди Бош прокуратура. Ҳолат юзасидан «Мансабга совуққонлик билан қараш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. ЙТҲда икки ўқувчи ва ҳайдовчи ҳалок бўлганди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сув сарфини ўлчаш учун бир-бирига ҳисоблагич ўрнатади. Томонлар маълумотларни онлайн тарзда алмашиб боради. Аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида ҳам худди шу мақсадда гидропостлар ўрнатилган эди.
Бухоро вилояти Когон туманида юк машинаси ва автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган яна бир ўқувчи вафот этди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари шифохонага бориб, ўқувчилар билан учрашди.
Дронларни ноқонуний олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун қўлланган жазоларни енгиллаштирувчи қонун жорий жазонинг номутаносиблигини тан олади. Фуқаролар ва сайёҳларнинг эътирозлари асосли деб ҳисобланади. Энди биринчи қоидабузарлик учун озодликдан маҳрум қилиш эмас, жарима жазоси қўлланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг