Дин ишлари бўйича қўмита экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган Telegram, YouTube каналлар, Facebook, Instagram, TikTok саҳифалар ва сайтлар рўйхатини янгилади.
Қорақалпоғистонга 2024 йилда 2,1 млрд доллар инвестиция жалб этилиши мўлжалланмоқда. Президент ҳудудда янги иш ўринлари яратиш режаларини танқид қилиб, саноат зонаси, туризм, бўш ерларни тадбиркорларга сотиш ва норуда конларга саноатга олиб кириш орқали аҳолини банд қилиш мумкинлигини қайд этди.
Президент қарори билан Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида «Биотехнологиялар кластери» ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.
АҚШ элчиси Жонатан Хеник ва USAID миссияси раҳбари Дэвид Хофман Тошкент ҳавоси ҳақида гапирди. «Ҳар ким буни шахсий муаммо сифатида қабул қилиши керак, чунки бу барчага — „сиз, оилангиз ва фарзандларингизга“ тааллуқли. Шунингдек, ҳукуматни муаммони ўрганиб, чора кўришга ундаш зарур», — деди элчи.
Қўқонда қандолатчилик корхонасида электрга майнинг қурилмалари уланиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётгани аниқланди. Тадбиркорга жами 4 млрд сўмлик қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди.
Эрталаб Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 зарралари кеча кечки пайтдаги билан солиштирганда бироз ўзгарди — 85,5 мкг/м3 ёки ЖССТ тавсияларидан 17 баравар юқори. Шаҳардан куюнди ҳиди келмоқда.
Эски ТошМИдаги собиқ кадетлар корпуси биноси профнастил панжара билан ўралди, ҳудудда демонтаж ишлари бошланди. Бино Россия тиббиёт университети филиали учун тайёрланмоқда. Шаҳар маданий мерос бошқармаси реконструкция лойиҳасини ҳали тасдиқлагани йўқ, аммо «ишни назорат қилмоқда».
Шамолда томи учиб кетган ҳокимлик биноси, ўзбек-қозоқ чегараси ҳақида ёзган Назарбоев, Тошкентнинг «ташриф қоғози»га айланадиган бозорлар, Латвияда машҳурликка эришган ўзбекистонлик курьер, кешбэк тизимига киритилаётган чеклов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариев «Док-1 Макс» иши бўйича терговда унга тазйиқ ўтказилганини билдирди.
Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари «Мадам Клод» номи билан танилган Нилуфар Мирхановани қўлга олди. У одам савдосида айбланиб қидирувга берилган эди. Айбланувчи Ўзбекистонга депортация қилинди.
11−16 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Аввалроқ Ўзгидромет 11 январдан Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво кириб келиши, тоғли ҳудудларда қор ёғишидан огоҳлантирганди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистон парламенти депутати Эмиль Жамғирчиевга нисбатан қўзғатилган жиноий иш доирасида тадбиркор Салим Абдувалиевни биргаликда сўроқ қилган. Депутат Қирғизистонда «тартибни тиклаш» учун «Салимбой»дан ёрдам сўраган, деди республика МХДҚ раҳбари.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида маст эркак онасининг энагасини калтаклади. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Инновацион ривожланиш агентлиги директори сифатида ишлаб келган Олимжон Тўйчиев Турин политехника университетига ректор этиб тайинланди.
Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳокимлиги биноси томи кучли шамол сабаб учиб кетди. Томнинг тунука ва тахталари ҳокимият автотураргоҳида турган 6 та автомобиль устига тушиб, зарарлади.
Ўзбекистон президенти Тошкент давлат цирки биносини таъмирлаш, шунингдек, қиймати 15 миллиард сўмлик 300 ўринли ўқув биноси қурилиши режалари билан танишди.
Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили Ниетбай Уразбаев Олмаотада вафот этди. У Нукус воқеалари бўйича Ўзбекистонда сиртдан қамалганди.
Шайхонтоҳур туманида «ВАЗ-2107» электр симларида юз берган қисқа туташув оқибатида ёниб кетди. Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳатланмади.
10 январь куни тонгда Тошкент шаҳрида ҳаво сифати РM 2,5 заррачалари миқдори бўйича «носоғлом» даражани кўрсатди. АҚШ элчихонасида жойлашган ҳаво сифатини аниқловчи датчик эса сешанбадан буён техник жиҳатдан носоз ҳолатда турибди.
Ригада етказиб бериш хизмати курьери, асли мусиқачи бўлган ўзбекистонлик Ҳасан Азларов ресторанларда буюртма кутиш чоғида пианино чаларди. Кимдир унинг ижроси акс этган видеони интернетга жойлагач, мижозлар Ҳасанни таний бошлади, шунингдек, унга иш бўйича янги таклифлар берилмоқда. Видео.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг