Жамият

Мактабдаги бўш жойлар тадбиркорлар учун текин фойдаланишга берилади
5 февраль 2024, 11:50

Мактабдаги бўш жойлар тадбиркорлар учун текин фойдаланишга берилади

Тадбиркорлар ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун мактабдаги бўш жойлардан текин фойдаланишлари мумкин бўлади. Мактабларда ўргатиш мумкин бўлган 50 та касб-ҳунар рўйхати тузилади. «Мақсадимиз — мактаб битирувчиси ҳеч бўлмаганда битта касбни эгаллаб катта ҳаётга қадам қўйсин», — деди президент.

Мактабларда юқори синф ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ўргатилади
5 февраль 2024, 11:33

Мактабларда юқори синф ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ўргатилади

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб 10−11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади. Шунингдек, хорижий тиллар йўналишлари бўйича педагогларни тайёрлайдиган давлат ОТМ талабаларининг мактабларда педагогик амалиёти йўлга қўйилади.

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради
5 февраль 2024, 11:03

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради

Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 0…+7, кундузи +7…+17 даражагача кўтарилиб боради. Чоршанба ва пайшанба кунлари аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади, қолган кунларда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Маҳалла раиси мактабда тарбия ва давомат масалалари билан қизиқмаяпти — президент
5 февраль 2024, 10:55

Маҳалла раиси мактабда тарбия ва давомат масалалари билан қизиқмаяпти — президент

Шавкат Мирзиёев маҳалла раиси мактабда тарбия ва давомат масалалари ҳамда ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга қизиқмаётганини таъкидлади. У, шунингдек, ҳокимлар, ёшлар ва ижтимоий масалага масъул ўринбосарлар мактабда маънавият, спорт тадбирларини ташкил этишга эътиборсиз бўлаётганини қайд этди.

Тошкентда тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ бўлди
5 февраль 2024, 10:26

Тошкентда тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ бўлди

Олмазор туманида Ford тез ёрдам машинаси ва Nexia тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва Ford`нинг бир йўловчиси жароҳат олди.

Фарғонада газ «заправка»даги жанжал оқибатида бир йигит вафот этди
5 февраль 2024, 10:06

Фарғонада газ «заправка»даги жанжал оқибатида бир йигит вафот этди

Данғара туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида уч нафар шахс ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақти фаол қаршилик кўрсатилгани сабаб уларни ажратмоқчи бўлган йигит ҳушини йўқотган. У шифохонага олиб борилаётган вақтида вафот этган.

Тошкентдаги Ботаника боғида «Қишда қушларга кўмак» акцияси ўтказилди. Фото
4 февраль 2024, 18:05

Тошкентдаги Ботаника боғида «Қишда қушларга кўмак» акцияси ўтказилди. Фото

Пойтахтдаги Ботаника боғида қушларни совуқдан асраш ва биохилма-хилликни сақлаб қолишга қаратилган «Қишда қушларга кўмак» акцияси бўлиб ўтди. Унда 200 га яқин экофаол ва волонтёрлар қатнашиб, дарахтларга қуш инларини ўрнатди ва озуқаларни қўйиб чиқди. Жараёндан суратлар.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев — пойтахт ҳокимлигидан кетгани сабаблари ҳақида
4 февраль 2024, 13:09

Жаҳонгир Ортиқхўжаев — пойтахт ҳокимлигидан кетгани сабаблари ҳақида

Тошкент шаҳри собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан олиниши сабабларини изоҳларкан, фаолиятида кўп хатолар қилгани, президентнинг қарорларини эса муҳокама қилмаслиги ҳақида гапирди. У, шунингдек, Туркияга қочиб кетаётганида ушлангани айтилган хабарларга ҳам ойдинлик киритиб ўтди.

Янги бино қуришда тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш белгиланди
4 февраль 2024, 10:13

Янги бино қуришда тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш белгиланди

Ўзбекистонда ерда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширишда тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш ва сақлаш шартлиги белгиланди. Бунга амал қилинмаса, етказилган зарарнинг ўрни маҳаллий бюджетга тушади. Ундан ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда фойдаланилади.

Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
4 февраль 2024, 09:40

Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Шанба куни тунда Қашқадарё вилоятидан ўтган М-39 автомобиль йўлидаги Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга қалин қор ёққани сабаб бўлган.

Тошкентда фоиз эвазига қарз бериб, уни тўлолмаганларнинг уй ва машиналарини тортиб олиш билан шуғулланган шахс ушланди
3 февраль 2024, 14:27

Тошкентда фоиз эвазига қарз бериб, уни тўлолмаганларнинг уй ва машиналарини тортиб олиш билан шуғулланган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида товламачилик ва фирибгарликда гумонланган шахс ушланди. У фуқароларга фоиз эвазига пул бериб, қарздорнинг номида бўлган уй ва автомобилни гаров эвазига ўзининг номига расмийлаштириб олган. Гаровга қўйилган мулк миқдори фоиз эвазига берилган пул маблағидан 3−4 баробар кўп бўлган.

ДХХ пора эвазига ҳужжатларни расмийлаштириб бермоқчи бўлган мансабдорларни ушлади
3 февраль 2024, 11:54

ДХХ пора эвазига ҳужжатларни расмийлаштириб бермоқчи бўлган мансабдорларни ушлади

Тошкент ва Бухорода ҳужжатларни расмийлаштириб бериш учун пора талаб қилган бош мутахассис ва архитектор қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Гастрономик Дубай: ҳақиқий таом шинавандалари учун жаннат
3 февраль 2024, 11:00

Гастрономик Дубай: ҳақиқий таом шинавандалари учун жаннат

Visit Dubai`дан ҳар қандай бюджетга мос келадиган, ҳамда ҳар бир гурме учун ташриф буюришига арзийдиган шаҳарнинг қизиқарли жойлари шарҳи.

Жанубий Кореядаги 37,4 мингта иш ўрни учун танлов ўтказилади
3 февраль 2024, 10:50

Жанубий Кореядаги 37,4 мингта иш ўрни учун танлов ўтказилади

Ўзбекистонликлар учун Жанубий Кореядаги ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳасида 37,4 мингта иш ўрни учун танлов ўтказилади. Таклиф этилаётган соҳаларда ойлик маош ўртача 2000−2500 минг АҚШ долларини ташкил этиши маълум қилинди.

Тошкентда ҳаракат вақтида авария ҳолатини юзага келтирган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
3 февраль 2024, 10:11 1

Тошкентда ҳаракат вақтида авария ҳолатини юзага келтирган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди

Тошкентда 80-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси йўлда бошқа транспорт воситаларига халақит бериб, авария ҳолатни юзага келтирди. Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол бузгани ва йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани учун ишдан бўшатилди.

Тошкентда 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда икки киши жароҳатланди (+фото)
3 февраль 2024, 01:14

Тошкентда 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда икки киши жароҳатланди (+фото)

Фурқат кўчасидаги туннелда 5 та машина тўқнашди. Ҳодиса оқибатида йўл четидаги Matiz`ни таъмирлаётган икки киши енгил жароҳат олди.

2 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
2 февраль 2024, 22:41

2 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

МТРК ва Маънавият марказида алмашган раҳбарлар, пойтахт ҳавосини ифлослантираётган «Тошкент ИЭС», Эронга киришда визасиз режим, оилаларнинг бахтлилик даражаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Андижонда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
2 февраль 2024, 21:30

Андижонда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Ёнғинга газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабаб бўлган, деб хабар берди вилоят ФВБ.

Ўтган ой Ўзбекистон тарихидаги энг илиқ январлардан бири бўлди
2 февраль 2024, 20:09

Ўтган ой Ўзбекистон тарихидаги энг илиқ январлардан бири бўлди

2024 йилнинг январь ойида ҳарорат жуда илиқ бўлди. Иқлим меъёридан юқори бўлган ҳарорат деярли ой давомида сақланиб турди. Ўзгидрометнинг маълумот беришича, ўтган ой метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ январь ойлари учлигига кирди.

«Тошкент ИЭС» ҳаво ва тупроқни ифлослантиргани учун жаримага тортилди (+фото, видео)
2 февраль 2024, 18:24

«Тошкент ИЭС» ҳаво ва тупроқни ифлослантиргани учун жаримага тортилди (+фото, видео)

Январь ойида экологлар Тошкент иссиқлик электр станцияси (ТошГРЭС)нинг ҳаво ва тупроққа таъсирини ўрганди. Аниқланган зарар 1 млрд сўмга баҳоланмоқда, деб хабар қилди Экология вазирлиги. ИЭС асосий ёқилғи сифатида газдан фойдаланади, лекин баъзида мазут ёқади, шунинг учун пойтахтни тутун қоплаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг